2024 йилда йўқотилган 500 млрд сўм ҳақида
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, мамлакат бозоридаги ҳар саккизинчи тамаки маҳсулоти (12,4%) ноқонуний йўл билан келтирилган. Бу рақам ортида нафақат иқтисодий йўқотишлар, балки аҳоли саломатлигига ҳам таҳдид яширинган.
Статистик маълумотларга кўра, энг кўп ноқонуний тамаки маҳсулотлари Наманган вилоятида (38,8%) қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона (24,5%), Жиззах (18,2%) ва Навоий (12,8%) вилоятлари турибди. Ушбу ҳудудларда контрабанда маҳсулотларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилгани билан мамлакатдаги энг салбий кўрсаткичга эга ҳудудлигича қолишмоқда.
Контрабанда натижасида давлат бюджети таҳминан 500 миллиард сўмдан маҳрум бўлди. Бу маблағ ҳисобига масалан қуйидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мумкин эди:
- 5 та замонавий мактаб қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлаш;
- 3 та туман касалхонасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;
- 200 та кам таъминланган оилага арзон уй-жой қуриш;
- 10 та болалар спорт мажмуасини барпо этиш.
Мутахассислар фикрича, ноқонуний савдога қарши курашиш учун божхона назоратини кучайтириш, жазо чораларини қатъийлаштириш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш лозим.
Контрабандага қарши самарали кураш олиб бориш нафақат давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишини таъминлайди, балки аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, қонуний тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.
👉 @r_kusherbayev