❗️Heritage Foundation (“Мерос” жамғармаси, АҚШ) томонидан эълон қилинган “Иқтисодий эркинлик индекси – 2024” ҳисоботида Ўзбекистон 55,9 балл билан 6 поғона юқорилаган.
👉 @r_kusherbayev
Бу ҳақида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг 14 йиғилишида маълумот берилди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон 5 ўринни эгаллаган.
Республикамизнинг ижобий ўзгаришлар қуйидаги индикаторларда:
1. Мулкчилик ҳуқуқи (+2 балл) – хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашда амалга оширилган ислоҳотлар;
2. Суд фаолияти самарадорлиги (+2.3 балл) – судларнинг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнлари ва давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар;
3. Ҳукуматнинг яхлитлиги (+4.2 балл) – коррупцияни қабул қилиш, пора бериш хавфи ва коррупцияни назорат қилиш каби йўналишларда амалга оширилган таъсирчан чоралар натижасида қайд этилган.
👉 @r_kusherbayev