“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳисобот эълон қилибди.
Унга кўра, ҳозирга қадар бизнес эгаларининг салкам 51 мингта лойиҳасига 17,7 трлн сўмлик молиявий кўмак берилган.
2024 йил Компания янги молиявий инструментларни жорий этиш орқали хизматлари сонини 24 тагача етказибди.
Эътиборимни тортган яна бир жиҳат — компания ёрдамларидан 6 мингга яқин аёл тадбиркорлар фойдаланибди. Уларнинг сони ошиб бораётгани эса қувонарли, албатта.
Тармоқлардаги охирги постига кўра, Компания 2025 йилда тадбиркорларга маблағ ажратишдан ташқари, уларнинг Брендини яратиш ва оммалаштириш бўйича лойиҳага қўл урган. Кузатайликчи лойиҳа мазмуни қандай экан.
П/С: Шахсан ўзим ҳозирча нолдан тадбиркор брендини яратиш бўйича бу каби бирор ташаббусга гувоҳ бўлмаганман.
👉 @r_kusherbayev

Натижада Компания:
⏺ 13,6 мингта лойиҳа доирасидаги 10,5 трлн сўмлик кредитга кафил бўлган;
⏺ 10 та лойиҳага 57,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси тақдим этган;
⏺ 4 та лойиҳага 5,6 млрд сўм улуш киритган;
⏺ 2 та лойиҳага 17 млрд сўмлик қарз ажратган;
⏺ 3 657 та лойиҳанинг 334 млрд сўм микрокредитини қайта молиялаштирган;
⏺ 124 та лойиҳага 156 млрд сўм кредит ресурси ажратган;
⏺ 33,5 мингта лойиҳага 6,6 трлн сўмлик компенсация берган.