Андижон вилоятида «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» кўрик танлови ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 03 февралдаги «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги 18-сонли буйруғи ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 8 февралдаги 04-4-15-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида кўрик танловнинг биринчи (туман ва шаҳар) саралаш босқичлари ўтказилди.
Бугунги кунда вилоятнинг «Энг яхши кўп квартирали уйларни бошқариш органи» кўрик танловининг 1-саралаш босқичига қатнашиш учун ишчи комиссияга Андижон шаҳар «Шинам махалла», «Бизнес дўстлик уйлари», «Био тех сервис», «Тезкор хизмат», «Обод дукчи эшон», Хонобод шаҳар «Хонобод уй обод», Андижон «Янги Андижон обод сервис», Асака «Био тех сервис», Балиқчи «Бошқарув хизмати 2022», Бўстон «Бўстон шинам уйлар», Жалақудуқ «РМС БРEНД», Избоскан «Пойтуғ обод уйлари», Мархамат «Юксак орзу Барака» ҳамда Шаҳрихон туманларидан «Шаҳрихон бошқарув ташкилоти» бошқарув сервис компаниялари томонидан аризалар юборилган бўлиб, коммисия томонидан ҳужжатлар ва бошқарув сервис компаниясининг хозирда олиб бораётган фаолияти тўлиқ ўрганилиб, тегишли тартибда баҳоланди.
Кўрик танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун туман ва шаҳар босқичида ғолиб деб топилган БСКлар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган.
Шунингдек, вилоят босқичида ғолиб деб топилган БСКлардан энг муносиби «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» кўрик танлови Республика босқичида иштирок этади.
Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Ахборот хизмати