The New York Times газетасининг мобил иловасига анчадан бери обунаман. Жуда қойиллатиб кузатмайману бир-икки халқаро сиёсий таҳлилларни, минтақага оид материалларини ўқиб тураман. Кеча нимагадир иловадаги қидирувнинг “Oldest” қисмига "Tashkent" деб ёзиб, мақолалар қидирдим.. Ва...та-дам.. нақд хазина топиб олдим!
Тасаввур қилинг, газетанинг ўзи 1851 йилдан бери чоп этилади. Мобил иловасида эса Тошкентнинг босиб олиниши билан боғлиқ 1865 йил 18 сентябрда чиққан мақолани топиш мумкин. Кичик хабар рус нашрлари таъсирида ёзилгани билиниб турибди. Мақолада генерал Черняевни "тошкентликлар ўзи чақиргани, у юриш қилишни истамагани", рус қўшинидаги қурбонлар сони ҳақида маълумотлар устунлик қилади.
Нью Йорк Таймснинг электрон жилдида материаллар тўлиқ берилмаган, асосий информация ва калит сўзлар ёзилган. Шу орқали ўтган асрда тарихимизнинг ташқи дунёга, хусусан Америкага қизиқарли бўлган жиҳатини бирма бир ўрганиб, таққослаб чиқдим. Шунчалик қизиқки, икки кунлик уйқуларимдан воз кечдим.
1897 йилдаги зилзила, 1903 йилда Оренбургдан Тошкентга тушган темирйўл, 1911 йилда кучли ёмғирлар сабаб Тошкентда пахта ҳосили нобуд бўлгани, 1917 йил 3 октябрдаги Туркистонда Петроградга қарши қўзғолон, большевикларнинг 1918 йилда Тошкентда барча иттифоқдош давлат вакиллари билан бирга америкалик консул Р.Тредвеллни ҳибсга олгани, 1919 йилда Тошкентда қизиллар 2000дан ортиқ кишини ўлдиргани ҳақида консул баёноти, 1924 йилда яна Тошкентда зилзила бўлгани, 1924 йил 16 июлда Москва-Тошкент экспрессига бандитлар ҳужум қилиб, 1 миллион доллар ўғирлагани, 13 киши ўлдирилиб, 40 киши яралангани ҳақида хабарлар бор. Умуман, зилзилалар ва поездларга ҳужумлар кўп ёритилган.
Uzbekistan сўзи қатнашган мақолалар 1925 йилдан бошланади, биринчи хабар шундай: “Совет ҳукмронлиги остида Ўзбекистон Республикаси эълон қилинди. Бухоро ва Туркистоннинг айрим ҳудудлари советлар бошқаруви остида ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси деб номланди.” Бу хабар 1925 йил 21 февралда чиққан, аслида Ўзбекистон СССР 1924 йил 27 октябрда ташкил этилган. “Эммигрантлар Ўзбекистонга келмоқда” деган мақолада эса "Белужистон ва Афғонистондан минглаб деҳқонлар текин ер ваъдаси билан жалб қилинмоқда" дейилади.
1927 йилда аёлларнинг паранжи ечиш кампанияси Самарқанд ва Тошкентда кескин қаршиликка учрагани, Тошкентда эътирозчилар милиция қўмондонининг 15 ёшли қизини тошбўрон қилгани хабари ёзилган.
Шу йилги яна бир хабар эътиборни тортади: "Россиянинг Туркистони ёшлар ўртасида “Интеллектуал феномен” яратяпти, 16 ёшида Н.Назаров совет профессори бўлди” деган материал номи берилган. Мен бу хабарни чуқурроқ ўргандим. Ҳақиқатан ҳам Тошкентда туғилган Николай Назаров 10 ёшида САГУ (ҳозирги Миллий) нинг механика-математика факультетига ўқишга кириб, 16 ёшида профессор мақомига эришган экан. Гимнастика билан шуғулланган, циркда ҳам ишлаган, чўққиларни забт этган ва 39 ёшида Федченко музликларида ўпка яллиғланиши ортидан вафот этган.
Яна дайжестга қайтамиз. 30 йиллардан бошлаб NYT Тошкент хабарларида асосан қатағон сиёсатини ёритган Совет ҳукумати томонидан уч юқори лавозимли амалдорга, жумладан, Ўзбекистоннинг собиқ Олий суд раисига қатл ҳукми чиқарилди. Улар давлатга қарши фитна ва сиёсий жиноятларда айбланган. Шунингдек, бир қулоқ (бадавлат деҳқон) ҳам халқ душмани сифатида ўлим жазосига ҳукм қилинган. Қизиллар 1934 йилда хотинлари ўралиб юргани учун 8 кишини компартиядан чиқариб юборгани, 13 минг ўзбек коммунистлари партиядан четлаштирилгани, 55 нафар пахтакор давлат режаларини қасддан бажармаслик-саботажда айблангани, Тошкентда колхоз раҳбарлари ва партия аъзоларини отиб ўлдиргани ёзилади.
1937 йил 24 июндаги “Ўзбек етакчилари советлар томонидан лавозимдан олинди” мақоласида Ўзбекистоннинг Бош вазири (Файзулла Хўжаев), ўринбосари ва Савдо халқ комиссари қатор қасддан қилинган фитна ва давлатга хиёнат айбловлари билан лавозимларидан олинди.
1943 йилда “Planet named for Uzbek People” хабари ёзилган. Профессор G.Neuimud кичик сайёраларни тадқиқ қилиб, улардан бирини “Uzbekistania” деб атайди.
давоми пастда