Фильтр публикаций


Репост из: Jahongir Olimov | Rasmiy
Farg‘onadagi portlash yuzasidan ayrim fikrlarim

Farg‘onadagi “zapravka”da ro‘y bergan portlash bo‘yicha davlatning reaksiyasi tushunarsiz va sovuqqon bo‘ldi, nazarimda. Aslida quyidagi chora-tadbirlar ko‘rilishi lozim edi, deb o‘ylayman:

🔹bu bo‘yicha zudlik bilan komissiya (hech bo’lmasa viloyat hokimi boshchiligidagi komissiya) tuzilishi;
🔹hodisaning insoniy va boshqa talafotlari o‘rganilib, bu borada tezkorlik bilan axborot berib borilishi;
🔹halok bo‘lganlarning yaqinlariga rasman hamdardlik izhor etilib, ularga kompensatsiya ajratilishi;
🔹yong‘indan uyi, do‘koni, mashinasi zararlanganlarga ko‘rilgan zarar to‘liq qoplab berilishi;
🔹holat yuzasidan ochilgan jinoyat ishi doirasida aynan kimlar tergov qilinayotgani ochiqlanishi;
🔹faqatgina “zapravka”ning xo’jayinlari emas, balki odamlar gavjum, atrofi uy-joy va boshqa ijtimoiy binolar bilan to‘la bo‘lgan nuqtada “zapravka” qurishga ruxsat berganlar ham javobgarlikka tortilishi;
🔹viloyat hamda butun respublikadagi gaz “zapravka”larning joylashgan o‘rni hamda ulardagi texnik holatlar to‘liq tekshirilib, aholi yashash manziliga yaqin masofada joylashganlari boshqa hududga ko‘chirilishi va boshqalar.

Shunday yo‘l tutilganida, voqea jabrlanuvchilari, qurbonlarning yaqinlari va keng jamoatchilikda yuzaga kelgan norozilik kayfiyati nisbatan bosilgan bo‘lardi-ku!

Balki shu ishlar allaqachon qilinayotgan, zarur choralar ko‘rilayotgandir, lekin nega axborot berilmayapti? Agar zaruriy axborot berilganida OAV, blogerlar va ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari portlash bilan bog’liq ma’lumotlar yashirilayotganini emas, balki davlat tomonidan talafotlarni bartaraf etish bo‘yicha ko‘rilayotgan choralar, jabrlanganlarning yaqinlariga ko‘rsatilayotgan ko‘mak haqida gapirardi, yozardi-ku!

Lekin, afsuski, unday qilinmadi. Aksincha, internet nashrlari va voqea guvohlari portlash qurbonlarining aslida ancha ko‘pligi, ularning soni kamaytirib ko‘rsatilayotgani haqida gapirmoqda. Yong’indan moliga talafot yetganlar esa zararni kim qoplaydi, degan savollari bilan yolg‘iz qolgan.

Hodisa guvohining internetda yozgan izohi ko’z oldimda gavdalanib, shu fikrlarni yozdim. Uning aytishicha, portlash vaqtida yonib ketgan ayol ko‘z o‘ngida kuyib kul bo‘layotgan bolalarini qutqarishga harakat qilgan, lekin ingrab-ingrab o‘zi ham bolalar ham halok bo‘lgan. Dahshat!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаво совиши билан Онам:
- Сардор, шапка кий.
- Қобилжон, шапкангиз қани?
- Азиза, шапка кий! Эрталаб бош ювма, невралгиянг қўзиб қолади.
- Ғайбулло, шапка кий бошингга!
- Ойиси, қани болани шапкаси?!

Онам 40 га яқинлашаётган ўғилларигаям, куёвларигаям, келинларигаям, набираларигаям, менгаям айтадиган гаплари битта: “Шапка кийинглар”.

#onangizni_aytganini_qilinglar
#shapka_kiyinglar


1000 kitob loyihasi va UzWikistipendiya mehmonga chaqiryapti. Boramizmi?

Taklifnomadagi qizil shapkali qizni tanimayman:)




Репост из: Pivot.uz
Pivot.uz nashri “Maqsad” tanloviga start beradi!

MohirDev jamoasining 3 million soʻmlik Data Science va Sun'iy intellekt kursida bepul oʻqishni istaysizmi? Tanlovimizda ishtirok etib 5 ta sertifikatdan biriga ega boʻling.

✅ Tanlov 2 bosqichli va @pivot_tanlov_bot botida boʻlib oʻtadi.

✅ 1-bosqichda ishtirokchilar Otabek Hasanovning “Liderlar” kitobini oʻqib va u asosida 15 ta testni ishlashi kerak.

✅ Test 25-dekabr kuni oʻtkaziladi.

Batafsil maʼlumot uchun kanalizmizni kuzating: https://t.me/pivotuzofficial

“Liderlar” kitobining bepul, audio variantini shu yerdan topasiz👇

https://mutolaa.com/book/liderlar-kitobi


Ота ёзяпти: “қизим Муслима Қосимова Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида қиз-аёллар учун бепул СММ курсида ўқиди, мобилографликни ўрганди. Курс якунида яхши ўзлаштирган, танловда иштирок этган қизлар тақдирланди. Хусусий курслар жуда қиммат, бу зўр ташаббус бўлди, қизлар замонавий ҳунарга ўрганишди. Бугун ютуғини, совғасини кўриб, қизим учун роса хурсанд бўлдим. Хурсандчилигимни бўлишяпман”


Ҳумо аренада ҳозир бўлиб ўтаётган “Халқ корпоративи” қатнашяпман. Олдинлари бу тижорий концерт фақат шоу тарзида ўтган. Халқ банки ўтган йили шу концертда Xazna мобил иловасини тақдимот қилган экан. Бир йил давомида илова 5 миллионга яқин марта кўчириб олинибди. Банк амбассадори Эркин Бозоров саҳнада яхши бир гап айтди. Шоуда тепадан шар ёғилиши керак экан, шунга кетадиган маблағларни “Меҳрли қўллар” лойиҳасига - болаларнинг юрак операцияларига ажратишга қарор қилишибди. Шарлар ёғдириш ўзи экологияга ҳам зарар, ҳаммаёқ яна мусор бўлади. 5 минутлик завқдан кўра, болаларнинг ҳаёти минг карра муҳим.

Яна зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватловчи “Она“, кам учрайдиган касалликка чалинган болаларга кўмаклашувчи “Капалак болалар” фондларига ҳам маблағлар беришар экан. 180 меҳмонга концертга таклифнома ҳам тарқатишибди.

Ижтимоий масъулиятни ҳис қилиш ва буни тарғиб қилиш яхши иш. Бу одамларни ҳам, ташкилотларни ҳам яхшилик қилишга чақиради. Бирникига мингга, мингники туманга дегандек.

Мен Халқ банки жамоасига бир она сифатида миннатдорлик билдираман.


Репост из: Abror Zohidov
Бир келиб кетинг, илтимос!

Ўзи қийналиб-қийналиб битта кўргазма ташкил қиламиз. Таклиф бўлгунича, уюштиргунча обдан тер тўкамиз. Лекин энг-энг-энг алам қиларлиси бу тадбирларга деярли ҳеч ким келмаслиги.

Бемор болажонларни чақириб олган бўламиз – шунақа пайтларда асосан ўзимиз уларга томоша кўрсатамиз, сотилмаса ҳам суратларини пештахтадан ечиб оламиз, кимошди савдоларидаги оз сонли харидорлар ичига ҳам волонтёрларимиз кириб олиб, савдони қизитишади.

Иложсизлик ортидан ширин ёлғон хуллас...
Лекин бугун кўпчиликни кутяпмиз. Мана шу таклифномага ўз исм-шарифингизни қўйиб олинг, агар айнан ёзилган таклифнома керак бўлса, етказиб ҳам берамиз. Муҳими келинг, битта бўлса ҳам болага далда беринг, битта бўлса ҳам сурат сотиб олинг. Пулингиз бўлмаса шунчаки ечиб олиб кетаверинг.

Муҳими болалар кўз ўнгида суратлар камайгани, уларнинг нигоҳларида учқун чақнагани.

Пулни эса амаллармиз. Олдинги мард харидорлар қайтарган қадимий сурат, “Умид” картинасининг нусхаси, боксчилар тақдим этган қўлқоп ёки Диёранинг кимоноси бор. Ўшаларни сотиб болаларга бўлиб берамиз ҳар доимгидек.

Сизни эса кутамиз!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Ҳозиргина Президент дунёнинг энг илҳомлантирувчи топ-100 аёл сафига кирган деновлик тадбиркор Дилором Йўлдошевани “Мардлик” ордени билан тақдирлади.

Орденни Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов топширди.

Ўтган шанба Дилором опа ҳақида “Менимча” кўрсатувига очерк қилгандик.


ChatGPT га мен ҳозир икки дақиқа олдин ёзган промт:

“Ишхонадан қайтиб, йўлда боласини боғчадан оладиган ва уйга бориб овқат қилиши керак бўлган менинг тилимдан қизиқарли, юморга бой пост ёзиб бер.”

Жавоби:

🏃‍♀️ Ишдан уйга қайтиш: Ҳар кунги эпик саёҳат! 🏠

Миссия: Болани боғчадан олиб, уйга етиб бориш ва овқат тайёрлаш. Чексиз сабр, югуришга тайёрлик ва юмор ҳисси — энг муҳим “аслаҳа”ларингиз! 💪😎

📍 1-босқич: “Боғчага етиб бориш”

Қаршиликлар:
• Йўлдаги тирбандликлар 🚗
• Дўстлардан келган “Бир дақиқа гаплашамиз” қўнғироқлар 📱
• Боғча дарвозасида болаларини кутаётган “супер ота-оналар” 💪

Миссия: Болангизни тинич ва осойишта олиб кетиш (боланинг уйга кетгиси келмаслигини ҳисобга олганда — миссия деярли имконсиз).

📍 2-босқич: “Болани уйга олиб бориш”

Қаршиликлар:
• “Онааа, музқаймоқ олиб берасизми?” 🍦
• “Онааа, қаранг, ерда тош топдим! Олиб кетсам бўладими?” 🪨
• Кўча ўртасида кутилмагандаги “Мен юргим келмайди!” драмаси 🎭

Миссия: Болани музқаймоқ ва ортиқча тошларсиз уйга олиб келиш (реал эҳтимол: 50/50).

📍 3-босқич: “Уйда овқат қилиш”

Қаршиликлар:
• “Онааа, қорним оч!” 🍽️
• “Онааа, пицца қиласизми?” 🍕 (Болалар фантазияси ҳар доим оддийгина картошка қовуришни қабул қилмайди).
• “Онааа, пойабзалимни ечишга эриняпман…” 👟

Миссия: 20 дақиқа ичида мўъжиза кўрсатиб, мазали овқат тайёрлаш. Ҳақиқий “Мастер Шеф”га айланиш керак! 👩‍🍳🔥

🏆 Финал босқич:
Болани ухлатиш! (Бу энг қийин миссия, ҳатто ҳафталик миссияларга тенг).

Мукофот: 15 дақиқалик тинчлик, чай/қаҳва ☕ ва қаҳрамонга хос ғурур! Сиз буни уддаладингиз! 💪✨

P.S. Ўзимдан ҳам қизиқ ёздику))


Давоми

Яна бир қизиқ хабар: 1943 йилда АҚШлик бокс тренери Сидней Жексон ўзбекистонлик спортчиларни рингга тайёрлаётгани ҳақида. Бу шахсни ҳам ўрганиб кўрдим, ўзбек бокс ривожида катта шахс сифатида қайд этилган. Тошкентда яшаган, шу ерда вафот этган.

NYT нинг лентасини варақлаб, 1962 йилда Тошкент 1 миллион аҳоли яшайдиган Совет Иттифоқидаги 5-шаҳарга айлангани ҳақидаги маълумотни ҳам билдим.

Шастри(Ҳиндистон) ва Аюбхон (Покистон)нинг Тошкентдаги тинчлик учун музокараларига кўп ўрин берилган. Тошкентнинг 1966 йилдаги зилзиласи оқибатлари ҳам доимий ёритиб борилган. Масалан, 1967 йил 17 майда шундай ёзилган: “Тошкентда 13 ойда 769-зилзила”. 1968 йилда эса Тошкентда метро қуриш режаси бошлангани айтилади.

Ҳозирча шу ергача келдим. Лентанинг давомида яна 50 йиллик тарих, Совет Иттифоқининг қулаши, Ўзбекистонни мустақиллигига оид хабарлар ва ундан кейинги ҳаёт ҳақида ҳам тез-тез бўлмаса-да, йилига 3-4 та мақола чиқиб турган.

Мен бу воқеаларни сочма тарзда турли манбалардан биламан, ўқиганман, лекин мени ҳайратга солгани, Нью Йорк Таймс таҳририятининг эски нашрларни тизимли рақамлаштиргани. Икки асрдан бери чоп этилаётган барча мақолаларнинг аннотациясини иловадан, сайтдан топиш мумкин ва қўшимча тўлов эвазига қадимий асл нашрнинг электрон нусхасини очиб, ўқий оласиз. Қани энди бизда ҳам бир мард (одам, ташкилот, газеталар таҳририяти, меценат) бўлса-ю, газеталарнинг подшивкаларини шундай тўлиқ электронлаштирса, кутубхоналарга қатнаб эмас, битта клик ёрдамида топиб, манба сифатида фойдалана олсанг. Манбалар билан ишлашга қизиқувчи Муҳримнинг каналларида бирмунча қизиқ мақолаларни ўқиб турганимиз учун ҳам унга алоҳида раҳмат.

Хуллас, кечадан бери бир сериал кўргандек, линклардан линкларга чопиб юрибман. Ўзбекистон тарихини АҚШ нашри ракурсидан ўқиб-ўрганиб...


The New York Times газетасининг мобил иловасига анчадан бери обунаман. Жуда қойиллатиб кузатмайману бир-икки халқаро сиёсий таҳлилларни, минтақага оид материалларини ўқиб тураман. Кеча нимагадир иловадаги қидирувнинг “Oldest” қисмига "Tashkent" деб ёзиб, мақолалар қидирдим.. Ва...та-дам.. нақд хазина топиб олдим!

Тасаввур қилинг, газетанинг ўзи 1851 йилдан бери чоп этилади. Мобил иловасида эса Тошкентнинг босиб олиниши билан боғлиқ 1865 йил 18 сентябрда чиққан мақолани топиш мумкин. Кичик хабар рус нашрлари таъсирида ёзилгани билиниб турибди. Мақолада генерал Черняевни "тошкентликлар ўзи чақиргани, у юриш қилишни истамагани", рус қўшинидаги қурбонлар сони ҳақида маълумотлар устунлик қилади.

Нью Йорк Таймснинг электрон жилдида материаллар тўлиқ берилмаган, асосий информация ва калит сўзлар ёзилган. Шу орқали ўтган асрда тарихимизнинг ташқи дунёга, хусусан Америкага қизиқарли бўлган жиҳатини бирма бир ўрганиб, таққослаб чиқдим. Шунчалик қизиқки, икки кунлик уйқуларимдан воз кечдим.

1897 йилдаги зилзила, 1903 йилда Оренбургдан Тошкентга тушган темирйўл, 1911 йилда кучли ёмғирлар сабаб Тошкентда пахта ҳосили нобуд бўлгани, 1917 йил 3 октябрдаги Туркистонда Петроградга қарши қўзғолон, большевикларнинг 1918 йилда Тошкентда барча иттифоқдош давлат вакиллари билан бирга америкалик консул Р.Тредвеллни ҳибсга олгани, 1919 йилда Тошкентда қизиллар 2000дан ортиқ кишини ўлдиргани ҳақида консул баёноти, 1924 йилда яна Тошкентда зилзила бўлгани, 1924 йил 16 июлда Москва-Тошкент экспрессига бандитлар ҳужум қилиб, 1 миллион доллар ўғирлагани, 13 киши ўлдирилиб, 40 киши яралангани ҳақида хабарлар бор. Умуман, зилзилалар ва поездларга ҳужумлар кўп ёритилган.

Uzbekistan
сўзи қатнашган мақолалар 1925 йилдан бошланади, биринчи хабар шундай: “Совет ҳукмронлиги остида Ўзбекистон Республикаси эълон қилинди. Бухоро ва Туркистоннинг айрим ҳудудлари советлар бошқаруви остида ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси деб номланди.” Бу хабар 1925 йил 21 февралда чиққан, аслида Ўзбекистон СССР 1924 йил 27 октябрда ташкил этилган. “Эммигрантлар Ўзбекистонга келмоқда” деган мақолада эса "Белужистон ва Афғонистондан минглаб деҳқонлар текин ер ваъдаси билан жалб қилинмоқда" дейилади.

1927 йилда аёлларнинг паранжи ечиш кампанияси Самарқанд ва Тошкентда кескин қаршиликка учрагани, Тошкентда эътирозчилар милиция қўмондонининг 15 ёшли қизини тошбўрон қилгани хабари ёзилган.

Шу йилги яна бир хабар эътиборни тортади: "Россиянинг Туркистони ёшлар ўртасида “Интеллектуал феномен” яратяпти, 16 ёшида Н.Назаров совет профессори бўлди” деган материал номи берилган. Мен бу хабарни чуқурроқ ўргандим. Ҳақиқатан ҳам Тошкентда туғилган Николай Назаров 10 ёшида САГУ (ҳозирги Миллий) нинг механика-математика факультетига ўқишга кириб, 16 ёшида профессор мақомига эришган экан. Гимнастика билан шуғулланган, циркда ҳам ишлаган, чўққиларни забт этган ва 39 ёшида Федченко музликларида ўпка яллиғланиши ортидан вафот этган.

Яна дайжестга қайтамиз. 30 йиллардан бошлаб NYT Тошкент хабарларида асосан қатағон сиёсатини ёритган Совет ҳукумати томонидан уч юқори лавозимли амалдорга, жумладан, Ўзбекистоннинг собиқ Олий суд раисига қатл ҳукми чиқарилди. Улар давлатга қарши фитна ва сиёсий жиноятларда айбланган. Шунингдек, бир қулоқ (бадавлат деҳқон) ҳам халқ душмани сифатида ўлим жазосига ҳукм қилинган. Қизиллар 1934 йилда хотинлари ўралиб юргани учун 8 кишини компартиядан чиқариб юборгани, 13 минг ўзбек коммунистлари партиядан четлаштирилгани, 55 нафар пахтакор давлат режаларини қасддан бажармаслик-саботажда айблангани, Тошкентда колхоз раҳбарлари ва партия аъзоларини отиб ўлдиргани ёзилади.

1937 йил 24 июндаги “Ўзбек етакчилари советлар томонидан лавозимдан олинди” мақоласида Ўзбекистоннинг Бош вазири (Файзулла Хўжаев), ўринбосари ва Савдо халқ комиссари қатор қасддан қилинган фитна ва давлатга хиёнат айбловлари билан лавозимларидан олинди.

1943 йилда “Planet named for Uzbek People” хабари ёзилган. Профессор G.Neuimud кичик сайёраларни тадқиқ қилиб, улардан бирини “Uzbekistania” деб атайди.

давоми пастда


Topingchi, bu nima?


На минуту замечтаюсь
Не летаю, но пытаюсь
Упаду и поднимаюсь
Всё в порядке, оклемаюсь
Не дождётесь, не заплачу
Если что, любой получит сдачи
Я в этом фильме главный актёр
Я — сценарист в нём, я — режиссёр

Враг мой, бойся меня
Друг мой, не отрекайся от меня
Нелюбимая, прости меня
Любимая, люби меня

@qurbonova_a


Бугун 10 декабрь — давлат мадҳиямиз қабул қилинган кун.
Oyina.uz да эълон қилинган мана бу мақолани мириқиб, қизиқиб ўқиб чиқдим:

https://preview.shorthand.com/gfNv2Yl748sZwidH

Мақолада мадҳиямиз танловида финалда қолган сўнгги 3 та версияни тинглашингиз мумкин.

Биринчи версияни (Мутал Бурҳонов куйи ва Абдулла Орипов сўзи) бугун биз Ўзбекистон мадҳияси сифатида биламиз.
Иккинчи версия сўзи жиҳатидан биринчисига анча яқин, чунки сўзини яна Абдулла Орипов ёзган экан. Куйи бастакор Бахтиёр Алиевга тегишли. Куйнинг бошида миллий чолғу садолари эшитилади.
Учинчи версияда карнай ва ноғора эшитилади, буни бастакор Рустам Абдуллаев яратган, сўзини Мирпўлат Мирзо ёзган экан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечадан бери уйимизда ниманидир тугашини кутамиз. Турмуш ўртоғим болаларимизни хурсанд қилиш учун ўз қўллари билан чироқлари ёнадиган, ҳайратомуз ва гўзал шимол буғусини ясадилар. Кеча Ўрикзорга тушиб, чироқлар олиб келганда кўчада арчани ясатамиз деб ўйлагандим.

Симларни қайириб, улаб, фольга билан ўраб, қўллари қорайиб, орада тушлик ҳам қилмай, ясаб тугатдилар.

Кўриб, кўзинг тўймайди. Бу гўзал буғу — адамизнинг меҳри. Тайёр буғулар кўп, сотиб олишга имкон етарли, лекин бу қўл меҳнати билан у киши болаларимизга яна бир бор қанчалик севишини, улар учун қимматли ишларга тайёр эканлигини кўрсатди.

Оиладаги бундай кичик, лекин мазмунли нарсалар қачондир йўқолиб кетар, лекин у хотира бўлиб қолади деб ўйлайман. Ҳозир шу инсталляция ярми битган-битмаган ҳовлимизга қанчалик ёруғлик, файз олиб кирганини билсангиз эди. Ва юрагимизга ҳам.

Дунё гўзали дунёнинг энг гўзал буғусини битганини кўролмади, ухлаб қолганди, эртага кечқурун чироқлари ёнганида уям “вауув, чийойи, аддда” деб хурсанд бўлса керак.

Турмуш ўртоғимга бу ижодий меҳнати учун чексиз раҳмат.


Дилором опани ўқиб ёшлигим эсимга тушуб кетди. 90йиллар анча оғир келди айниқса 1994-2000 йилгача халқ чиндан қийналди. Ишлай десанг иш йуқ. Иш булса пул йуқ. 96 йиллар отам Колхозга ишлайди ойлик йуқ . ойлик урнига қуртлаган макарон қуртлаган туршак беришади калхозчини ойлигига. У хам бир йилда бир марта берилади. Кейин колхоз йуқ тугатилди. Мардикорчилик урф булди. Отам мардикорчиликдан хам унақа куп пул топмасди.ушанда Онам ёшлигида урганган касби Қалпоқ( Дуппи) тикишни бошлади. Бу Дуппи Бухоро дўпписи дейилади Анжан дуппи эмас бу бошқа. Бу дуппини хозир асосан фолклор рақсларда Махмуд Намозов Адхам Солиев Хосила Рахимовани клипларида курамиз холос.Хуллас онам Бухоро дўппини тикишни бошладилар . Дуппи тикиш азоб. Миллионта тешикдан игна ўтқазиб тикилади хар хил ипак иплардан. Онам ўзи бошлаган Дуппи тикишни ён қушниларга хам ургатди.уйимизда ёш қизлар келинлар аёллар йиғилишиб онамдан дуппи тикишни урганарди бирга тикишарди . Кечаси ярим кеча 2:00гача Дуппи тикишарди. У пайтлар свет улгур деярли булмасди. Уша учун ой ёруғида ва Фонус ёруғида тикишарди. Фонусни хозирги ёшлар билмаса хам керак. Керасинда ишлайдиган катта чироқ фонус дейилади. Онам кундузи тикувчилик қилар кечаси Дуппи тикардилар. Дўппини иши азоб лекин нархи жуда арзон эди. Хозир хеч ким дуппи тикмай қуйди. Чунки дуппи тикадиган машинкалар пайдо булди. Каримов аёлларга умуман ёрдам қилмасди. 2016 йил Мирзиёев Президент булгач Тикувчилик машинкалар тарқатилди. Бизни махаллага хам келган экан. Махалла раисимиз биринчи булиб онамни олдига келибдилар Янга тикув машинка келди давлат тамонидан оласизми . биламиз сиз жуда куп шогиртлари чиқаргансиз . шу тикув машинасини олинг шогирт чиқаринг дебди. Онам эса йуқ энди қаридим мошинкани ололмайман. Фалончи уйда бир яхши тикувчи келинчак бор эски тикув машинкада қийналиб тикувчилик қилади ушанга бера қолинглар деб онам олмадилар. Хуллас хозир шароит бор лекин ялқовлашиб кетаяпмиз. Гохида эшитиб қоламан қизларимиз сепига Дайсон деган Пелесосларни олдиришяпти экан. Оналар қулларидан супурардику дегинг келади


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатида деновлик тикувчи Дилором Йўлдошева ҳам бор.

“Менимча” дастурида 3 йил ичида Дилором опанинг тақдири қандай ўзгариб боргани ҳақида лавҳа тайёрладим.

Ўзим опа билан учрашолмадим, афсуски, пайшанба кунга мўлжалланган съемкамиз қолдирилди. Қуюқ туман туфайли Термизга учадиган рейсни тинимсиз сурилаверди ва икки марта чиптамизни бекор қилдик, афсуски, Деновга боролмадик.

Интервьюни ёзиб олган термизлик ҳамкасбим Азизбек Машрабов жамоасига раҳмат айтаман.

Материалда Адлия вазирлигининг “Мадад” ижтимоий лойиҳасида суратга олинган “Матонат” фильмидан лавҳалар берилган.

Кўринг, 4 мучаси соғ инсонларга ҳеч бир ишда ҳеч қандай баҳона ярашмаслигини ҳис қиласиз.


"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати бугун "Фуқаролик жамияти" ҳафталиги доирасида "Орамиздаги қаҳрамонлар" акцияси ғолибларини тақдирлади.

Очиғи, мен қандай иш қилганман, буни ўзимам билмайман, бироз уялдим ҳам. Чунки бугун шу номинацияда тақдирланган бошқаларни эшитиб, ўзимни ўзим танқид қилиб ўтирдим. Бир тадбиркор 9 минг аҳолига тоза сув чиқариб берибди, битта йигит жиноятчини ҳибсга олишда милиция ходимларига ёрдам берган, яна бир ЙПХ ходими тутқаноғи хуруж қилган одамни қутқариб қолган, кимдир болани чўкишдан асраб қолган, яна бир йигит Туркиядаги зилзилага жўнатилган Ўзбекистон қутқарувчилари сафида кўнгилли бўлиб ишлаган, бухоролик Шаҳноза Наврўзова Олотда ўз қишлоғида кутубхона очган, Ақида хонум, Камола Алиева каби аёллар қанча хейтларга қарамай аёллар ҳуқуқлари тарғиботида фаоллик кўрсатишяпти. Улар орасида қушларга ёрдам бераётган, йўлларни пиёда кезиб чиқиндилардан тозалаётганлар ҳам бор. Булар ҳақиқатан ҳам орамиздаги қаҳрамонлар. Билмаганларимиз ҳали қанча.
Дунёни яхшилик асрайди, тозалайди, тартибга солади.
Ўзбекистоннинг чин маънодаги қаҳрамонлари кўп бўлсин.

Тадбир ва эътироф учун ташаккур.


Электропоездда Хўжакентга.

Показано 20 последних публикаций.