Туман тушганда қуйидагиларга амал қилинг
Биз сизларнинг соғ-саломат уйга қайтишингизни хоҳлаймиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
❗️ Энг аввало кўриш масофаси қисқарган пайт автомобилда сафарга отланманг.
❗️ Зарур ҳолатларда эса автомобилингизни техник созлигига ишонч ҳосил қилинг. Автомобилнинг йўлда тўсатдан ўчиб қолиши, кўнгилсизликка сабаб бўлиши мумкин.
❗️ Йўлда албатта туманга қарши чироқларни ёқиб олинг.
❗️ Ўта қалин туман тушган, кўриш масофаси қисқарган вақтда хавф чироқлари яъни (аварийные)ларни ёқинг.
❗️ Тезликни автомобиллар оқимини ҳисобга олган ҳолда пасайтиринг.
❗️ Туманда асло бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтманг, қаршингиздан келаётган автомобилни кўрмай қолишингиз мумкин.
❗️ Ҳаракат давомида йўл чизиқлари ва ишораларига амал қилинг.
❗️Агарда туманда ҳаракатни давом эттиришга ишончингиз комил бўлмаса, хавфсиз жойни танлаб, автомобилни тўхтатинг!
❗️Ҳурматли фуқаролар энг тўғри танлов - туманли ҳавода йўлга отланмаслик.
Биз сизларнинг соғ-саломат уйга қайтишингизни хоҳлаймиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram