Нарх-наво барқарорлиги таъминланади
Глобал иқтисодда хавф-хатарлар ошяпти. Ушбу шароитда Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди.
Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.
Божсиз олиб кириш меъёрлари:
Ҳаво транспорти — $1000
Темирйўл ва дарё транспорти — $500
Авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300
Курьерлик жўнатмалари — $200
Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.
Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда?
Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;
Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;
Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;
Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.