Инсофли ёшлар
Хаёл чалғиб йўл четида турган бир мошинани туртиб юбордим. Чиқиб қарасам, эгаси йўқ экан. Эшигига рақамимни ёздим-да, йўлимда давом этдим. Беш дақиқа ўтар-ўтмас, телефоним жиринглади ва аёл киши: “Ассалому алайкум, мошинамни туртиб кетибсиз, келасизми?” деди. Ҳозир бораман, дедим ва дилимда илиқлик пайдо бўлди. Чунки бунақа пайти мошинаси шикаст еганлар дағдаға қилади ва бунга ҳаққи бор. Бу аёл эса салом билан бошлади гапни.
Етиб борганимда ёшгина жувон бояги мошинани олдида турган экан. Салондан бир ой бўлди чиққанига, деди кулиб, сўнг эрига телефон қилиб менга тутқазди гўшакни. Эри ҳам салом билан, одоб билан гап бошлади. “Машинани урган жойингизни суратга олиб телеграмдан ташлаб беринг, усталар билан гаплашиб, нархини айтаман” деди. “Гаи чақирамиз, ундай қиламан, бундай қиламан” демади. Яп янги Оnexни туртган эканман. Расмга олиб ташлаб бердим. Рости, бунақа ишкалларни эшитавериб, камида уч миллион мўлжаллаб турувдим. Йўқ, ундай бўлмади. “Ака, сиз ҳам бу ишни атайлаб қилмадингиз, сизниям бола-чақангиз бор, оғринманг, уста билан гаплашдим, рози бўлиб аёлимга 400 минг бериб кетинг, бўлади” деди. Унинг гапини эшитиб, гапиролмай қолдим. Унинг ўрнида мен бўлсам шунақа дермидим, бошқа бўлганда-чи?
У айтган пулни бериб, раҳмат айтдим ва кетдим. Эртаси куни ўзимнинг мошинамнинг қирилган жойини тузатиш учун кўпчиликнинг тавсияси билан бир устанинг олдига бордим. Уста 60 лардан ошган киши экан. Мошинамни кўздан кечириб бўлгач, 4 кун ташлаб кетасиз, 3 ярим миллион бўлади, деди. Жума куни дам оламан, безовта қилмайсиз деб қўшимча қилди яна.
Хўп, дедим ва тўғри Фарҳод бозори ёнидаги автоусталар маконига бордим. У ерда қирилган, туртилган мошиналарни тузатадиган йигитни айтишди. Фазлиддин экан исми. У 25 ёшлар атрофидаги йигит экан, мошинамни кўргач: “бир соатда ойдай қилиб бераман, 300 минг бўлади”, деди...
Мен икки кунда рўй берган бу воқеалардан жуда таъсирландим.
Энди мен сўзда бору амалда йўқ катталарга эмас, сўзи, амали, инсофи бор мана шундай ёшларга ишонаман. Улар ёмонланадиган давраларда ўтирмайман. Инсофдан айрилмаган ёшларга таъзим қиламан. Жумани пеш қилиб, без бўлиб оғзига келган пулни сўрайдиган, инсофу иймонини еганлардан Ўзи асрасин.
Мақсуд Жонихонов.
https://t.me/qoraxitoyliklar