#қизиқ_мавзу
Қабрга кирди, дегани ўлди деганимас!
Ғалати гап бўлди-а? Кеб қолди-да...
Жамиятдаги муносабатлар муайян қонунлар билан тартибга солинади. Лекин ўзбекчиликда шундай тартиблар борки, қонунлар ҳам бир чеккада томоша қилиб ўтиради.
Масалан, бир одам вафот этди, дейлик. Барча таомилларни қилиб, диний нуқтаи назардан буюрилган амалларни бажариб, дарҳол қабрга қўйиш чораларини кўрамиз.
Аслида, қонунчиликка кўра, инсон вафот этгач, унинг яқин қариндошлари томонидан 3 кун ичида ўша ҳудуддаги ФҲДЁ органидан ўлим қайд этилганлиги тўғрисида маълумотнома олиниши керак.
Жаноза ўқийдиган имом-хатиб ҳам, аслида, ўлим гувоҳномасини кўргач, жаноза ўқиши лозим.
Аммо кўпинча, айрим сабабларга кўра, бизда ўлим қайд этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома жанозадан кейин олинади.
Бу нима дегани? Одамга жанозани ўқиб, қабрга қўйиб келдик. Аммо расман унинг ўлими ФҲДЁда қайд этилмаган. Демак, у ҳалиям яшаётган, Ўзбекистон аҳолиси сонини биттага ошириб турган бўлади.
Хуллас, нима бўлганда ҳам, давлат томонидан ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя қилиб яшаш керак.
P.S. 1995 йилда ўлган одамнинг ҳалигача ўлим гувоҳномаси йўқ экан. Демак, у ҳалиям "тирик".
https://t.me/qoraxitoyliklar