РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда "Қизилтепада 15 йилдан буён трубалар ичида яшаб келаётган экан" номли асоссиз, ҳақиқатга зид ва эски видео тарқатилди.
Видеода акс этган Марат Раҳматулинга аслида туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ишга жойлаштириш, моддий ва яшаш жойи бўйича амалий ёрдам берилган. Аммо М. Раҳматулин яна ўзи шуғулланган иш — видеода акс этган манзилда пластик идишлар тўплаш ва сотиш билан шуғулланиб келган.
Тармоқларда тарқалган видеони туманнинг Хушарти маҳалласида яшовчи Ш. Т. исмли фуқаро М. Раҳматулиннинг рухсатисиз тасвирга олган.
Фуқаро Ш. Т. билан учрашувда у М. Раҳматулинни танимаслиги, видеони дўстига жўнатгани ва тармоқларда тарқалиб кетганини таъкидлаб, аслида М. Раҳматулинга аввал ҳам ёрдам берилганлиги ҳақида хабардор бўлганини айтган.
М. Раҳматулин билан ҳокимлик масъуллари учрашишган ва айни пайтда яшаш жойи билан таъминлашган. Шунингдек, фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда, фуқаролардан эски ва асоссиз видеоларни тарқатмасликни сўраймиз.