Фильтр публикаций


Кофени ёғ билан бирга истеъмол қилишнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

🔷 Ёғ қўшилган кофе саратон хавфини 50 фоизга қисқартиради, қандли диабетнинг 2-турини эса 7 фоизга ва оғизда нохуш ҳид пайдо қилувчи бактериялардан халос бўлишга ёрдам беради.
🔶 Бу ичимлик артерияларни тозалашга ҳам ёрдам беради.
🔷 Ёғ билан кофени биргаликда истеъмол қилиш бош мия фаолиятини ҳам яхшилайди.












Tuman hokimi Bekzod Bobomurodov mas’ul tashkilotlarning qish mavsumiga tayyorgarligi bilan tanishi maqsadida "Qiziltepa tuman gaz" gaz ta’minot bo‘limiga ham bordi.

Bo‘limda tegishli mas’ullar bilan uchrashgan hokim bu manzilda qilinayotgan ishlar holati, dispetcherlik xizmati faoliyati va yaratilgan sharoitlar, mavjud zaxiralar bilan tanishdi.
————————————
Туман ҳокими Бекзод Бобомуродов масъул ташкилотларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги билан таниши мақсадида "Қизилтепа туман газ" газ таъминот бўлимига ҳам борди.

Бўлимда тегишли масъуллар билан учрашган ҳоким бу манзилда қилинаётган ишлар ҳолати, диспетчерлик хизмати фаолияти ва яратилган шароитлар, мавжуд захиралар билан танишди.
















Tegishli tashkilotlarning qish mavsumiga tayyorgarligi va mavjud zaxiralari bilan tanishish maqsadida tuman hokimi Bekzod Bobomurodov bugun bir qator obyektlarga bordi. Shulardan biri Qiziltepa tuman elektr tarmoqlari korxonasi bo‘ldi.

Jarayonda korxonada amalga oshirilayotgan ishlar holati, dispetcherlik xizmati faoliyati va xodimlar uchun yaratilgan sharoitlar ko‘zdan kechirildi, avariyaviy holatlar uchun mavjud zaxiralar bilan tanishildi.
————————————
Тегишли ташкилотларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ва мавжуд захиралари билан танишиш мақсадида туман ҳокими Бекзод Бобомуродов бугун бир қатор объектларга борди. Шулардан бири Қизилтепа туман электр тармоқлари корхонаси бўлди.

Жараёнда корхонада амалга оширилаётган ишлар ҳолати, диспетчерлик хизмати фаолияти ва ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди, авариявий ҳолатлар учун мавжуд захиралар билан танишилди.








Tuman hokimi Bekzod Bobomurodov "Ko‘mir ta’minot" MCHJ Navoiy viloyat filialiga qarashli Qiziltepa ko‘mir omborida bo‘lib, ko‘mir zaxiralari, sifati va aholiga tarqatilishi holati bilan tanishdi.

Ayni paytda ushbu manzilda yetarlicha ko‘mir zaxiralari jamlangan bo‘lib, aholiga 1 tonnasi 309 800 so‘mdan sotilmoqda.

Shu o‘rinda aholimizdan sovuq kunlar kelishini kutmasdan, xonadonlarida kerakli ko‘mir zaxiralarini yaratishni so‘raymiz.
—————————————
Туман ҳокими Бекзод Бобомуродов "Кўмир таъминот" МЧЖ Навоий вилоят филиалига қарашли Қизилтепа кўмир омборида бўлиб, кўмир захиралари, сифати ва аҳолига тарқатилиши ҳолати билан танишди.

Айни пайтда ушбу манзилда етарлича кўмир захиралари жамланган бўлиб, аҳолига 1 тоннаси 309 800 сўмдан сотилмоқда.

Шу ўринда аҳолимиздан совуқ кунлар келишини кутмасдан, хонадонларида керакли кўмир захираларини яратишни сўраймиз.



Показано 20 последних публикаций.