Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лойли йўлларни асфальт қилишдан кўра, бўлар-бўлмас фестиваллар ўтказиш муҳимроқ деган маданият вазири Озодбек Назарбековнинг бу фикрига қўшилмасам-да, унинг ташаббуси билан ТВда кўплаб истеъдодларни халққа танитган «Овоз» лойиҳаси менга ёқади. Мазкур лойиҳа қишлоғидан чиқолмаган истеъдодли ёшларни нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга олиб чиқди. Бугун ТВдан ёзиб олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, талантли ёшларни халқ танияпти. Маза қилиб тинглаяпти. Бир ёмоннинг бир яхшиси ҳам бор деганларидек кези келганда ўйламай гапирадиган Назарбековнинг халққа яхшилиги шудир балки.
Хуллас, Қашқадарёнинг «жони бор» блогерларидан бири Капитан Каримовнинг ёзишича, Қарши шаҳридаги 10-мактабда «Овоз»нинг мини варианти йўлга қўйилибди. Тағинам устоз санъаткор Умрзоқ Қувватов кўмаги ва бошчилигида.
Умрзоқ Қувватов тадбирнинг бош ҳаками экан.
Мактаб директорининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, давом эттириш керак деган фикрини илгари сурган бўлардим. Тасанно.