КУТУБХОНАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Қибрай туман Ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон аёли” мавзусида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ходимлари ва “Qibray sadosi” газетаси ходимлари иштирок этишди.
Газетанинг фаол ижодкори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Суюндиқова ўзининг ижод намуналаридан ўқиб берди. Махлуба Қосимова газета ва газетхонлик, босма ахборот нашрларининг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида гапирди. Тадбир қатнашчиларига катталар бу борада ёшларга ўрнак бўлишлари кераклигини Уларнинг интернет тармоқларининг оддий кузатувчисига айланиб қолмасликлари кераклигини таъкидлаб, китоб ва босма ахборот нашрларининг фаол ўқувчиси бўлиш давр тақозоси эканлигини қайд этди.
Тадбир давомида 46-мактабгача таълим ташкилотининг жажжи қизчалари ўзларининг рақслари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Кутубхона ходимлари томонидан Н. Ҳолматованинг “Оналик мақоми” китоби тақдимоти ўтказилди.
Якунда марказ раҳбари Д. Бесабаева қатнашчиларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан қутлаб, совғалар тақдим этди.
https://t.me/qibray_sadosi