Расул Ҳамзатов. Менинг Доғистоним. Тошкент, 2019.
Дунёда шундай қарғиш-у дуоибадлар борки, эшитсангиз, этингиз жимирлаб кетади.
Алҳазар! Одам боласининг оғзидан бундай қўрқинч сўзлар чиқишига ишонмайсиз. Лек тил суяксиз, тиғи эса қиличдан-да кескир – юракни шундай жароҳатлайдики, чандиғи умрбод битмайди. “Менинг Доғистоним”да даҳшатли бир лавҳа келади:
“Илоё, Яратганнинг ўзи болаларингни она тилида гапиришдан бенасиб этсин! Бир аёл иккинчисини шу сўзлар билан қарғабди”.
Агар шу қарғиш ижобат бўлса, ўша фарзанд тимсолида бутун миллатнинг аҳволини тасаввур қилдим-у кўз олдим қоронғилашиб кетди.
Мусофир ўғлининг кечмишларини тинглар экан, она тўсатдан “Сизлар аварча сўзлашдингларми?” деб сўрайди. “Йўқ, биз таржимон ёрдамида гаплашдик. Мен русча гапирдим, у французча” деб жавоб беради шоир.
Воқеанинг давоми бундай: “Она юзига қора чодрасини туширди, бизда оналар ўз ўғлининг ўлганини эшитганда шундай қилади... Узоқ жимликдан кейин она деди: “Расул, сен янглишибсан, менинг ўғлим аллақачон ўлган экан. Агар ҳаёт бўлганда, авар онаси ўргатган тилни унутмаган бўларди”.
https://t.me/qibray_sadosi

Ажнабий лисонда тили чиққан, она тилини буткул унутган миллионлаб манқуртларни хаёлга келтиришнинг ўзи даҳшат!Расул Ҳамзатов Парижда асли доғистонлик рассом билан танишади. Мусаввир қалбида Ватан соғинчи яшаётгани, бироқ юртига қайтолмаслигини айтади. Шоир Доғистонга келгач, рассомнинг қариндош-уруғларини излаб топади. Қарангки, унинг онаси ҳам ҳаёт экан.