Қашқадарё вилоят суди ва вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари иштирокида оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Тадбирда Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазов сўзга чиқиб, никоҳдан ажрашиш ва эрта никоҳ қуришнинг олдини олиш, шаърий никоҳ асосида оила қурмаслик, оилалардаги нотинчлик, оила аъзоларининг моддий таъминоти ёки биргаликдаги умумий мол-мулкига оид низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда маҳалла фуқаролар йиғинининг роли муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, маърузада оилавий муносабатлар барқарорлиги борасида профилактик тадбирларни амалга ошириш, никоҳдан ажратишга оид ишларни кўриб чиқишда фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси масъулиятини мустаҳкамлаш, судларда кўрилган низоли оилалар ҳақида “Хавфсиз оила” тамойили асосида маҳалла ва бошқа ваколатли органларга ўз вақтида хабар бериб боришлиги лозимлигини маълум қилинди.
Шунингдек, семинар давомида Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси К.Намазов ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Аминовалар томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. З.Аминова ўз ўрнида келгусида ўзаро ҳамкорликни ушбу меморандумдан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш, жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу меморандум иловаси сифатида маҳаллаларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, судда низолашаётган тарафларни муросага келтириш, уларнинг оилавий низолари юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комисссиясининг асослантирилган хулосаларини олиш юзасидан ҳар ойда туман ва шаҳарларда ўтказилаётган яраштирув тадбирлари графиги ҳам тасдиқлаб олинди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти суди туманлараро судлари томонидан 2024 йил одил судловни амалга оширишда оилавий низолар таҳлили маьлум қилиниб, уларнинг рўйхати шакллантирилиб, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида ушбу оилалардаги низоларни вужудга келиш асослари ўрганилиш бошланганини, келгусида бошқа оилаларда шундай низоларни олдини олишга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилиши, баркамол авлодни соғлом муҳитда тарбиялашга қаратилган дастурларни амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши зарурлиги белгилаб олинди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 24 декабрдаги РС 61-24-сонли Қарори ҳақида маьлумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарори асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида “Оилавий низоларни кўришга ихтисолаштирилган Оила судьялари” ташкил этилгани, икки нафар судья 2025 йилдан ўз иш фаолиятини давом эттириб келинаётганлиги маълум қилинди.
Дилфуза Шамсиева, Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Сайт | Телеграм