Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Олий суд ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида конференция ташкил этилди

Батафсил👈

Сайт | Телеграм


#Матбуот_анжумани

2025 йил 24 апрель куни соат 11:00 да журналист ва блогерлар учун Қашқадарё вилояти судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида "Қашқадарё вилояти судларининг 2025 йилнинг 1-чораги давомидаги фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалалар" мавзуида матбуот анжумани ҳамда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади.

Сизларни матбуот анжумани ҳамда "Очиқ эшиклар куни"га таклиф этамиз.

Манзил: А.Орипов кўчаси 10 "а" уй. Қашқадарё вилоят суди биноси.

Мурожаат учун тел: 75-227-52-35, 93-933-51-51

Сайт | Телеграм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида бола ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилишнинг ўзига хос талаблари мавзуида семинар ўтказилди

Сайт | Телеграм


Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган “Судьянинг ёнида маслаҳатчилар ўтириши керак эмасми...?!" сарлавҳали билдириш юзасидан

Билдириш муаллифи фақатгина суратга қараб хулоса чиқарган ва асл ҳолатдан бехабар ҳолда ўз фикрини кенг омма эътиборига ҳавола этган кўринади. Аслида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг тергов судьяси Ш. Эшимов раислигида якка тартибда 2025 йил 18 апрель куни Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилган. Ушбу суд мажлисида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир эган фуқароларга нисбатан маъмурий ишлар кўриб чиқилган ва унда процессуал тартибга тўлиқ риоя этилган.

Шундан сўнг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва бошқа қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақидаги қонуннинг мазмуни ва моҳияти фуқароларга тушунтирилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи С.Раҳмонов ҳам раислик қилувчи ёнига таклиф қилиниб, С.Раҳмонов томонидан ҳам қонунни амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тарғибот тадбирлари тугагандан сўнг раислик қилувчи судья, судья ёрдамчиси ва Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи эсдалик учун суратга тушган. Ушбу фотосурат суд жараёнларига мутлақо алоқадор эмаслиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари мавзуида конференция ташкил этилди

Унда вилоятда фаолият юритувчи ташкилот ва идораларнинг кадрлар масалалари бўйича масъуллари ва касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди. Конференция бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - меҳнат муносабатлари ва унга риоя этиш, фуқароларни бузилган меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояланишига бағишланди.

Дастлаб, 2024 йил давомида судларга манфаатдор идоралар томонидан киритилган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш ҳақида мурожаат қилиш тартиблари, судгача Медиация тўғрисидаги Қонун талабларидан кенг фойдаланиш, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқарилиши, ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда судларга манфаатдор шахс манфаатида даъво аризаси бериш мақсадга мувофиқлиги, қолаверса, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларини тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатлардан сақлаб қолиши тушунтириб ўтилди.

Тадбирда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳамда қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб бораётган ишлари, Касаба уюшмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан маърузалари эшитилди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган конференция давомида иштирокчилар амалиётда юзага келаётган баҳсли мавзулар ва муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Сайт | Телеграм




Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида бола ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилишнинг ўзига хос талаблари мавзуида семинар ўтказилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бўлимида ташкил этилган семинарда судларга бериладиган ариза ва даъво аризаларининг қонунийлиги, уларга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати, “Адолат” ахборот тизимлар комплексида аризаларни киритиш тартиби, кейинчалик шу туркумдаги ишларни ҳал этишда суд ва марказ ўртасидаги электрон алмашинувлар, судларга видеоконференцалоқа режимида қатнашиш афзалликлари юзасидан вилоят суди раиси ўринбосари К.Намазов ва вилоят судининг судьяси С.Ақановлар томонидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, семинарда судларга киритилаётган ариза ва даъво аризаларига фуқароларни “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақида сўровнома ва оилани ўрганиш маьлумотларини илова тариқасида юклаш, фуқароларга “billing.sud.uz” сайти орқали почта харажатларини тўлаш квитанцияларини яратиш, фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатини бериш, болани олиш ва бола тарбиясида иштирок этиш ҳақидаги фуқаролик ишларида бола билан боғлиқ хулосаларни ўз вақтида сифатли хулосалар қилиб бериш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди.

Сайт | Телеграм




Китоб ва Шаҳрисабз туманларида сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бошқарма бошлиғи С.Хидиров ва Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан Китоб тумани “Қайнар” санаторияси биноси ҳамда Шаҳрисабз шаҳар “Зингирон” МФЙ биносида ўтказилган сайёр қабулда жами 14 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 4 таси жиноят ишлари бўйича,
10 таси фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида 18 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 12 нафар фуқаронинг алимент ундириш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилиб, уларнинг аризалари қаноатлантирилди ва Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бўлимига юборилди.

Сайт | Телеграм





Показано 11 последних публикаций.