Қашқадарёда оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси З. Файзиев ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С. Хидировлар томонидан Ғузор туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилиб, 28 нафар фуқаро қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 14 таси жиноят, 8 таси фуқаролик, 4 таси маъмурий ҳамда 2 таси иқтисодий судларга тегишли.
Мурожаатларнинг 18 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 10 таси ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 10 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 6 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғига алмаштирилди, 24 нафар фуқароларнинг ўзларига нисбатан маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорлари устидан берган шикоятлари кўриб чиқилиб, 3 нафар фуқаронинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, 21 нафар фуқаронинг ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида бартараф этилганлиги сабабли ишлар тугатилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1 нафар фуқаронинг алимент ундириш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилиб, унинг даъво аризаси қаноатлантирилди ва Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бўлимига юборилди.
Маъмурий судлар томонидан оммавий ҳуқуқий муносабатга оид 4 нафар фуқароларнинг ариза ва шикоятлари кўриб чиқилиб, ариза талаблари қаноатлантирилди.
Сайёр қабуллар давом этмоқда.
Сайт | Телеграм