#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор ҳовлиларига қайтиши билан девордаги ўзига таниш ковакка қўл суқди. Қўлига букланган қоғоз илашиб чиқди. "Қизи тушмагур Матлуба,-ўйлади оғзининг таноби қочиб Абдужаббор,- бирам чаққон-ки. Бир пастда хатни топшириб , жавобиниям ола қайтибди" .
Абдужаббор ойисини кўзи илинган дея гумон қилиб аста ўзининг хонасига йўл олди. У ичкарига кириб шошилганча хатни очди.
"Салом. Яхши. Б"
Қизнинг икки сўз ва битта харфдан иборат қисқагина жавоб хати Абдужабборнинг туйғуларини жунбушга келтириб юборди. Унинг кайфияти янада кўтарилиб кетди. Кўйлагини ечиб майкачан бўлиб олган Абдужаббор салқингина хонасидаги темир каравотга ўзини ташлади.
Йигитнинг юраги ҳамон гуп-гуп урар, кўз ўнгидан Барнонинг хушсурат ва масъум чеҳраси кетмас эди...
Абдужаббор Барнони бундан икки йил аввал айни узумлар ғарқ пишган куз фаслида янада яқиндан таниганди. Ўшанда дарслар қизғин бошланган сентябрь ойининг илк хафтасида колхоз раиси Шермат ака отида мактаб ҳовлисида пайдо бўлиб директордан юқори синф ўқувчиларини дарслардан сўнг колхоз боғидаги узумларни узишга ёрдамлашиб юборишларини сўраган эди.
Юрагида ўти бор бошқа тенгқурлари сингари Абдужаббор ҳам дарслардан сўнг ҳашарга чиқа бошлади. Узум узиш оғир иш эмасди, боз устига дўстлари даврасида тез-тез хазил-мутойиба, аскиябозлик бўлиб турган кезларда одам ишлаб чарчаганини билмас экан. Шу тариқа икки хафтача узум узилгач асосий ҳосил тугаб машоқ қилишга киришилди. Энди ҳашарчиларга ҳам жавоб бериб юборилгач, Абдужаббор сингари бир, икки юрагида ўти бор йигитлар ҳамон ёрдамга чиқиб туришарди. Бир куни Абдужаббор узумзорда ўзининг ҳозиргина териб бўлган икки челак узумини олиб шийпонга кетаётса қулоғига қиз боланинг пиқ-пиқ йиғлаётган овози эшитилди.
- Ким у йиғлаётган? - Абдужаббор атрофга аланг-жаланг боқиб нариги қаторда тиззасини қучиб йиғлаб ўтирган қизга кўзи тушди,- Барно, сенмисан? Нима қилди сенга?
/13