#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(246-қисм)
Уйга келгач, хонамга кирибоқ ўзимни диванга отдим: тўлиқиб йиғлай оладиган ва ягона гувоҳинг бўлган ёстиқ-сенинг дардларингни ҳеч кимга сотмайдиган жой мен учун ҳозир шугина бўлса керак...
Ухлаб қолибман, шошиб ўрнимдан қўзғолганимда- соат тушдан кейинги уч ярим бўлганди. Пешинни ўқиш учун таҳоратхонага йўл олдим. Ичкари уйдан эса ойимнинг овози эшитилди: келинлари Исторахонга нимадир деяптилар...
Қайтишимда улар билан юзма-юз келдим, чеҳрамга бир қараб қўйдилар-у, ойим ошхона томонга ўтиб кетдилар: бу-уларнинг навбатдаги аразими, билмайман!
Кечга яқин Гулгунопам келдилар. Ўн ёшли жияним Ширин сал аввал хонамга кириб, уларни атай ойим чақиртирганини айтиб қолди. Қизиқ, ойим опамни нега чақиртирган эканлар-а?!
Кечки овқатни ҳаммамиз катта дастурхонда ўтириб тановвул қилдик, Исторахон тайёрлаган қулупнайли компот муздеккина экан, қақраб ётган чўлдек ичимга бирам хуш ёқдики, симириб-симириб ичдим...
Ҳамма жим, ҳаттоки укам Алишер ҳам аёлига фақат имо-ишоралар билан гапиряпти...
Ичим яна қандайдир хабар дарагини сезгандек, зиқ торта бошлади.
Ниҳоят, ойим ҳаммага бир қараб олиб, ўша мен таҳмин қилган мавзудан гап очдилар:
-Бугун яхши бир жойдан яна Зайтунани сўраб совчи келди! Куёв бўлмиш ўттиз тўрт ёшда, бир марта уйланиб, саккиз кунгина яшаган экан...
Яхши бир ташкилотда ўзига яраша мансаб-лавозим эгаси, оилада икки ўғилнинг кичиги, одобли-аҳлоқли...
Гулгун опам бу сафар шошилиб кетди:
-Саккиз кунми ёки саккиз йил? Нотўғри эшитмадимми?!
Ичимда ғалати ҳижиллик уйғонди: "шунчалик фаришта бўладиган бўлса-нега энди ёш қизга уйлана қолмай, менга совчи қўйяпти?!"
-Саккиз кун! Яъни бир ҳафта! Ойиси ажралиш сабабини ҳам айтди: нобоп, енгилтак бир қиз-ўғлининг ҳаётига алдов билан кириб келмоқчи бўлибди. "Шу сабабли, анча пайтгача ўғлимни яна қайта уйланишга кўндира олмай қийналдик, аёллардан анча кўнгли қолди! Шунга қизингизни ҳавас қилиб келдик!" дейишди. Зайтунани обдон маҳалла-кўйдан суриштиришибди. Худойимга шукрлар бўлсин, одамлар ҳам кимнинг қанақалигини билишади-да! Анча йиллар Иззатжоннинг касалини қарагани-ю, эрни бошига кўтариб яшаганигача айтиб беришган, чоғи...
Ўрнимдан туриб, ошхонадан ҳеч кимга-ҳеч нарса демай чиқиб кетдим. Ортимдан салдан кейин яна бир стакан компот кўтариб Исторахон кирди:
-Опа, сизга ёқди-а? "Яна ичгингиз келса, ичарсиз!" деб хонангизга олиб кира қолдим.
-Раҳмат...
Бўғзимга аччиқ нимадир тиқилди. Кўзларимга қараб, ҳеч нарсани тушунмай турган Исторахонга ўзимни тўхтатолмай айтиб юбордим:
-Ичим ёняпти! Ичим ўт бўлиб ёниб кетяпти, Исторахон!
Укамнинг аёли секин келиб ёнимга ўтирди:
-Опа, сизни жуда яхши тушуниб турибман. Аммо нима қилай, қўлимдан ҳеч қандай ёрдам бериш келмайди! Аслида, бу бировнинг қўлидан келадиган нарса ҳам эмас. Кўрмаган бўлсам ҳам, раҳматли турмуш ўртоғингизга қанчалик вафодор эканлигингизни билиб, тўғриси ўша инсонга ҳам ҳавасим келди: одамлар бирга яшаб туриб ҳам бир-бирининг кўзини ўяди, алдайди, ҳиёнат қилади!
Менимча, сизнинг қандай вафоли аёл эканлигингизни билиб туриб, ана бу одамлар ҳам совчи қўйишди, шекилли! Чунки вафо-садоқатни- ҳиёнатдан оғзи куйганларгина асл қийматини билади. Боя, сизнинг вазиятингизда ҳеч ким ёрдам беролмайди деб айтдим. Аммо Худонинг қўлидан кўп нарсани ўзгартириб юбориш келади, опажон! Баъзи ҳолларда Тақдирга бу имкониятни бериш керакми деб ўйлайман! Яна мени нотўғри тушунманг...
Ўзимдан деярли ўн ёш кичик қизнинг гапларини эшитиб нима дейишни ҳам билмай қолдим. Шунча пайтдан бери-фақат угина мени сўзсиз кузатиб келаётган ва "турмуш қуришинг керак!" дея насиҳатлар қилаётганлар орасига суқилиб кирмаган- ягона инсон эди...
Гулгун опам атай ёнимга кирмадилар, ҳаттоки ойим ҳам... Шундагина келинимиз Исторахоннинг ташрифи ҳам шунчаки тасоддиф эмаслигини тушундим...
15 май 2011 йил.
Яна одатдагидек Зуҳра ҳолам келдилар...
(Давоми бор)