БИЛМАЙСАН ЁР.
Яшаяпман йироқларда,
Умрим ўтар фироқларда,
Муштдек жоним титроқларда,
Билмайсан ёр билмайсан.
Севги қасри вайроним,
Дунёларга хайроним,
Кўзимга тор Қўқоним,
Сезмайсан ёр сезмайсан.
Ахду паймон бузилди,
Дил риштаси узилди,
Бўғзимга жон тизилди,
Келмайсан ёр келмайсан.
Қошларинг камон эди,
Нозларинг ёмон эди,
Эҳ ҳаммаси тамом энди,
Севмайсан ёр севмайсан.
Ойсан қўлим етмаган,
Дил яраси битмаган,
Менман сендан кутмаган,
Билмайсан ёр билмайсан.
Қўқонжонни боғлари,
Нега сенга боғлади,
Ойда қалбим доғлари,
Кўрмайсан ёр кўрмайсан.
Оҳим тилар осмонни,
Кўрсанг агар хазонни,
Эслаб қўйгин Камронни,
Соғинганим билмайсан.
Сен Армонсан келмайсан 💔
📓-Камронбек Исмоилов.
Яшаяпман йироқларда,
Умрим ўтар фироқларда,
Муштдек жоним титроқларда,
Билмайсан ёр билмайсан.
Севги қасри вайроним,
Дунёларга хайроним,
Кўзимга тор Қўқоним,
Сезмайсан ёр сезмайсан.
Ахду паймон бузилди,
Дил риштаси узилди,
Бўғзимга жон тизилди,
Келмайсан ёр келмайсан.
Қошларинг камон эди,
Нозларинг ёмон эди,
Эҳ ҳаммаси тамом энди,
Севмайсан ёр севмайсан.
Ойсан қўлим етмаган,
Дил яраси битмаган,
Менман сендан кутмаган,
Билмайсан ёр билмайсан.
Қўқонжонни боғлари,
Нега сенга боғлади,
Ойда қалбим доғлари,
Кўрмайсан ёр кўрмайсан.
Оҳим тилар осмонни,
Кўрсанг агар хазонни,
Эслаб қўйгин Камронни,
Соғинганим билмайсан.
Сен Армонсан келмайсан 💔
📓-Камронбек Исмоилов.