Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун, албатта, олиб бораман, — дедим ва ортидан сўрадим: — Менинг кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
— Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: "Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман".
Ҳамманинг ҳам шунақа оқибатли дўстлари бўлсин!