Кўнглингда мен учун қолганмикан жой,
Юрагинг сатҳидан ўчгандир изим?
Ўйларинг бурчида йўқман ҳойнаҳой?
Ҳаааа....( оғир хўрсиниш)
Аслида барига айбдор ўзим...
Йиллар ўтиб кетди, ўтмади гумон.
« Мени севармикан? Ёки бу хавас?»
Журъатим ландовур, ғурурим ёмон.
Аммо унутмадим сени бир нафас...
Бошингда бургутлар ёзганда қанот,
Чумчуқ юрагимдан чиқмади садо.
Елкангга чанг солиб, кўтарган азот
Калхат борлигимдан айлади жудо.
Шунда ҳам гумоннинг этагин тутиб,
Бебок ўйларимга эгдим бошимни.
Бечора хисларнинг баҳридан ўтиб,
Ётларга олдирдим еяр ошимни.
Энди-чи?
Сочимга оралади оқ,
Чап кўксим ғижимлаб қўяди армон.
Кўз юмсам жон олиб жилмаярсан, оҳ!
Ўйларинг ўйимни тарк этмас ҳамон.
Соғиндим...
Дардларим тирнар ичимни,
Пушаймон ўйимга бўлди хукмрон.
Шунча йил севолмай ўтдим ҳеч кимни,
Мени эслармисан эй азиз инсон?!
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ
Юрагинг сатҳидан ўчгандир изим?
Ўйларинг бурчида йўқман ҳойнаҳой?
Ҳаааа....( оғир хўрсиниш)
Аслида барига айбдор ўзим...
Йиллар ўтиб кетди, ўтмади гумон.
« Мени севармикан? Ёки бу хавас?»
Журъатим ландовур, ғурурим ёмон.
Аммо унутмадим сени бир нафас...
Бошингда бургутлар ёзганда қанот,
Чумчуқ юрагимдан чиқмади садо.
Елкангга чанг солиб, кўтарган азот
Калхат борлигимдан айлади жудо.
Шунда ҳам гумоннинг этагин тутиб,
Бебок ўйларимга эгдим бошимни.
Бечора хисларнинг баҳридан ўтиб,
Ётларга олдирдим еяр ошимни.
Энди-чи?
Сочимга оралади оқ,
Чап кўксим ғижимлаб қўяди армон.
Кўз юмсам жон олиб жилмаярсан, оҳ!
Ўйларинг ўйимни тарк этмас ҳамон.
Соғиндим...
Дардларим тирнар ичимни,
Пушаймон ўйимга бўлди хукмрон.
Шунча йил севолмай ўтдим ҳеч кимни,
Мени эслармисан эй азиз инсон?!
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ