Зилола кўз ёшларини тия олмасди. Бир зирагига, бир чолга, бир Гулҳаёга қараб унсиз йиғларди. Гулҳаё унинг кўз ёшларини артди. Қувонч порлаб турган ёшли кўзларига тикилиб жилмайди:
- Бўлди қил энди. Ярим соатдан буён йиғлайсан.
- Нима дейишни ҳам билмаяпман... – Зилоланинг кўзларидан яна ёшлар думалади.
- Алҳамдулиллоҳ! – деб қўйди чол унга қараб. – Сизларга йўлиқтирганига шукр.
- Сизга қандай миннатдорчилик билдиришни ҳам билмаяпман. Раҳмат, отажон. Сизни ота десам майлими? – кўнгли баттар юмшаб кетди Зилоланинг.
- Майли, қизим. Сени қанчалар хурсанд бўлган бўлсанг, илоҳим Аллоҳим ҳам бу қилган ишимдан шунчалар хурсанд бўлсин!
166-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Мен эртаданоқ иш излайман. Ҳам ишлаб, ҳам ўқийман. Топганимни тўртинчи курсда тўлашим керак бўлган шартнома пули учун йиғаман.
- Зилола, иш излаб ўтирма, - миясига келган фикрдан севиниб деди Гулҳаё. - Дадам цехни кенгайтирди. Қўшимча ишчи оляпмиз. Иш сўраб келган аёлларнинг ҳаммаси ҳам юз фоиз тикишни билмайди. Барибир келган ҳамма тикувчиларга қайсидир маънода иш ўргатамиз. Сенга ҳам ўзим иш ўргатаман. Мен билан ишлайсан. Иш қийин эмас. Тикканинг учун пул тўлайди, дадам...
- Машааллоҳ! Сени танлаб адашмабман, - деди Юсуф амаки қувончини яшира олмай. – Қанчалар савобталаб қизсан!
- Менинг тенгсиз дугонам бу! – Гулҳаёни қучди Зилола.
Гулҳаё эса чолнинг “Сени танлаб адашмабман”, деган гапи туфайли ўзини йўқотиб қўйди. Кўзига амаки шунчалар ёмон кўриндики... Унинг мақсади ойдинлашгани учун Гулҳаё шунчалар тушкунликка тушдики, Зилола билан қандай хайрлашгани, нималар ҳақида келишиб олганини ҳам англамади. Юсуф амаки эса Аввал Зилолани уйига ташлаб қўйди. Сўнг Гулҳаёдан цех манзилини сўраб, ўша томон рулни бурди. Машина кўзгуси орқали бобо қизга қараркан сўради:
- Бугун шунчалар кўп хайрли иш қилдинг. Нега бундан хурсанд эмассан? Ахир дугонангнинг ўқиши тикланди, энди бирга ўқийсизлар...
“Сизга тегишим эвазигами?” – ичида деди Гулҳаё.
Юсуф амаки эса унинг хаёлидан бохабардек қўшимча қилди:
- Сенинг истакларинг ҳаммаси бўлди. Энди мен ҳам шартимни айтсам бўлади. Ҳалиги... уйдагиларингга айтиб қўй. Эрта-индин уйларингга совчи бўлиб бораман!
Гулҳаё ўлим ҳукмини эшитган маҳкум сингари ўзини йўқотиб қўйди. Ўзи лом-мим демаса-да, ичида чолга нисбатан нафрат, ғазаб ва исён бош кўтариб келаётганди.
“Нафси бузуқ! Иккиюзламачи! Ўзини савобталаб қилиб кўрсатиб, қилаётган ишини қарасин!..”
Қиз чолга нисбатан ичида нималар демади, нималар тиламади унга. То цехга етгунча Юсуф амаки икки дунёсига етгулик қарғиш олиб бўлди. Бобо қизнинг акси ўлароқ хурсанд эди.
- Майли, ширин қизим. Яхши ишла. Менда телефонинг бор. Қачон совчиликка боришимни телефонда айтиб юбораман, - деди у қувноқ овозда машинадан тушиб кетаётган Гулҳаёнинг ортидан тушиб қоларкан.
- Эй Худойим, ўзинг қутқар бу балодан мени! Ўлдим! Ўлганим шу менинг, - минғирлашга тушди Гулҳаё. – Бу чол эрта-индин совчи бўлиб келади. Ота-онам... улар нима деб ўйлашади? Бечора ота-онам хушидан айрилса керак. Эй Худо, шу чол йўлда ҳалокатга учрасайди...
Гулҳаё шунчалар чолдан қутулишни истаётгандики, энг ёмон тилакниям осонгина айтаётганди. Барибир ўзининг бадниятлигидан уялди.
Давоми бор эртага
https://t.me/qalbansizbilan