YURAKDAN GAPLASHAMIZ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Qalban siz bilanmiz, Yaxshilar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!

Хайрли тун азизлар!

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мотивация

Сизнинг қобилятингиз бу сиз учун совғадир. Сиз бошқаларнинг нусхаси бўлиш учун яратилмагансиз...
Одамлар сизни илҳомлантирсин, уларнинг ҳаёти сизни руҳлантирсин, аммо уларнинг йўлидан боришга ҳаракат қилиб, ўз мақсадларингизни йўқотманг.
Ўзлигингизни қадрланг ва ўзингиз учун янги йўл очинг!

Хайрли Тун Яхшилар, яхши дам олинг!


https://t.me/qalbansizbilan


Сувни фақат бир марта қайнатиш керак. 2-3 маротаба қайнатиш саратон касаллигини келтириб чиқарувчи диоксин (заҳарли модда) ажралиб чиқишига сабаб бўлади

https://t.me/qalbansizbilan


Зилола кўз ёшларини тия олмасди. Бир зирагига, бир чолга, бир Гулҳаёга қараб унсиз йиғларди. Гулҳаё унинг кўз ёшларини артди. Қувонч порлаб турган ёшли кўзларига тикилиб жилмайди:
- Бўлди қил энди. Ярим соатдан буён йиғлайсан.
- Нима дейишни ҳам билмаяпман... – Зилоланинг кўзларидан яна ёшлар думалади.
- Алҳамдулиллоҳ! – деб қўйди чол унга қараб. – Сизларга йўлиқтирганига шукр.
- Сизга қандай миннатдорчилик билдиришни ҳам билмаяпман. Раҳмат, отажон. Сизни ота десам майлими? – кўнгли баттар юмшаб кетди Зилоланинг.
- Майли, қизим. Сени қанчалар хурсанд бўлган бўлсанг, илоҳим Аллоҳим ҳам бу қилган ишимдан шунчалар хурсанд бўлсин!

166-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Мен эртаданоқ иш излайман. Ҳам ишлаб, ҳам ўқийман. Топганимни тўртинчи курсда тўлашим керак бўлган шартнома пули учун йиғаман.
- Зилола, иш излаб ўтирма, - миясига келган фикрдан севиниб деди Гулҳаё. - Дадам цехни кенгайтирди. Қўшимча ишчи оляпмиз. Иш сўраб келган аёлларнинг ҳаммаси ҳам юз фоиз тикишни билмайди. Барибир келган ҳамма тикувчиларга қайсидир маънода иш ўргатамиз. Сенга ҳам ўзим иш ўргатаман. Мен билан ишлайсан. Иш қийин эмас. Тикканинг учун пул тўлайди, дадам...
- Машааллоҳ! Сени танлаб адашмабман, - деди Юсуф амаки қувончини яшира олмай. – Қанчалар савобталаб қизсан!
- Менинг тенгсиз дугонам бу! – Гулҳаёни қучди Зилола.
Гулҳаё эса чолнинг “Сени танлаб адашмабман”, деган гапи туфайли ўзини йўқотиб қўйди. Кўзига амаки шунчалар ёмон кўриндики... Унинг мақсади ойдинлашгани учун Гулҳаё шунчалар тушкунликка тушдики, Зилола билан қандай хайрлашгани, нималар ҳақида келишиб олганини ҳам англамади. Юсуф амаки эса Аввал Зилолани уйига ташлаб қўйди. Сўнг Гулҳаёдан цех манзилини сўраб, ўша томон рулни бурди. Машина кўзгуси орқали бобо қизга қараркан сўради:
- Бугун шунчалар кўп хайрли иш қилдинг. Нега бундан хурсанд эмассан? Ахир дугонангнинг ўқиши тикланди, энди бирга ўқийсизлар...
“Сизга тегишим эвазигами?” – ичида деди Гулҳаё.
Юсуф амаки эса унинг хаёлидан бохабардек қўшимча қилди:
- Сенинг истакларинг ҳаммаси бўлди. Энди мен ҳам шартимни айтсам бўлади. Ҳалиги... уйдагиларингга айтиб қўй. Эрта-индин уйларингга совчи бўлиб бораман!
Гулҳаё ўлим ҳукмини эшитган маҳкум сингари ўзини йўқотиб қўйди. Ўзи лом-мим демаса-да, ичида чолга нисбатан нафрат, ғазаб ва исён бош кўтариб келаётганди.
“Нафси бузуқ! Иккиюзламачи! Ўзини савобталаб қилиб кўрсатиб, қилаётган ишини қарасин!..”
Қиз чолга нисбатан ичида нималар демади, нималар тиламади унга. То цехга етгунча Юсуф амаки икки дунёсига етгулик қарғиш олиб бўлди. Бобо қизнинг акси ўлароқ хурсанд эди.
- Майли, ширин қизим. Яхши ишла. Менда телефонинг бор. Қачон совчиликка боришимни телефонда айтиб юбораман, - деди у қувноқ овозда машинадан тушиб кетаётган Гулҳаёнинг ортидан тушиб қоларкан.
- Эй Худойим, ўзинг қутқар бу балодан мени! Ўлдим! Ўлганим шу менинг, - минғирлашга тушди Гулҳаё. – Бу чол эрта-индин совчи бўлиб келади. Ота-онам... улар нима деб ўйлашади? Бечора ота-онам хушидан айрилса керак. Эй Худо, шу чол йўлда ҳалокатга учрасайди...
Гулҳаё шунчалар чолдан қутулишни истаётгандики, энг ёмон тилакниям осонгина айтаётганди. Барибир ўзининг бадниятлигидан уялди.

Давоми бор эртага

https://t.me/qalbansizbilan


164-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Кетдик, кетдик, - унинг ортидан эргашди дугоналари.
- Амакинг келиб қолмасмикан? – яна бир карра сўради иккинчи дугонаси.
- Келмайди! Уйланяпти! Бугун севган қизи билан учрашуви боракан! – жаҳл билан деди Гулранг.
- Вай, севган қизи борми? – тарвузи қўлтиғидан тушгандек деди биринчи дугонаси.
“Ростдан ҳам севган қизи бўлса-я! Чиндан ҳам унинг ёнига кетган бўлиши мумкин-ку!”
Гулранг хаёлига келган фикрдан қўрқиб кетди. Аммо яна дарҳол ўзини овутишга уринди:
“Анув куни ортимдан эргашиб борганида “Сени яхши кўраман!” деганди-ку! Алдадимикан? Севган қизи бўлса, унақа гап айтмайди-ку!”

* * *

- Тўхтанглар, болалар тўхтанглар! – Умид энди коптокни айлантириб тепиб кўрсатишга шайланган пайтида Муҳаммадали бақириб юборди.
- Нима? – тиззалаганча телефони камерасидан қараб тасвирга олишга шай турган Суннат бақириб юборди. – Энди зўр ракурсни топгандим. Белига тепдинг.
- Нима бўлди? – ажабланди Умид ҳам.
Коптокни аниқ тасвирга олиш учун унинг ёнгинасига ётиб олган Шаҳбоз эса ҳеч нарса демай ерга чалқанча чўзилди.
- Ишнинг нақ белига тепдинг-да, Муҳаммадали, - ҳамон норозилигини билдираётганди Суннат.
- Белга тепишга арзийдиган хабар бор! – қийқириб юборай деди Муҳаммадали.
- Нима экан? – ўрнидан турди қизиқсиниб Шаҳбоз.
- Ўқийман, қаранглар: “Сизларнинг телеграм каналингизга реклама бермоқчи эдим. Ким билан гаплашсам, бўлади?”
- Реклама! – кўзлари катта-катта бўлди Суннатнинг.
- Бизнинг каналга реклама! – Муҳаммадали томон югурди Умид.
- Қани, кўрайлик! – чопқиллади Шаҳбоз ҳам.
Тўрталаси гўё бошқа нарсаларни ҳам англатадигандек, шу икки жумла гапга тикилди.
- Нима реклама экан?
- Ёзмабди-да!
- Неча сўм тўлар экан-а?
- Ёзмабди, дедим-ку, - қизишди Муҳаммадали.
- Менам “тўлар экан?” дедим ўртоқ, - ўзини оқлади Суннат.
- Нарх икки томоннинг келишуви билан бўлади, - аниқлик киритди Умид. – Аммо барибир биз маълум сумма айтишимиз керак. Кейин улар ҳам ўз таклифини айтади.
- Тўғри, - маъқуллади Шаҳбоз. – Нарх белгилаб олишимиз керак. Энди аста-секин шунақа мижозларимиз чиқа бошлайди.
- Янаям зўр, таъсирли нарсалар қўйишимиз керак, - деди Умид янаям жиддийлашиб.
- Бунинг устида яна бош қотирамиз. Аввал мана бу одамга нима дей? Шуни айтинглар, - хабарни кўрсатиб деди Муҳаммадали.
- Телефон рақамингни ёз. Сизам рақамингизни беринг, де. Учрашиб гаплашиб оламиз, де.

Давоми пастда

165-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Муҳаммадали дарҳол Умиднинг айтганларини ёзди. У ёзган хабар тагида дарҳол маълумот кўрилганини билдирувчи белги пайдо бўлди ва мижоз жавоб ёза бошлади. Сониялар ичида ундан “Ҳозир телефон қиламан, бу менинг рақамим...” дея телефон рақам ёзилган хабар келди. Кейин дарҳол Муҳаммадалининг телефони жиринглади.
- Қиляпти, - кўзлари порлаб кетди Муҳаммадалининг. Кейин ўша заҳотиёқ телефонини Умидга тутқазди. – Ма, ўзинг гаплаш!
- Пулини келишиб олмадик-ку! – телефонни қўлига оларкан, ўртоқларига қаради Умид.
- Аввал жавоб бер. Кутиб қолди.
Умид қўнғироққа жавоб берди:
- Ало? Ассалому алайкум!
- Ва алайкум ассалом, - нариги томондан эркак кишининг овози эшитилди. – Умид сизмисиз?
- Ҳа, менман, - деди Умид.
- Мен ҳам ўзингиз жавоб берсангиз керак, деб ўйлагандим.
- Аммо бу менинг рақамим эмас. Ижтимоий тармоқларимизни юрғизадиган ўртоғимнинг рақами.
- Яхши. Бунинг фарқи йўқ. Асосийси иккалангиз бир мақсад йўлида ишлаяпсизлар-ку! Сиз билан танишганимдан хурсандман. Сизларнинг телеграм каналингизга реклама жойлаштирмоқчи эдим. Қаерга борсам, бўлади. Офисларингизми ё учрашадиган бирор жойларингизми, борми?
“Офис” сўзини эшитган Умид бироз эсанкираб қолди. Лекин дарҳол ўзини қўлга олиб деди:
- Ҳали офисимиз йўқ. Шунинг учун мен таҳсил оладиган футбол клубила учрашсак дегандим. Клуб биносини ҳамма билади. Сиз ҳам билсангиз керак.
- Ҳа, биламан. Ҳозир борсам бўладими, унда?
- Бир соатларда бора оласизми? Мен ҳозир клубда эмасдим.
- Майли, бир соатда учрашамиз. Шу рақамга қўнғироқ қиламан, - мижоз шундай дея алоқани узди.
Умид телефонга қараб чуқур нафас олди:
- Энди реклама нархини келишиб олишимиз керак...

* * *




⚪️ Орзуларингиз амалга ошмаслигининг 6 сабаби:

1. Ўз хоҳишингизни нотўғри шакллантирасиз. Битта нотўғри сўз сизни тескари натижага олиб келиши мумкин.

2. Истакни ортиқча баҳолаб юборасиз. Шундай қилиб, сиз  борлиқнинг мувозанат қонунини бузасиз.

3. Сизда салбий қарашлар мавжуд. Бу сизнинг хоҳишингиз амалга ошишини истамаслигингизнинг яширин сабаби ҳисобланади.

4. Сизнинг хоҳишингиз аслида сизники эмас. Сиз ҳақиқий истакларни ёлғондан қандай ажратишни билмайсиз, буни оқибатида ҳоҳиш амалга ошмай тураверади.

5. Сизнинг хоҳишингиз биринчи  босқичда қотиб қолган, сиз уни ниятга айлантирмайсиз. Қатъий қарор қилмайсиз ва ҳаракатга кўчирмайсиз.

6. Ўз хоҳишингизни ижобий ҳис-туйғулар билан тўлдирмайсиз. Бу кўпинча ўзингизга ва муваффақиятингизга ишонмасангиз содир бўлади.‌‌ Демак ишонч устида жиддий ишлашингиз керак!

https://t.me/qalbansizbilan


Куч, жасорат ва ишонч қўрқувнинг кўзига тик қарашдан ҳосил бўлади. Сиз қила ололмайдигандек туюлган нарсаларни қилишингиз керак.
© Элеонора Рузвельт

Агар менинг фикрим бошқача бўлса, бу мен сизга душман ёки аҳмоқ дегани эмас. Бу шунчаки, мен бошқача фикрда эканлигимни англатади.
© Эдвард Радзинский

Агар қоқилиб йиқилиб тушсангиз, бу сиз нотўғри йўналишда кетаяпсиз дегани эмас.
  ©Хитой мақоллари

https://t.me/qalbansizbilan


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

83-қисм

-Уйдаги шароит камфорт. Ойим қийналмайдилар.
Лобар ўзига ўзи далда берди.

***

Ҳар қандай инсонни кийим очиши Семён тимсолида кўринди. Сартарош кириб, костюм шим кийган бу одам, аввал сим карта олди. Кейин банкка бориб карта очтирди. Карта қўлга теккунича нотаниш уни ароқ билан таъминлаб турди.

Кейинги ўлжа қаровсиз кампир бўлди. Уни ҳам озиқ овқат билан аврашди. Ана шундай қилиб фирибгарлар ўзларини айбдан соқит қилиш йўлини топишди.
Картадан ўтказилган пулларни банкоматдан қийинчиликсиз ечиш муаммо туғдирмади. Чув тушган одамлар карта рақамини беришган. Яъни қайси карта рақамига ташлашганини. У картани излашганда эса аллақайси бомж, қаровсиз қария, касалванд кампир ва ҳоказолар. Улар ўзини эплай олмаган бир даврда картани қаердан эпласин. Шу жойиза фирибгарларни изи йўқоларди. Аммо Семён тузоқ эди. Жалилни энг катта хатоси Семёнга учрагани бўлган. Шундан сўнг қолган карталарни очиш муаммо бўлмади. Козим эса бир икки жойдан кредит олиб пул ишласа бўлади дея ҳом ҳаёлда юраверганида, Жалил аллақачон бу ишни пири бўлин улгурганди.


***

-Анорахон эриз келиб кетдими олдизга? Жуда чиройли йигит экан
-Собиқ эрим
-А? Сиз ҳали ажрашганмисиз?
-Ҳа.
-Эссиз, шундай чиройли эрдан қуриқ қопсиз. Бировга бериб юбораверасизми?
-Чиндан севса кетармиди?
-Курашиш керак барибирам. Бу туришда ундан қуруқ қоладиз.
-Гўзал опа, маслаҳатизга зор эмасман. Мени ҳаётимни сизга умуман қизиғи бўлмасин. Ўз ҳаётизда яшанг.
Анора дафтарларни йиғиштирганча ўқитувчилар хонасидан чиқиб кетди.
-Одамларгаям ҳайронсан, нима қилади бировни ҳаётига қизиқиб?
Аммо бу гап шу ерда қолмади. Француз тилига талаб камайгани, дарс соати камайгани алам қилиб юрган Гўзал Анорани ортидан бир дунё иғво тўқиди.

-Янги устозча кибрга берилган экан. Болаларгаям тузук дарс ўтмайди.
Ўқитувчилар билан овқатланиб ўтирганда Гўзал ёрилди.
-Йўғеэ.
-Ҳа, ўзим гувоҳман. Гапирсам ишинг бўлмасин деди. Камига Юсуфга суйкалади.
Ҳилолани ичаётган чойи томоғига тиқилди. У ишга келганидан бери Юсуфдан умидвор.
-Юсуф ҳам қарарканми унга?.
Ҳилола аранг сўради
-Конечно қарайди. Шундай чиройли бўладию, камига ўзи кўз сузадиюуу қарамайдими?
Гўзал атай Ҳилолани ичига олов ёқди.

Давоми бор...

https://t.me/qalbansizbilan


— Тайёрланаяпсизми? – деб сўради номаълум шахс.
— Ҳа. Режа бўйича кетамиз.
— Ҳамма нарса жойида бўлсин. Уни олдиндан тайёрлаб қўйинг.
— Хавотир олманг, мен барчасини назорат қиламан.
Номаълум шахс жилмайиб қўйди.
— Унда ҳаракатни бошлаймиз...
Шундан сўнг у ортига ўгирилмай йўлида давом этди. Эшик эса яна шивирлагандек оҳангда ёпилди...

***

Илмира опа дераза олдида ўтириб, узоқ-узоқларга тикилди. Яна Лайло эсига тушди. Кўз олдида қизининг беғубор чеҳраси, кулиб туриши гавдаланди. “Эҳҳ, қизим... Қачон бу оғриқлар босилади?“
Ичидан зил кетиб, яна овоз чиқариб йиғлаб юборди.
Лобар эса ўз хонасида, ғижимланган кўрпа устида ўтириб, чуқур ўйга толиб борарди. У ҳаётининг бурилишида эди. Ё онасининг айтганига кўниб, Отабекдан воз кечади, ё Отабек билан кетиб, онасини ёлғиз ташлаб қўяди...
Қайси йўлни танлаш керак?
Тўй бўлса онаси ёлғиз қолади. Аммо илож қанча. Лобар бу тўйни саккиз йилдан бери кутади

Давоми бор...

https://t.me/qalbansizbilan


-Сизга ёрдам бераман. Сиз менга ёрдам бера оласизми?
Семён қаршисидаги уст боши топтоза, оёқ кийимида ҳам гард йўқ одамга кўзини қисиб тикилди.
-Қандай?
-Мен сизга ароқ ва егуликлар олиб бераман. Эвазига банкка кириб карта очтириб беришингиз керак.
Семён илжайди.
-Ароқ олиб берасанми?
-Ҳа.
-Кетдик.
-Бу уст бошда эмас.
Семён қаҳ қаҳ отиб кулди.
-Мени бошқа кийимим йўқ.

Давоми бор...

https://t.me/qalbansizbilan

#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

81-қисм

Номаълум шахс кулди. Кейин эса сўзида давом этди.
-Бу пулни олинг. Унга овқат ва ароқ оласиз. Мен сизга кийим олиб келаман. Сиз эса уни кийиб сартарош ҳам кириб чиқасиз.
-Бер пулни.
Бомж пулни юлиб олиб дўконга югуриб кетди. Йигит эса ёнига чирт этиб тупурди.
-Фуу сассиқ.
Кейин эса аллақаерга йўл олди.

***

Лобар онаси билан ўтирибди
-Ойи.
Гапни нимадан бошлашни билмай дастурхон четидаги попукни ўйнайди.
-Чайналма.
-Отабекни онаси тўй қилайлик деяётган экан.
-Тўй бўлмайди де. Унга тегмайман деб айт.
Лобар ҳайрон қолди.
-Нега ойи?
-Калланг ишламадими шунга ҳам?
-Тушунмадим?
Лобар чиндан ҳам онаси нега бунақа деди тушунолмади.
-Бизни қийин вақтимизда шундай деган экан, бизга ундай қудани кераги йўқ.
-Ойиии, мени бахтимчи?
-Сен онангни шу ҳолида ташлаб кетиб бахтли бўласанми?
Лобар жим қолди.
-Ҳеч йўқ уканг чиқсин эди.
-Ойи уни қачон чиқиши аниқ эмас.
-Бўпти ўзингам жон деб турган экансанда. Айт тўйга розиман.
Лобар ойисининг бирдан ўзгаришига таажубланди
-Ойиии.
-Ёлғиз қолмоқчиман.

Лобар ух тортганча чиқиб кетди. Илмира опа йиғлаб юборди. Ҳа у қилмишлари жабрини тортаётганди. Отаси қишлоқнинг қаттиққўл одами эди. Қамчисидан қон томарди. Шундай инсонни қизи бўлса ҳам Илмира севиб қолди. Оддий чўпон болага кўнгил қўйди. Аммо отаси Аъзам ака билиб қолиб Илмирани савалади. Афсуски бу таъсир қилмади ошиқ қизга.
Бир куни кечаси қиз суюклиси билан гапни бир жойга қўйиб қочиб кетди. Отаси билиб қолиб уни қарғаган. Бахт юзини кўрма дея.
Чиндан Имира бахт юзини кўролмади. Эри юрумсоқ чиқди. Бутун қишлоққа гап сўз бўлди неча марта. Кейин бу ерларга келишди. Шунда ҳам эри одам бўлмади. Доим хотинини куйдириб келди. Ичиб бўкиб ўлиб қолгунича Илмира ит азобида яшади. Энди бахтим кулди деганда Лайло ўлди. Козим қамоқда.

-Ўшанда отамни норизо қилмаслигим керак эди. Отам мени кечирмаганди. Бахтиқаро бўлдим. Болаларим ҳам мени касримга қолди.
Илмира опа сим сим йиғларди. Лобарни эса айни дамда онаси билан иши йўқ, Отабекка янгиликни очиқларди.
-Бирам хурсандман . Ойим майли тўйни сурмайлик дедилар.
-Тўйдан кейин ойингни бир ўзлари яшайдиларми?
-Уйимиз тўрт томони ўралган. Яшайверадилар.
Отабек жим қолди. Лобарни бу қадар бағритош деб ўйламаганди

Давоми бор...

https://t.me/qalbansizbilan

#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

82-қисм

Отабек чуқур нафас олди. У Лобарнинг гапларини тинглар экан, юраги ғаш бўлиб кетди. “Онасининг аҳволи оғирку... Наҳотки у шунчалик бепарво бўлса?“
— Лобар... Сен ҳақиқатан ҳам онангни ёлғиз қолдиришни истайсанми?
Лобар унинг саволига жавоб беришга шошилмади. Ўзи ҳам ҳайрон эди. Онаси доим қаттиққўллик билан қарор чиқарарди. Унинг дилини оғритиб бўлсада, ўз сўзида турарди. Лобар эса шу пайтгача унга итоат қилган, бирор марта норозилик билдирмаган эди.
— Отабек, мен ҳам ўзимни ўйлашим керакку!
— Лекин...
Отабек сўзини тамомламай, бош чайқади. Бир неча дақиқа ўтиб, хайрлашди. У ич-ичидан ўзини ғаш ҳис қиларди.
Лобар эса алоқа тугагач, чуқур ўйга толди. Онасининг йиғидан намланган кўзлари, ҳаётдаги оғир синовлари, қарғиш ва қисмати уни ҳам ўйлантирди. “Мен ҳам шу йўлдан кетайми? Мен ҳам онам каби пушаймон бўлайми?“

Бу ўйлар уни қийнарди. Лекин айни дамда яна бир нарса уни безовта қиларди – Отабекнинг кўзларидаги совуқлик.

***

Шу пайт номаълум шахс шаҳарнинг четроғида жойлашган эски уйнинг олдида тўхтади. У елкасидаги эски сумкасини ерга қўйиб, атрофга кўз югуртирди. Орадан бир неча сония ўтиб, эшик секин очилди ва ичкаридан қора кийимдаги киши чиқди.


ШАМСИНУР ижоди:
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

79-қисм

Лобар Отабекни онасининг олдига бошлаб кирди.
-Ассаламу алайкум.
Илмира опа ўзини тутиб олди.
-Ваалайкум. Келинг болам. Тузукмисиз?
Отабек қўлидаги егуликларни Лобарга узатди. Ҳайҳотдек ҳовли бефайз кўринарди айни дамда.
-Шартмасди.
Лобар ожизона сўзлади. Отабек парво қилмади.
-Болам сизни ҳам уринтириб қўйдик.
-Йўғеэ унақа деманг.
-Ўғлимни иши бўйича янгилик йўқми?
-Агар ўзини тутиши, тарбияси яхши бўлса авфга тушади дейишяпти.
-Боламга тузмат қилишган. У бундан қинғир ишлар қилмасди.
Илмира опа ўғлининг айбига ишонмасди. Отабек кун ора бу аёлдан хабар олади. Икки боласидан айрилгани аёлни анча эзиб қўйган.

***

Козим бир нуқтага термулиб ётиб. Ҳар замон чуқур ух тортади.
-Ука намунча ух тортасан?
Козим бу одамга бир назар солдию индамади.
-Бу дунёда ҳамма нарсани жавоби бор. У дунёда ҳам. Жиноят қилдими унинг жазоси бўлиши керак.
-Унда сиз нега бу ердасиз? Яхши билар экансизку

-Мен шу ерда тинчимни топганман. Ташқари мен учун эмас.
Козим бу одамга ҳайрон қаради. Озодликдан кечиб бу ерни афзал билган одам ҳам бор эканда?

***

Зулайҳо опа тўй бошлайлик деб ундагани-ундаган.
-Бу туришда қачон тўй қиламиз?
-Ойи...
Отабекка ойисининг бу гапи ёқмади.
-Нима ойи? Нима ойи? Қачонгача ўзим келин бўлиб ҳизмат қиламан? Менам дам олишни истайман.
-Ойи вазиятни биласизку.
-Сен бахона қилма. Анавинингдан кўнгил узолмаяпман деб қўяқол ундан кўра.
-Сизга гап уқтириб бўлмайди.
-Бўлмайди вассалом. Тушиндингми бўлмайди.
Отабек нима деярини билмасди.
-Сен аввал ҳам бу савдони бузгансан. Совчи бўлиб бораман деганимда бошқасини топгансан.
Отабек индаёлмай чиқиб кетди. Отаси ишда, у уйда бўлганида бирор нима деган бўларди.

***

Семён ерда ётган бакалашкаларни йиғиб юрибди.
-Бугун топширсам ароққа етарли пул бўларди. Битта буханка оламан.
Семён ортидан тушган одамни пайқамади ҳатто.


Давоми бор...

https://t.me/qalbansizbilan

#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

80-қисм

Алоқалар қай даражада кучли бўлса, муносабатлар қай даражада чуқур бўлса, унинг азияти ҳам шу даражада озор еткизишга қодир. Кўнгилдан йироқларни осон кечира оламиз. Сабаби, улар биз учун у даражада аҳамиятли эмас. Қалбимизга яқинларни қай даражада кучли қадрласак, шу даражада кучли нафратлана оламиз ҳам. Бежиз айтилмаса керак: “Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам“, дея. Кечира олиш ҳам шу жумладан назаримда... (Қалбим қадар)
Анора Отабекни кечира олмади. Ўзи айбсиз айбдор бўлгани учунми? Ёки Отабек орага бошқани қўшгани учунми кечирмади. Мана суд залидан чиқишяпти. Ташқарида Отабекни Лобар кутиб турибди.
-Салом Анора.
Анора ўзини мағрур тутганча жилмайди.
-Салом.
-Укамни уйида айғоқчи бўлиб, энди маза қилиб юрибсанми?
Анорага бу гап қаттиқ тегди.
-Ақлинг етмаган нарсага аралашма.
-Сендақаларни нонкўр дейишади.
Лобар Анорани ортидан гапирди.
-Ҳа мен нонкўрман, аммо сенларга ўхшаб харомхўр эмас. Билсанг агар баринг бир гўрсан.
Анора бир бир босганча юриб кетди. Отабек бирор сўз айтолмади. Лобарни олдида гапини ичига ютди. Анора кетиб борар экан қарорининг тўғри эканига яна бир бора амин бўлди

-Сен учун курашмаган инсон учун сиқилма. Зеро у сиқилишингга арзимайди.
Анора автобусга ўтирганча ҳозир қўналғаси бўлган макон томон кетмоқда. Йўлда турфа одамлар. Мана битта бомж ахлат титяпти. Бир ораста кийинган одам уни ёнига яқинлашди. Бомжни чақириб унга нималардир демоқда.
Мана икки севишган қўл ушлашиб кетишяпти.
Анора кўзини юмди. Қани энди олис бир давлатга кетиб қолса. Ҳаммадан олисга. Барча дардларини унутиб қайтиб келса.

***

Семён кеча ароқ ололмади. Бугун ахлат титиб қоғоз,картон тўпламоқчи. Зора ароққа етар пул ишласа.
-Ака менга ёрдам бера оласизми?
Семён иркит уст бошига ахлат теккан қўлларини артганча унга гапирган одамга сарғиш тишларини кўрсатиб жилмайди.
-Нимаа керак?




Ўсишнинг 4 муҳим қонуни❗

🎗️1. Камроқ гапир.
Сен учун натижаларинг гапирсин.

🎗️2.Кўпроқ тингла.
Тингламасанг ўргана олмайсан.
Агар ўрганмасанг ривожлана олмайсан.

🎗️3.Камроқ эмоцияга берил.
Қанча кам берилсанг, шунча яхши жавоб берасан.

🎗️4.Кўпроқ кузат.
Қанча кўп кузатсанг, вазият шунча ойдинлашади.
Вазият ойдинлашса, реакциянг яхшиланади.
Агар реакциянг яхшиланса, натижаларинг яхшиланади!

https://t.me/qalbansizbilan


Аёлингизни ўзини аҳлини олдида, фарзандларингиз олдида мақтанг.
Овқатини мақтанг, юриш туришини мақтанг қайнонангизга ажойиб қиз туққансизда жуда ажойибда шу қизингиз борига шукур деб мақтаб қўйинг. Бу нарса аёл кишини сизга бўлган меҳрини яна ҳам оширади. Айбларни камчликларини эса ўзингиз ҳоли бўлган вақт ёлғиз ўзига айтиб тушинтиринг, камчиликларини асло бошқаларни олдига айтманг..

https://t.me/qalbansizbilan


Қадар...

(Мактубларингиз асосида ёзилган ҳикоя)

-Иккита қиз етмайди-ми, олдириб ташланг, шуларни катта қилиб олсангиз ҳам, бунисиям қиз бўлади, барибир!

Ҳомиладорлигини эшитгандан бери қайнонасининг топиб олган гапи - шу! Охири аёллар шифокорига борди, мақсадини айтди

-Шуни ичиб юрасиз, 3-4 кунда тушиб кетади, бепарвогина қоғоз қоралаб берди шифокор.

Юрагида нимадир умид бор эди. «Балки шуниси ўғилмиди?». Аммо дориларни ичди. Негадир таъсир қилмади.

Қайнонаси ҳар куни тўполон қилади. «Иккита бола билан шунча ивирсиб юрибсиз, яна битта туғсангиз, билмайман нима бўлади аҳволимиз, одамларнинг келинига ўхшаб чаққонгина бўлсангиз ҳам майли эди...»

- Бугун «гап»да Қумри холангиз айтиб қолди, йод ичиб юрсангиз ўзи тушиб қолар экан, бугундан ичасиз!

Юраги оғриди, индамади,қайнонасидан қўрққанидан  ичди. Анчагина катта бўлиб қолган ҳомиласини ҳис қила бошлаган эди...

Ич-ичидан хато қилаётганини сезар, қайнонасининг айтганидан чиқолмас эди. Турмуш ўртоғига ҳам тинчлик керак. Ўзи шундоқ ҳам ораси атиги бир ёшгина бўлган қизчаларининг хархашасидан қочиб меҳмонхонада тунаб юрибди...

У касалхонада ҳушига келди.
-Кўп қон йўқотибсиз, -тушунтирди шифокор, - ҳомилангиз ҳавф остида, эсиз, ўғил бола экан, -деди-ю, текширувдан сўнг ёзилган хулосани дафтарига кўчира бошлади.

-Ўғил дейсизми? Илтимос, уни сақлаб қолинг, илтимос!- йиғлай бошлади аёл...

Орадан тўрт йил ўтди...

- Боламнинг боласида бу - арзандам!-  қайнонаси неварасини эркаларкан, давом этди,- Худо берган буни менга! Онаси олдириб ташлайман деганда, яхшиям йўқ деган эканман! Айланай, ўзимнинг паҳлавонимдан!

Келинчак индамайди, аммо йиллар ўтсада азоб берадиган оғриқ юрагини яна бир тимдалаб ўтади...

Феруза Салходжаева

https://t.me/qalbansizbilan


#Мулоҳазалар
БИР ҚОП УН
Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.

Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.

Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.

Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.

Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.

Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.

Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?

Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?

Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос.

P.S. Мен сизга Европа одамлари бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслигини ва бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини ёки ўғрилик қилиш шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда биз хам одамий бўлайлик, демоқчиман.


Саидакром Абдураҳмонов

https://t.me/qalbansizbilan


Тафаккур қил, бу муҳим!

Кунларнинг бирида, немис ҳуқуқ профессори ёзма имтиҳонда бутун курсни йиқитиб юборди.

У қўйган вазифа: "икки қўшнининг даъвосини ҳал қилиш" эди.

Бирининг боғидаги олма дарахтларининг шохлари иккинчисининг лолазорлари устида осилиб турарди, олмалар тушиб, мўрт гул пояларини синдириб ташлади.

Талабаларнинг бир қисми лола ошиғи тарафга ўтди, иккинчи қисми боғбонни ҳимоя қилди. Ҳамма талабалар биргаликда немис қонунчилигининг нозик томонларини чуқур билишларини намойиш этишди.

Охир оқибат маълум бўладики, олма кузда тушади, лолалар эса баҳорда гуллайди. Демак, профессор томонидан яратилган вазият ҳаётда ҳеч қачон содир бўлмайди.

Профессор барча норозиликларга совуққонлик билан қарши чиқиб: "моддалар ва параграфларни эслашдан олдин соғлом фикрлашни ёқиш керак" деди.

©️интернет

Каналга уланиш:

https://t.me/qalbansizbilan


Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди.

Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб томчи бир томонга мойил бўлиб, ерга тушиб кетмаслиги учун унинг мувозанатини сақлаш мақсадида шу йўлни тутдилар.

Чумолиларга ўзаро ҳамкорлик қилишни, томчини ўртада тенг бўлишни ва жамоанинг ҳар бир аъзосига ҳаққини бериш кераклигини ким таълим берди?

Чумолиларга буларнинг ҳаммаси ким ўргатган дейсиз...

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/qalbansizbilan

Показано 20 последних публикаций.