164-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Кетдик, кетдик, - унинг ортидан эргашди дугоналари.
- Амакинг келиб қолмасмикан? – яна бир карра сўради иккинчи дугонаси.
- Келмайди! Уйланяпти! Бугун севган қизи билан учрашуви боракан! – жаҳл билан деди Гулранг.
- Вай, севган қизи борми? – тарвузи қўлтиғидан тушгандек деди биринчи дугонаси.
“Ростдан ҳам севган қизи бўлса-я! Чиндан ҳам унинг ёнига кетган бўлиши мумкин-ку!”
Гулранг хаёлига келган фикрдан қўрқиб кетди. Аммо яна дарҳол ўзини овутишга уринди:
“Анув куни ортимдан эргашиб борганида “Сени яхши кўраман!” деганди-ку! Алдадимикан? Севган қизи бўлса, унақа гап айтмайди-ку!”
* * *
- Тўхтанглар, болалар тўхтанглар! – Умид энди коптокни айлантириб тепиб кўрсатишга шайланган пайтида Муҳаммадали бақириб юборди.
- Нима? – тиззалаганча телефони камерасидан қараб тасвирга олишга шай турган Суннат бақириб юборди. – Энди зўр ракурсни топгандим. Белига тепдинг.
- Нима бўлди? – ажабланди Умид ҳам.
Коптокни аниқ тасвирга олиш учун унинг ёнгинасига ётиб олган Шаҳбоз эса ҳеч нарса демай ерга чалқанча чўзилди.
- Ишнинг нақ белига тепдинг-да, Муҳаммадали, - ҳамон норозилигини билдираётганди Суннат.
- Белга тепишга арзийдиган хабар бор! – қийқириб юборай деди Муҳаммадали.
- Нима экан? – ўрнидан турди қизиқсиниб Шаҳбоз.
- Ўқийман, қаранглар: “Сизларнинг телеграм каналингизга реклама бермоқчи эдим. Ким билан гаплашсам, бўлади?”
- Реклама! – кўзлари катта-катта бўлди Суннатнинг.
- Бизнинг каналга реклама! – Муҳаммадали томон югурди Умид.
- Қани, кўрайлик! – чопқиллади Шаҳбоз ҳам.
Тўрталаси гўё бошқа нарсаларни ҳам англатадигандек, шу икки жумла гапга тикилди.
- Нима реклама экан?
- Ёзмабди-да!
- Неча сўм тўлар экан-а?
- Ёзмабди, дедим-ку, - қизишди Муҳаммадали.
- Менам “тўлар экан?” дедим ўртоқ, - ўзини оқлади Суннат.
- Нарх икки томоннинг келишуви билан бўлади, - аниқлик киритди Умид. – Аммо барибир биз маълум сумма айтишимиз керак. Кейин улар ҳам ўз таклифини айтади.
- Тўғри, - маъқуллади Шаҳбоз. – Нарх белгилаб олишимиз керак. Энди аста-секин шунақа мижозларимиз чиқа бошлайди.
- Янаям зўр, таъсирли нарсалар қўйишимиз керак, - деди Умид янаям жиддийлашиб.
- Бунинг устида яна бош қотирамиз. Аввал мана бу одамга нима дей? Шуни айтинглар, - хабарни кўрсатиб деди Муҳаммадали.
- Телефон рақамингни ёз. Сизам рақамингизни беринг, де. Учрашиб гаплашиб оламиз, де.
Давоми пастда
165-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Муҳаммадали дарҳол Умиднинг айтганларини ёзди. У ёзган хабар тагида дарҳол маълумот кўрилганини билдирувчи белги пайдо бўлди ва мижоз жавоб ёза бошлади. Сониялар ичида ундан “Ҳозир телефон қиламан, бу менинг рақамим...” дея телефон рақам ёзилган хабар келди. Кейин дарҳол Муҳаммадалининг телефони жиринглади.
- Қиляпти, - кўзлари порлаб кетди Муҳаммадалининг. Кейин ўша заҳотиёқ телефонини Умидга тутқазди. – Ма, ўзинг гаплаш!
- Пулини келишиб олмадик-ку! – телефонни қўлига оларкан, ўртоқларига қаради Умид.
- Аввал жавоб бер. Кутиб қолди.
Умид қўнғироққа жавоб берди:
- Ало? Ассалому алайкум!
- Ва алайкум ассалом, - нариги томондан эркак кишининг овози эшитилди. – Умид сизмисиз?
- Ҳа, менман, - деди Умид.
- Мен ҳам ўзингиз жавоб берсангиз керак, деб ўйлагандим.
- Аммо бу менинг рақамим эмас. Ижтимоий тармоқларимизни юрғизадиган ўртоғимнинг рақами.
- Яхши. Бунинг фарқи йўқ. Асосийси иккалангиз бир мақсад йўлида ишлаяпсизлар-ку! Сиз билан танишганимдан хурсандман. Сизларнинг телеграм каналингизга реклама жойлаштирмоқчи эдим. Қаерга борсам, бўлади. Офисларингизми ё учрашадиган бирор жойларингизми, борми?
“Офис” сўзини эшитган Умид бироз эсанкираб қолди. Лекин дарҳол ўзини қўлга олиб деди:
- Ҳали офисимиз йўқ. Шунинг учун мен таҳсил оладиган футбол клубила учрашсак дегандим. Клуб биносини ҳамма билади. Сиз ҳам билсангиз керак.
- Ҳа, биламан. Ҳозир борсам бўладими, унда?
- Бир соатларда бора оласизми? Мен ҳозир клубда эмасдим.
- Майли, бир соатда учрашамиз. Шу рақамга қўнғироқ қиламан, - мижоз шундай дея алоқани узди.
Умид телефонга қараб чуқур нафас олди:
- Энди реклама нархини келишиб олишимиз керак...