Қадар...
(Мактубларингиз асосида ёзилган ҳикоя)
-Иккита қиз етмайди-ми, олдириб ташланг, шуларни катта қилиб олсангиз ҳам, бунисиям қиз бўлади, барибир!
Ҳомиладорлигини эшитгандан бери қайнонасининг топиб олган гапи - шу! Охири аёллар шифокорига борди, мақсадини айтди
-Шуни ичиб юрасиз, 3-4 кунда тушиб кетади, бепарвогина қоғоз қоралаб берди шифокор.
Юрагида нимадир умид бор эди. «Балки шуниси ўғилмиди?». Аммо дориларни ичди. Негадир таъсир қилмади.
Қайнонаси ҳар куни тўполон қилади. «Иккита бола билан шунча ивирсиб юрибсиз, яна битта туғсангиз, билмайман нима бўлади аҳволимиз, одамларнинг келинига ўхшаб чаққонгина бўлсангиз ҳам майли эди...»
- Бугун «гап»да Қумри холангиз айтиб қолди, йод ичиб юрсангиз ўзи тушиб қолар экан, бугундан ичасиз!
Юраги оғриди, индамади,қайнонасидан қўрққанидан ичди. Анчагина катта бўлиб қолган ҳомиласини ҳис қила бошлаган эди...
Ич-ичидан хато қилаётганини сезар, қайнонасининг айтганидан чиқолмас эди. Турмуш ўртоғига ҳам тинчлик керак. Ўзи шундоқ ҳам ораси атиги бир ёшгина бўлган қизчаларининг хархашасидан қочиб меҳмонхонада тунаб юрибди...
У касалхонада ҳушига келди.
-Кўп қон йўқотибсиз, -тушунтирди шифокор, - ҳомилангиз ҳавф остида, эсиз, ўғил бола экан, -деди-ю, текширувдан сўнг ёзилган хулосани дафтарига кўчира бошлади.
-Ўғил дейсизми? Илтимос, уни сақлаб қолинг, илтимос!- йиғлай бошлади аёл...
Орадан тўрт йил ўтди...
- Боламнинг боласида бу - арзандам!- қайнонаси неварасини эркаларкан, давом этди,- Худо берган буни менга! Онаси олдириб ташлайман деганда, яхшиям йўқ деган эканман! Айланай, ўзимнинг паҳлавонимдан!
Келинчак индамайди, аммо йиллар ўтсада азоб берадиган оғриқ юрагини яна бир тимдалаб ўтади...
Феруза Салходжаева
https://t.me/qalbansizbilan