— Ҳа, ҳа биламан. Юримсак ано қиз ҳомиладор бўлганини билиб қорнини қаттиқ сиқиб юргани учун мана Севинчни бир қўли яхши ишламайди.
— Қиз бола тарбиясида эҳтиёт бўлиш керак экан, мана кеча шу нарсани яхши англадим... Отага қийин бутун қишлоқнинг оғзида шу гап...
— Тўғри қадди букчаяди, отага қийин... Гулниҳол ҳам бир зум бўлган ишларни ўйлаб жим бўлиб қолди... ёдида Севинчни чақалоқлигида боқиб олишганда жуда қийналишганди ҳатто сут олишга пули бўлмаган, уйдаги сигир сутидан доим олиб кетарди. Мана энди бойиб кетишди, пул деса муаммоси йўқ. Магазиндан тортиб дачасигача бор. Қизларимга биттадан кофта олиб берган пулимга улар оддий қалам соладиган олишган. Шунда Севинч тушиб роса мақтанганда дилим хуфтон бўлган эди... Аллоҳ ҳаммасини кўрсатиб қўяди...
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна
94-қисм
— Қизим керакли ҳамма нарсангизни олинг, бирор нарса кам бўлиб қолмасин. Шаҳриёр олиб бориб келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Гулноза Асиланинг қўлига пул бериб дуо қилиб кузатди.
— Менга қара охирги марта имкон беряпман, қара агар қизни кўнглини олмасанг айтган ишимни бажараман! Гулноза Шаҳриёрни тўхтатиб гапирди.
— Хўп, ойи. Ҳаракат қиламан.
Нафосатнинг маҳалласи томон кетди машина...
— Ассалому алайкум опа, Нафосат машина эгасига бир қараб Асилага салом берди
— Ваалайкум ассалом чиқ машинага, салқинда бориб келайлик. Нафосат машинага ўтирди.
Бозорга бориб чақалоққа керакли нарсалар, яна бир нечта нарсалар олишди.
— Нимага қовоғингдан қор ёғяпти. Ёнингда юриб ман совуқ қотиб кетдим, кун иссиқ бўлсаям.
— Манов сиз билан келган йигит ёқмаяпти
— Нафосат энди қўйгин. Араз-гиналарни.
— Аразмас опа. Майли гапирмайлик шуни эслашни хоҳламайман. Ман уйга таксида кетаман.
— Ҳечамда ойингга ўзим олиб ўзим олиб бориб қўяман деганман.
— Майли, унда биринчи мени ташлайсизлар.
— Кўп гапирма юр.
Бозордан чиқишиб уйга кетишаркан
— Шаҳриёр биринчи мени уйга ташлаб қўйинг, исиб кетдим, негадир мазам ҳам бўлмаяпти. Олдиндан режалаштирилган ишни бажара бошлади.
— Унда шу ерда тўхтатинг, ман таксида кетаман.
— Нафосат? Шаҳриёр ташлаб қўяди.
— Опа? Нафосат Асилага қаради.
Асилани уйга ташлаб. Шаҳриёр бошқа маҳалла томонга ҳайдади
— Қаёққа ҳайдаяпсиз? Ҳеэ сизга гапиряпман.
— Сани олиб қочиб кетяпман. Кечаги заҳарлигинг учун аламимни олмоқчиман.
— Нима? Жиннимисиз?
— Ўхшаяпманми?
— Уйимга олиб бориб қўйинг! Бўлмаса адамга телефон қиламан.
— Нафосат, ёш бола бўлма. Сан билан жиддий гаплашиб олишим керак.
— Мани гапим йўқ. Гапларингизни ҳаммасини Шаҳлога айтинг. Қанча буйруқ берсангиз шунга беринг.
— Шаҳлони орага нима суқяпсан.
— Суқяпман. Уни ўзи орамизга суқилмоқчи. Қолдиринг шу ерда! Гаплашмайман сиз билан. Гаплашадиган гапим ҳам йўқ.
— Шаҳло бирор нарса дедими?
— Ўзидан сўранг. Шу ерда қолдиринг мени. Ўзим кетаман. Ёки қолдиринг ёки адамга телефон қиламан.
— Нафосат. Шу куни қизишиб кетдим, нима қилай рашким севгимдан ҳам устун туради. Ҳумоюнни эшитиб миямга бирор нарса келмади. Хаёлимда фақат квартирасига борибди деган ўй-хаёл қамраб олди...
— Севмайсиз, ишонмайсиз. Яна севаман деб асабимни дискотека қиласиз. Инсоф борми сизда. Қаршингизда ўтирган инсонларда ҳам юрак деган нарса бор. Кўнгил фақат сизда эмас. Бизнинг ҳам қалбимиз оғрийди.
— Бир марта шунақа бўлдида энди, узр.
— Қолдиринг шу ерда ўзим кетаман. Бақирганларизни унутишим керак.
— Тўхта, буни тақиб ол!
— Тақмайман. Буни тақсам ўзингиздан қаёқдаги хўжайинни ясаб оларкансиз. Ҳозир манга отамдан бошқа хўжайин керакмас. Машинадан тушиб кетди.
— Нафосат, доим назоратимдасан. Унаштирилганимизни билмай бирор ким ортингдан юриб гапиргудек бўлса. Ўша йигит учун ҳаёт тугаган бўлади.
— Ишонмайсиз-ку. Шаҳлони унутиш учун ман билан муносабат ўрнатганингизга ишондим. Кўчасига бурилиб кетди...
— Қайсар! Ойимга нима дейман энди. Балки яна бир имкон қилиб берар ўқишга кетгунимча Шаҳриёр шундай умид билан уйига ҳайдади машинани.