-Шаҳноза,- ерда ўтиргани қизни елкасида қучиб ўрнидан турғазишга урунди. -Ўрнингдан тур менга ёрдам бер. Ўзингни қўлга ол. Дўстларим келишди. Тур бўла қол маросимга тайёрланишимиз керак.
Балкитм ўлмагандир а? Бир марта қайта текшириб кўрайлииик. Шаҳноз бўлди қила қол ўзингнир қўлга ол.
-Алик!
Эшикдан кириб келган Ойбек хонага саросимали кўз югуртирди. Хона ўртасига тушалган кўрпача устида усти оқ мато билан ёпилган мурага тезгина кўз ташлаб олган Ойбек Алишерни қучди.
-Бандалик дўстим. Фарход келди. Рустам билан Азиз ҳозир келишади. Иномжон йўлда экан у ҳам етиб келади. Нималарни ҳал қилдинг?
-Ҳеч нарсани. Фақат ўлим гувоҳномасини олиш учун ҳужжат олдим. -деди хўрсиниб олган Алишер
-Сен олдида бўл! Бу вақтга келиб онасининг бош томонида тиз чукиб ўтирган қизга ишора қилиб олган Ойбек ташқарига шошилиб чиқиб кетди.
Ҳадемай қўни қушнилар хабар топиши, кунгил сўраб келишларини ўйлаган йигит Шаҳнозани етаклаб хонасига олиб кирди.
- Сен бошинга румол ураб ол мен дустларим билан таъзияга тайёрланишни бошлашимиз керак. Менга қара қизнинг иягидан тутиб ўзи томон бурди. -Менга қара ва сўзларимни яхшилаб эшит. Бу ерга келган одамларни ҳеч бирига сени онангни қай тахлит ўлим топгани ва бунда сени қанчалик айбинг бор ва йўқлиги қизиқ эмас! Тушундингми? Уларни ҳеч бирига сенинг дийдиёнг керак эмас. Сени биринчи вазифанг онангни жойига олиб бориб кўмиш! Фарзанд сифатида охирги бурчингни бажариш! Гапларимни ўқдингми?
Индамай бош силкиган қизни бағрига босди.
- Бошинга румол урашинг керак борми?
-Ҳмм
-Қаерда?
-Ўзим оламан сиз чиқаверинг.
Кийимларини алиштириш нияти борлиги пайқаган Алишер бош силкиб олди. -Аҳволинг яхшими?
-Ҳа. Боягидан анча яхшиман. Бораверинг.
Ҳовлида кимдир овоз берди.
-Ким бор?
Шаҳнозанинг қурқув билан ялт боқишидан юраги зир этиб кетган Алишер хонадан шошилиб чиқди. Ҳовлида уёқ буёққа юриб турган қоматдор эркак томон шошилган Алишер қўш қўллаб кўришиб, эркакнинг паст овозда берган саволига бош ирғаб тасдиқлаш билан жавоб қайтаргач эркак юзига фотиҳа тортиб ҳамдардлик билдириб олди.
- Бандалик! Аллоҳ рахматига олган бўлсин. Опанинг қизини танирдим. Анча ётиб қолдирлар. Мен маҳаллада ишлайман укам нима ёрдам керак? Ботир ака деяверинг.
-Рахмат ака . Биз бу ерлик эмасмиз. Бу ерни урф одатларини билмаймиз. Шаҳноза иккимиз ҳам шошилиб қолдик.
- Ҳаммамиз бу дунёда мусофирмиз укажон. Барчамизни бошимизда бу кун бор. Майли укам мен уйимга чиқай келинойингизни юбораман.
Ботир ака дарвозадан чиқиб улгурмай ховлига кириб келган Рустам билан аясига кўзи тушган Алишер улар томон юрди....
-Қани ўзи? Аяси пичирлабгина савол берди. Аҳволи яхшими?
-Йўқ ая. Шу вақтгача ўзини тутиб турган Алишер ясини кўргач бушашиб кетаётганини ҳис қилди. Нуқул онаси ўлимида ўзини айблаяпти. Мен ўлдирдим деяпти аяяя.
-Тушундим бўлди ўғлим сен бушашма! Энди илгаригидан ҳам сабли бўл болам. Сен жўраларинга қараш мен, ёнида бўламан. Хавотир олма ёнидан бир қадам жилмайман. Бора қол болам. Иномжон барака топсин онасини олиб келаяпти. Ёлғиз қолдирмаймиз. Қаерда ўзи?
-Юринг аясини етаклаб олган йигит уй ичкарисига бошлади. Шаҳноза? Овоз берди.
Хона эшиги очилиб остонада Шаҳноза кўринди. Узун қора тусдаги куйлак лозим бошига румол боғлаб олган қиз кўзига алланечук жозибали кўринди. Юзида ғамгинлик ҳам чеҳрасига чирой бағишлагандек...
Она қизим, жоним болам ҳамдарман ўлай ўзим сизга. Жонимни қоқай шу кун ҳам бор эканда. Чидаймиз жоним. Пиқ пиқ йиғлаётган қизни бағрига босиб таскин бераётган аяси ва аёл қучоғида ёш боладек йиғлаётган қиз манзараси кўзига жуда ёқимли манзара бўлиб сал қолса бу жараён қитзнинг онаси ўлими туфайли рўй бераганини унутаёзди.
-Қачонгача маҳлиё бўлиб турасан Найнов!? Лаб буриб ўзига норози қараб турган Рустамга қош чимириб боқди. Юр, иш бор. Ҳовли томон имлади. -Сен қайнона келинга махлиё бўилб тураверсанг додам келиб бажарадими у ишларни!?