Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан банк Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
2024 йилнинг ноябрь ойида Халқ банкининг ички назорат хизмати Қўқон универсал банк хизматлари марказнинг мутахассислари томонидан банк дастурий таъминоти "IABS"даги логин ва пароли орқали фуқаролар хабарисиз ва иштирокисиз банк карталари эмиссия қилиниб, 68 нафар фуқароларнинг 104 млн. сўм маблағларини ўзлаштирилганлигини аниқлаган.
Ҳолат юзасидан аниқланган маълумотлар тегишли чоралар кўриш учун 2024 йил 29 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри прокуратурасига тақдим этилган.
Шунингдек, юқоридаги ҳолат бўйича қонунбузарликка йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Халқ банки фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича @xbcallsupport мурожаатлар маркази ва 1106, 71 210 20 02 ишонч рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.