ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали хайрия ёрдами кўрсатилаётгани ёки моддий ёрдам бериш ҳақида тез-тез ёлғон хабарлар тарқалмоқда.Ушбу эълонлар орқали давлат ташкилотларининг расмий веб сайтларига ўхшаш сохта ҳаволалар илова қилинаяпти. Мазкур ҳаволага кириш орқали фуқаронинг номида бўлган банк пластик картасидаги пул маблағлар йўқолади. Аниқроғи, пуллар фирибгарлар ҳисобига бориб тушади. Ҳозирда айрим юртдошларимиз билиб-билмай шу каби эълонларга ишониб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмоқда. Афсуски, Янгиариқ туманида ҳам шу каби ҳолатлар туфайли алданиб қолаётган фуқароларимиз йўқ эмас.Жумладан, пластик карталардан пул ечиб олинганлик ҳолатлари бўйича 2024 йилда 780 миллион сўмлик 136 та ва жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 265 миллион сўмлик 14 та фирибгарлик жинояти аниқланиб, ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Сизларни бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
Янгиариқ тумани прокурори О. Эшчанов