Туғруқхоналардан ўлик чиқиш давом этмоқда
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган 7-туғуруқхонага "суви кетиб келган" ҳомиладор аёлга ҳеч ким қарамагани оқибатида бола онанинг қорнида вафот этгани айтилмоқда.
Аёлнинг қайнонаси сўзларига кўра 19 ноябрь куни келинидан сув кетиб "Роддом"га олиб борганда ҳеч қандай ёрдам беришмаган.
"Ёрдам беринглар десак, нимага ваҳима қиляпсизлар деб бизни уришиб беришди. Орадан бир кун ўтганидан кейин ҳомиладор келинимни текшириб, келин ҳам, чақалоқ ҳам яхши эканини айтишди. Сув кетишига қарамасдан туғиши учун ҳеч нарса қилишмади. 19 ноябрдан 22 ноябргача суви кетган ҳолда туғуруқхонада сақлашди. Биз улардан кесарча йўли билан болани туғдириб олишларини сўрадик, афсуски, бизни ҳеч ким эшитмади" – деган қайнона.
Аёлнинг яқинлари шифокорлар табиий туғуруқ бошланишини 12 соат эмас, 24 соатдан кўп кутишгани ва бу боланинг нобуд бўлишига олиб келганини айтмоқда.
"Бу ерда ҳамманинг олдиндан гаплашган шифокори бор экан. Ҳамма ўзининг бемори билан овора. Худди мендек сув кетиб келганларга ҳам ўзининг гаплашган доктори тез қаради. Лекин менга 3 кун эътибор беришмади”, — дейди фарзанди ўлик туғилган аёл.
rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01