Prezident Komandasi/расмий 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Шок-контент


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор Ва Фармонларининг ижросини назоратини кучайтириш ва оммага хавола этиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Шок-контент
Статистика
Фильтр публикаций


Фоҳиша билан порахўр амалдорнинг вазифаси бир хил — ҳар иккиси пул эвазига сотилади.

Лекин бир жиҳат борки, порахўр амалдорнинг жамият учун хавфи фоҳишаникидан тўрт карра катта.

💃  Фоҳиша – ҳеч қаердан маош олмайди, ўз танини сотади. Эҳтимол, ночорликдан, эҳтиёждан. У фақат ўз шаънини топташи мумкин.

👔 Порахўр амалдор эса – давлатдан маош олади, халққа хизмат қиламан деб қасамёд қилади. Лекин у адолатни эмас, пулни танлайди, ишончни сотади, жамиятни емириши мумкин.

⚠️ Бу эса халқнинг адолатга ишонмаслигига, ҳақ билан ноҳақни ажрата олмаслигига олиб келади.

✍️ Шу боис, ислоҳотлар авваламбор порахўрликка қарши курашдан бошланмоғи шарт.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01




#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

MENI MUROJATIM IIB VAZIRI TOSHPULATOV AZIZ ANVAROVICHGA.

Andijon violation Baliqchi tumani Eski markaz MFY Hamnafas kuchasida 2025  yil 15 chi yanvar kuni kech soat 22 30lar chamasida qonli janglar bulib utgan

Jang ishtirokchisi Muhammadjon o’z amakisini 1951 yilda tugilgan Davronov Abdurasul 2 guruh nogironini mast holatda qorovul bulib ishlayotgan korhonasiga bostirib kirib qulidagi qattiq jism bilan tanasining turli hil joylariga qasdan urib ogir shikkast yetkizgan Hattori ultirishgaham uringan

Shundan so’ng voqea joyda hushidan ketgan shundang so’ng 500 metrlar chamasiga sudrab uzi yashash uyiga olib Kirgan va uyidaham urishni davom ettirgan.

Natijada Davronov Abdurasul ota hushidan ketib Kuma holatiga tushgan shu payt Davronov Abdurasul otani jiyani Tillobek uz auto moshinasiga solib uni Baliqchi shoshilinch tez tibbiy Chinobod filyaliga olib borgan. Doktrlar bor maharati bilan qarab 27 kun kasalhonada Kuma holatida yotdi va IIB hodimi Ganiev Olimjon surishturuv ishlarini olib bordi

Mana oradan 3 oy utdi hech qanday chora kurilmadi sababi Muhammadjon Karea davlatida ishlab kelgan pul bilan yopdi yopdi qilib kelmoqda

Hurmatli IIB vaziri Toshpulatov Aziz Anvarovich shahsan uzingiz nazoratga olib qonunda bergilangan tartibda chora kurib berishingizni surayman jabirlanuvchi Davronov Abdurasul otani ugli Davronov Ulugbek Abdurasulovich“ - дейилмоқда хабарда.

https://t.me/pressa01


Блогерларга қарши кескин кураш бошланди шекилли, кўзга кўрингани қирғин қилиняпти.

Демак, кўЗни қисиб юриш керакка ўхшайди.

Чунки, Президентга ҳам, Саида Мирзиёевага ҳам маълумотлар етиб бормаяпти шекилли.

Бугунги кунда сўз эркинлиги шундай даражага етдики, ҳеч ким сўзлай олмайди. Сўз айтишдан аввал эса кучли адвокат топиб қўйиш керак.

1) Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни 11 млн 250 минг сўм жаримага тортилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланган;

2) РУСТАМ ТОГАЕВ - савол бергани учун бир гуруҳ адлия масъулларининг аризасига кўра судланди, жаримага тортилди;

3) «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзи тайёрлаган репортаж учун маъмурий ишга жалб қилинган эди;

4) Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзига нисбатан қилинаётган босимларга жавобан ёзган мақоласи учун Миробод туман судида жавоб бермоқда.;

5) Блогер Отабек Бакиров устидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан шикоят киритилган;

6) Жаҳонгир Тўлаганов иши судда,

7) Зоҳид Жумаев иши судда,

8) Блогер Зафаржон Жақинов яқинларига кўра, бутун бошли тирик жон шу кунларда таг-туги билан йўқолган, топилмаяпти.

9) Ровшан Бердиев - мажбуоан жиннихонага, ақли заифлар шифохонасига ётқизилгани айтилмоқда;

10) Журналист Анора Содиқова ўзига нисбатан давом этиб келаётган ҳақорат, шантажлардан тўйиб, журналистлар киритилмаётган судлардан адолат излаб юрибди. Медиаси эса ёпилиш арафасида эмиш.

Бошқа нашрларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат.

Мамлакатда журналистика, блогосфера (айнан танқидий йўналишдаги) чалажон аҳволга келтирилди.

Аммо, шу чалажон ҳолатида ҳам кимларнидир жуда қаттиқ қўрқитяпти шекилли.

Кимда имконият ва "канал" бўлса, ушбу хабарни давлат раҳбари ёки Саида Мирзиёевага етказса, миннатдор бўлардик.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01




#Тезкор

Андижонда ер сотаётганлар қўлга олинди

Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс Хўжаобод тумани ҳокимлигидан 2023 йилда 30 сотих ерни 30 йилга ижарага олган. У бу ерни 1987 ва 1988 йилда туғилган 2 шериги билан келишиб, 27 минг АҚШ долларига сотишга уринган.

Шунингдек, ер тоифасини ўзгартириб, қурилишга рухсат олиб бериш эвазига 11 600 доллар талаб қилган.

Жами 38 600 доллар олган вақтида ушланган.

Каналга уланиш учун

https://t.me/pressa01


Аммо лекин "Ўзбекистон" нинг ушбу Рухий носоғлом деб айтилаётган фуқаросига "RESPECT" у кассалик имтиёзидан ғайриқонуний равишда фойдаланмабди, аксинча ватанига бўлган мухаббатини, "Миллий Гвардия" тузулмасига хурмати баландлигини, кўрсатиб ўтибди,

Биз эса жуда кўп ерларда хаттоки мана шундай инсонларчалик, рухий соғлом бўла туриб "Ғайриқонуний" ишлар қилаётган амалдорларни хам кўраябмиз.

Хулоса эса сиздан.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Milliy gvardiya kiyimini kiyib olgan ruhiy nosog‘lom erkak fuqarolar bilan janjallashdi

Marg‘ilon shahrida fuqaro avtoturargohda Milliy gvardiya organiga tegishli bo‘lgan kiyim-boshda Milliy gvardiya organi sha’niga putur yetkazuvchi xatti-harakatlar sodir etgan.

Uning umrbod 2-guruh nogironi ekanligi aniqlangan hamda unda bo‘lgan kiyim-boshlar olib qo‘yilgan.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Алишер Абдухалимовичнинг синглиси Жалилова Сурайё Абдухалимовнага тегишли дипломларга эътибор беринг.

Иккаласидаям сингил 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини битирганлиги кўрсатилган. Лекин сингилнинг оддий дипломи 2007 йилда сирли тарзда “йўқолиб қолади”. Ўрнига дипломнинг дубликатини олаётганида эса у “тасодифан” “имтиёзли”га айланади ва ушбу имтиёздан фойдаланиб, у шу йилнинг ўзида магистратурага ўқишга киради.

Судьяликка номзодларга тўғрилик, ҳалоллик ва поклик ҳақида ўгитлар берадиган, уларнинг ҳужжатларини ипидан игнасигача текширадиган СОК раисининг ўринбосари Жалилов Алишер ака ўз синглисининг бу ишларидан хабардор эмаслигига биз ишонамиз.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Тошкентда банк бўлими бошлиқлари ушланди
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишади

Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланд.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


УЧТА ДАФТАР КРЕДИТЛАРИ: ЭНДИ КИМ ЖАВОБГАР?
🗓 2025 йил 15 апрель | Президент қарори: ПҚ–142

🔍 МУҲИМ ЯНГИЛИК!
Президентимизнинг яқиндаги қарорига асосан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича назорат ва жавобгарлик механизми янгиланди.

📌 ЭНДИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
✅ КИМ ЖАВОБГАР?

🧑‍⚖️ Маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) раиси
🧑‍💼 Ёшлар ишлари бўлимлари (туман/шаҳар даражасида)
🏦 Тижорат банклари

Бу учта тузилма энди кредитлар:
🎯 Мақсадли йўналтирилганини
📆 Муддатида қайтарилганини
🧾 Ҳужжатлар асосида тўғри ишлатилганини
назорат қилиши ШАРТ!

🔄 НИМА ЎЗГАРДИ?

❌ Сектор раҳбарлари — энди жавобгарлар рўйхатидан чиқарилди.
❌ Ҳоким ёрдамчилари — ПҚ–142-сон қарорда қайд этилмади.

‼️ Бироқ...

📄 ПҚ–55-сонли қарор (2021 йил 20 декабрь) ҳануз амалда:

"Ҳоким ёрдамчилари ўзлари масъул бўлган маҳаллаларда кредитлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилади ва уларнинг қайтарилиши бўйича банклар билан биргаликда чора кўради."

🎯 Яъни, ҳоким ёрдамчилари расмий равишда кўрсатилмаган бўлса-да, ҳуқуқий асосда ҳануз масъулликка эга. Бошқача айтганда, уларнинг “сценарийдан чиқарилиши” амалда тўлиқ бўлмаган.

📚 ҚОНУНИЙ АСОСЛАР:
ПҚ–142-сон қарор (15.04.2025)
ПҚ–55-сон қарор (20.12.2021)

💡 Нима учун бу муҳим?

✔️ Кредитлар шахсан фуқарога берилаётган бўлса-да, уларнинг тўғри сарфланиши жамоатчилик ва давлат назорати остида.
✔️ Янги тартиб масъулиятни маҳаллага яқинроқ органларга берди — демак, жойлардаги иш самарасига халқ ўз кўзи билан гувоҳ бўлади.
✔️ Ҳоким ёрдамчиларининг роли “йўқолмади” — балки, эркин ва таъсирчан форматга ўтди.

🔔 ХУЛОСА:

🔸 Кредит бериш осон, аммо уни назорат қилиш жуда масъулиятли иш.
🔸 Энди ҳар бир туман ва маҳаллада аниқ жавобгар шахслар бор.
🔸 Ҳоким ёрдамчилари ҳам “ўйиндан чиқмади” — улар ҳали ҳам тизимда муҳим бўғин ҳисобланади.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Эндиликда, имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчисининг тавсияси етарли бўлмайди!

Қарор (15.04.2025 йил ПҚ-142) билан, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида шунингдек, махсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) маҳалла банкири томонидан тасдиқланганидан сўнг ажратилади.

Бундан ташқари, кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарларининг масъуллиги чиқариб ташланди.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

Ўзбекистонда қабул қилинган янги қонун акциядорлик жамиятлари фаолиятини янада очиқ, адолатли ва замонавий қилишга қаратилган.

Ҳужжат билан:
акциядорларга дивиденд тўланишига оид ҳуқуқлар мустаҳкамланди;

ходимларга акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилди;

жамиятлар учун мажбурий бўлган веб-сайтга эга бўлиш талаби соддалаштирилди;

ахборот ошкор қилиш қоидалари соддалаштирилди.

Энг эътиборлиси — эндиликда фонд биржаларини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилди. Қонун электрон тижорат, капитал ва суғурта бозорларида ҳам фуқаролар ҳуқуқини яхшироқ ҳимоялашни кўзлайди.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Иссиқда туриб соядагиларни гапини эшитиш

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


1937 йилларга қайтдикми?

Ўз мулкини ҳимоя қилган оилага "бир букет"  айбловлар қўйилди...

Пайариқ туманида ўзининг мулкини туман ҳокими бошчилигидаги тўданинг ноқонуний тажовузидан ҳимоя қилган оилага эълон қилинаётган айбловлар “букет”ига қаранг!

Тадбиркор ва оиласи,
- ўзганинг мулкига зарар етказибди;
- безорилик қилибди;
- ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармабди эмиш.

Аслида,
- ҳокимнинг тўдасидагилар тадбиркорнинг мулкига зарар етказди;
https://t.me/XalqNazorati/15590

- бир галаси тадбиркорнинг уйига бостириб кирди; https://t.me/XalqNazorati/15593

- яна бир қанчаси жамоат тартибини бузиб сўкинди; https://t.me/XalqNazorati/15587?single

Яхшиям барчаси видеокадрларга муҳрланган экан.

Ёки бизнинг кўзимиз нотўғри нарсани кўрди, қулоғимиз хато эшитдими?

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, ИИВ ва бошқа аллқадор масъуллардан ҳолатни назоратга олишни илтимос қиламиз.

https://t.me/pressa01


1937 йилларга қайтдикми?

Ўз мулкини ҳимоя қилган оилага "бир букет"  айбловлар қўйилди...

Пайариқ туманида ўзининг мулкини туман ҳокими бошчилигидаги тўданинг ноқонуний тажовузидан ҳимоя қилган оилага эълон қилинаётган айбловлар “букет”ига қаранг!

Тадбиркор ва оиласи,
- ўзганинг мулкига зарар етказибди;
- безорилик қилибди;
- ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармабди эмиш.

Аслида,
- ҳокимнинг тўдасидагилар тадбиркорнинг мулкига зарар етказди;
https://t.me/XalqNazorati/15590

- бир галаси тадбиркорнинг уйига бостириб кирди; https://t.me/XalqNazorati/15593

- яна бир қанчаси жамоат тартибини бузиб сўкинди; https://t.me/XalqNazorati/15587?single

Яхшиям барчаси видеокадрларга муҳрланган экан.

Ёки бизнинг кўзимиз нотўғри нарсани кўрди, қулоғимиз хато эшитдими?

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, ИИВ ва бошқа аллқадор масъуллардан ҳолатни назоратга олишни илтимос қиламиз.

https://t.me/pressa01


Блогерга қарши курашгандек, коррупцияга қарши шундай фаолият олиб борилганида эди, балки мамлакат анча тоза бўлармиди...

⚙️Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов 11 млн 250 минг сўм жаримага тортилди!

Судьялар олий кенгаши раиси ва Effect.uz нашри ўртасидаги суд ишида сайт раҳбари Акмал Эшонхонов ёлғон ахборот тарқатишда айбдор деб топилди. Унга 11 млн 250 минг сўм жарима белгиланди.

Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмади. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди.

Судланувчининг адвокати Зебо Комилова судья Жаҳонгир Саидовга бир қанча масалалар юзасидан ёзма илтимоснома киритди. Унда қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномада қайси судьянинг дахлсизлиги бузилганлиги аниқ ифодалаб берилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда айнан қайси шахснинг обрўсига путур етказилганлиги аниқламаган ва бу иш ҳужжатларида кўрсатилмаган. Шунингдек, иш ҳолатларида Судьялар олий кенгаши ҳам, Бош прокуратура ҳам, ички ишлар органлари ҳам Effect.uz нашри томонидан ёлғон ахборот тарқатганлик ҳолатларини исботлаб бера олмаган.

Адвокат Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ёки унинг ишончли вакили суд мажлисида иштирок этиши бўйича ҳам оғзаки тақдимнома киритди. Бироқ, унинг ҳар икки илтимосномаси судья томонидан рад этилди.

Адвокатлар судья Жаҳонгир Саидовнинг илтимосномаларни кетма-кет рад этиши уларда ишни холис ва шаффоф кўриб чиқишига шубҳа уйғотганини таъкидлаб, судьяни алмаштириш юзасидан раддия киритди. Лекин судья адвокатларнинг раддиясини рад этди.

Судланувчи Акмал Эшонхонов адвокатларнинг барча илтимосномаларини қўллаб-қувватларкан, иш шаффоф кўрилмаётганига эътироз билдирди.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди у.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШГА КЎМАК – ИМТИЁЗЛИ ТОИФАЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТ!

📌 Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар – яъни:

“Аёллар дафтари”

“Ёшлар дафтари”

“Темир дафтар”
рўйхатларига киритилганлар учун ер участкаси аукцион орқали сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар бир марталик тўлов сифатида қоплаб берилади!

🤝 Бу ёрдам: ✅ “Саховат ва кўмак”, ✅ “Аёллар дафтари”, ✅ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали амалга оширилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар ёки ногирон аъзоси бор оилалар учун ҳам алоҳида комиссия хулосасига кўра тўловлар қоплаб берилиши мумкин.

🖥 Ариза топшириш:

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ➡️ Маҳалла марказлари орқали амалга оширилади.

📌 Қўшимча имтиёз: ногиронлиги бўлган шахслар учун тўловлар 100 бараваргача камайтирилади!

✅ Бу имкониятни бошқаларга ҳам улошинг – керакли одамларга фойдаси тегиши мумкин.

#ДавлатХизматлари #Имтиёзлар #ЕрУчасткаси #ИжтимоийҲимоя #ЁшларДафтари #АёлларДафтари

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


1 яшар боласи бор хотинни олиб кетишга бутун бошли отряд келганми...?!

Пайариқда нималар бўлаяпти ўзи?

Кеча Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов билан биргаликда тадбиркорнинг мулкини бузишга бир тўда масъуллар бирга боришгани ёдингизда бўлса керак.
https://t.me/XalqNazorati/15587?single

Бир гуруҳ ИИ ходимлари унинг хонадонига бостириб кириб, 1 яшар боласи бор хотинни куч билан ИИБга олиб кетиб, 3 соат ушлаб туриб, кейин қўйиб юборишибди.

Бугун тадбиркорнинг бутун оиласига нисбатан ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаганлик ҳолати бўйича материал расмийлаштирилибди.

Ҳоким суд қарорисиз мулкни бузаман деган истаги қонуний экан.
https://t.me/XalqNazorati/15590

Бугун ЖИБ Пайариқ туман суди ушбу маъмурий ишни кўриб чиқади.

Гестапо бўлиб кетэ….

https://t.me/pressa01


Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар аукционсиз, тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

✅Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

📝2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01

Показано 20 последних публикаций.