Аҳроржон Адҳамов ва Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Аҳроржон Адҳамов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Подполковник Аҳроржон Адҳамов 2019 йилда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари полковник Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди.
У 2019 йил январига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи бўлган, 2019 йил январидан июн ойигача Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2019 йил июн ойидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
У 2020 йил январ ойида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган. 2023 йил августида эса Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01