“Terra” нашрининг ёзишича, Бразилия Федерал полицияси январ ойида мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силвага суиқасд ҳақидаги хабарлардан сўнг тергов ишларини бошлаган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Қайд этилишича, полицияга президент ҳаётига таҳдид борлиги ҳақида январ ойи бошида маълумот тушган. Мактубда айтилишича, ҳозирча шахси аниқланмаган ҳужумчилар Лула да Силва ва Бразилия Федерал Олий суди судяси Алессандри ди Мораисга суиқасд уюштирмоқчи бўлган.
“CNN Brasil” телеканалига кўра, полиция фитна ташкилотчилари портловчи моддалар, гранаталар ва Америкада ишлаб чиқарилган Барретт М82 милтиқларини қўллашни режалаштирган, деб ҳисобламоқда. Мамлакат ҳукумати Лула да Силва ва ди Мораислар ҳаётига таҳдид тўлиқ бартараф этилгани ёки йўқлигини маълум қилгани йўқ.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook