Женевада Буюк Британия, Франция, Германия ва Эрон ўртасида ядровий масала бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғариб-Ободий маълум қилган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Музокаралар матбуот учун ёпиқ. Улар қаерда ўтказилиши ва иштирокчилар даражаси эълон қилинмаган.
Аввалроқ Ғариб-Абадий 13 январ куни Эрон ва Европа ўртасида ядровий битим тузиш масаласи бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раунди бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Эрон ва “Европа учлиги” ўртасидаги сўнгги ядровий музокаралар икки йиллик танаффусдан сўнг 2024 йил 29 ноябрда Женевада бўлиб ўтган эди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook