Мамлакатимизнинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев ушбу давлат маданий мерос, туризм ва ҳунармандлик вазири Сайидризо Солиҳий Амирий билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё"АА хабар берди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Мулоқот давомида сайёҳлик йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир асосий масалалар муҳокама қилинган.
Шериклик турли соҳаларда изчил давом этаётгани таъкидланган. Хусусан, жаноб Солиҳий Эрон Президенти ўзаро сайёҳлар оқимини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият қаратишини билдирилган.
Якунда томонлар яқин келажакда сайёҳлик бўйича қўшма қўмита ташкил этиш ва ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook