2025 йил 11 январда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими” “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Бунда, йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.