Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўриқхона фотоқопқонига бу сафар икки қоидабузар тушиб қолди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Фотоқопқонлар одатда ёввойи табиатни кузатиш учун қўл келади. Аммо бу айрим ҳолларда қўриқланадиган ерлардаги қоидабузарликларни ҳам фош қилиши мумкин.
Масалан, бу сафар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қўриқхона қоидаларини бузган икки нафар фуқаро тушиб қолди.
Қоидабузарларнинг шахси аниқланиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун уларга нисбатан МЖтКнинг 82-моддаси 1-қисми (Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва ҳар бир фуқарога 3 млн 750 минг сўм миқдорида маъмурий жарима белгиланган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt