24 Mar, 06:21
24 Mar, 05:32
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 12-14, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 9-14, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-20 даража илиқ бўлади.Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади, Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
24 Mar, 02:34
Саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: Тошкентдан аввал: Андижон – 12/13, Наманган – 9/10, Қўқон – 6/7,Фарғона – 9/11. Тошкентдан кейин: Бухоро – 22/19, Гулистон – 4/2, Жиззах – 8/6,Навоий – 18/16, Нукус – 37/39, Қарши – 19/14,Самарқанд – 12/8,Термиз - 14/9,Урганч - 35-36.
23 Mar, 21:59
Эрон - Ўзбекистон учрашуви 25 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да “Озоди” стадионида старт олади.
23 Mar, 21:20
Зеленский офиси раҳбари ўринбосари Павло Палиса музокаралар жараёни ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. У фақат Украина делегатсияси Ар-Риёдда Россия делегатсияси билан учрашмаслигини маълум қилди. Россия ва АҚШ музокаралари 24 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.
23 Mar, 20:30
Туркия Ички ишлар вазирлиги буни вақтинчалик чора деб атамоқда. Имомўғли Мармара қамоқхона мажмуасига олиб келинган.
23 Mar, 19:30
Таниқли турк режиссёри ва сценаристи Осман Синав 68 ёшида вафот этди Ўзбек телетомошабинларига “Қашқирлар макони”, “Ҳаёт синовлари”, “Ҳаёт боғлари” ва “Қалқон” сериаллари билан яхши танилган режиссёрнинг дафн маросимига унинг фильмларида суратга тушган юзлаб ижодкорлар келмоқда.
23 Mar, 18:29
23 Mar, 17:29
23 Mar, 16:29
Наврўз тантаналари пайтида ваҳимага тушган от тартибсизлик қилди. Натижада ёш болалар ва кексалар жароҳат олишган. Тадбир тўхтатилди, тез тиббий ёрдам чақирилди. Шифокорлар жабрланганларни кўрикдан ўтказди, аммо ҳеч кимни касалхонага ётқизишга ҳожат қолмаган.Тадбир якунида барча меҳмонларга бешбармоқ таоми тортилган.
23 Mar, 15:59
23 Mar, 15:39
23 Mar, 15:16
23 Mar, 14:29
Суд қарори билан 40 миллион сўм миқдорда жаримага тортилди. Хонанда Феруза Каримова шоирага тегишли шеърни рухсатсиз қўшиғида ишлатгани учун суд томонидан жаримага тортилди. Шоира М. Аҳророва "Дод дегим келяпти дастингдан" номли муаллифлик шеъри хонанданинг «Дастингдан» номли қўшиғида рухсатсиз қўллангани учун судга мурожаат қилган. Суд жараёнида Адлия вазирлиги вакиллари иштирок этиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришди. Суд қарорига кўра, Ф. Каримова муаллифлик ҳуқуқини бузган деб топилиб, шоирага 37,5 миллион сўм миқдорида компенсация ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар тўлаши белгиланди.
23 Mar, 13:29
23 Mar, 12:29
23 Mar, 11:29
Бугун, 23 март куни соат 09:18 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Хонабод кўчасида жойлашган, янги қурилаётган бинонинг фасад қисмида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати хабар берди.Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 09:24 да етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да қуршаб олиниб, соат 09:42 да ўчирилган.Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
23 Mar, 10:29
23 Mar, 09:36
23 Mar, 08:33