Пулдан бошқа стимуллар борми?
Кўп раҳбарлар мотивация фақат маош ва мукофот билан боғлиқ деб ўйлайди. Албатта, молиявий рағбат муҳим. Лекин баъзан ходимга “пулдан кўра қимматроқ” нарсалар ҳам бор.
Нима улар?
•Тан олиш ва мақтов – “Яхши ишладинг!” деган бир оғиз гап ҳам одамни илҳомлантириб юборади. Омма олдида тан олиш эса кучли стимул.
•Ривожланиш имконияти – Ходимлар фақат маош учун эмас, ўзига керакли скилллар ва тажриба тўплаш учун ҳам ишлайди. Семинарлар, курслар, коучинг – булар катта мотивация.
•Мустақиллик – “Ҳамма нарсани сўраб ишлаш” эмас, балки ўз ишларида эркин қарор қабул қилиш. Бундай эркинлик ишонч белгиси сифатида қабул қилинади.
•Мантиқан тушунтириш – “Шу ишни қиласан, бўлди!” эмас, балки “Нега бу иш муҳимлигини” тушунтириш. Инсон ўз меҳнатининг маъносини кўрса, ишга муносабати ўзгаради.
•Иш ва ҳаёт мувозанати – Ишга кўмилиб кетмасдан, оиласи ва шахсий ҳаётига ҳам вақт қолиши.
Пул доим муҳим. Лекин одамларни узоқ муддат сақлаб қолиш учун фақат пулнинг ўзи етмайди.
Сиз ўз жамоангизда пулдан ташқари қандай мотивация усулларини қўллайсиз?