PM’lashamiz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Карьера


Тўғри деб билган фикрим билан бўлишаман. Қилаётган хамма ишимиз хато бўлса хам
Админ: https://t.me/muhammad_yusufr

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Карьера
Статистика
Фильтр публикаций


Қайси рахбарлик усули самарали? 2

4️⃣ Трансформацияли раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Жамоани илҳомлантиради ва ўзгаришга ундайди
• Умумий мақсадга эришиш учун стратегия ишлаб чиқади
• Ходимларнинг шахсий ўсишини қўллаб-қувватлайди

📊 Қачон самарали?
✅ Ўзгаришлар даврида, янги йўналишга ўтишда
✅ Янги бизнес-модель ёки инновациялар жорий этилаётганда
✅ Жамоада мотивацияни ошириш зарур бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Баъзи ходимлар учун юқори даражадаги талаблар стресс келтириб чиқариши мумкин
• Бошқарув жараёнида нотўғри мотивация усуллари ишлатилса, натижа салбий бўлиши мумкин

5️⃣ Хизматкор раҳбарлик (Servant Leadership)

📌 Хусусиятлари:
• Раҳбар жамоа эҳтиёжларини биринчи ўринга қўяди
• Ходимлар ва компаниянинг ривожи асосий мақсад
• Ҳар бир ходимнинг шахсий ўсишига эътибор қаратилади

📊 Қачон самарали?
✅ Корпоратив маданияти кучли ташкилотларда
✅ Узоқ муддатли ҳамкорлик ва ишонч муҳим бўлган жамоаларда
✅ Ҳодимлар салоҳиятини ривожлантириш керак бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Ҳаддан ташқари юмшоқ раҳбарлик жамоада суиистеъмолчиликка олиб келиши мумкин
• Оғир қарорлар қабул қилишда қийинчилик туғилиши мумкин

Хулоса

Ҳар бир раҳбарлик услубининг ўзига яраша афзаллик ва камчиликлари бор. Самарали раҳбарлик бу турли вазиятларга қараб турли услубларни қўллаш демакдир.

Сиз қайси раҳбарлик услубини кўпроқ қўллайсиз?
Изоҳларда фикрингизни қолдиринг⬇️


Қайси рахбарлик усули самарали?

Ҳар бир раҳбар ўз услубига эга ва бу услуб жамоанинг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Қуйида энг машҳур раҳбарлик турларини кўриб чиқамиз.

1️⃣ Авторитар (автократик) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Барча қарорларни раҳбар қабул қилади
• Ходимлар қатъий буйруқларга амал қилади
• Озодлик кам, интизом кучли

📊 Қачон самарали?
✅ Интизом ва тезкор қарорлар керак бўлганда
✅ Янги жамоа ёки тажрибасиз ходимлар билан ишлашда
❌ Кам ижодкорлик талаб қилинадиган жараёнларда

🚫 Камчиликлари:
• Ходимларда мотивация тушиши мумкин
• Ижодий ёндашув ва ташаббускорлик чекланади

2️⃣ Демократик (коллегиал) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Қарорлар жамоа фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади
• Очиқ мулоқот ва фикр алмашиш муҳим
• Ҳар бир ходимнинг иштироки қўллаб-қувватланади

📊 Қачон самарали?
✅ Ижодий соҳаларда, IT-компанияларда
✅ Жамоавий ишлаш муҳим бўлган лойиҳаларда
✅ Инновацион қарорлар керак бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Қарор қабул қилиш жуда секинлашиши мумкин
• Натижа ҳаддан ташқари кўп муҳокамага боғлиқ бўлиши мумкин

3️⃣ Либерал (эркин) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Ҳодимларга тўлиқ эркинлик берилади
• Раҳбар фақат стратегик йўналишни белгилайди
• Жамоа ўзини ўзи бошқаради

📊 Қачон самарали?
✅ Таълим, тадқиқот ва стартап муҳитида
✅ Юқори малакага эга мутахассислар билан ишлаганда
✅ Креатив ва мустақил ишлайдиган жамоаларда

🚫 Камчиликлари:
• Дисциплина ва назорат йўқлиги муаммо келтириб чиқариши мумкин
• Суиистеъмолчилик ва масъулиятсизлик хавфи бор


Рақамларни кўриш бор, ўқий олиш бор

Ҳар қандай бизнесда ёки шахсий ривожланишда рақамлар катта аҳамиятга эга. Лекин фақат рақамларни кўриш билан иш битмайди, уларни ўқий олиш муҳим.

📊 Рақамларни кўриш – шунчаки маълумотларни қабул қилиш:
✔️ Даромад қанча?
✔️ Харидорлар сони нечта?
✔️ Мижозларнинг ўртача чеки қанча?

🔎 Рақамларни ўқий олиш – улар ортидаги сабабларни тушуниш:
✔️ Нима учун даромад ўсди ёки тушди?
✔️ Қайси каналлар кўпроқ харидор олиб келяпти?
✔️ Мижозлар нега қайта келяпти ёки йўқотилмоқда?

Ҳақиқий етакчилар рақамларни шунчаки кўрмайди – улар орқали трендларни, имкониятларни ва муаммоларни аниқлайди.

Сиз фақат рақамларни кўрасизми ёки ўқий оласизми? 🎤


Мияда “кэш” ўчириш

Смартфон ёки компьютерингиз секинлашиб қолса, нимани биринчи ўйлайсиз? Кэшни тозалаш керак, тўғрими?

Ҳамма нарсани эслаб қолиш яхши, лекин мия учун бу ортиқча юк бўлиши мумкин. Агар ортиқча маълумотларни ташлаб юбормасангиз:
🔹 Фокус сусаяди
🔹 Шарҳларингизда автоматизм кўпайиб кетади
🔹 Янги ғояларга жой қолмайди

Мия “кэш”ини қандай тозалаш мумкин?

1️⃣ Ақлий дам олинг – бироз вақтда ҳеч нарса ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Бу “қайта юклаш” эффект беради.

2️⃣ Қоғозга туширинг – кераксиз фикрлар ёки топшириқлар бошингизда айланаверса, уларни ёзиб ташланг. Бу уларни миядан чиқариб юборишга ёрдам беради.

3️⃣ Одатларни алмаштиринг – бир хил жой, бир хил машғулотлар ва бир хил муҳит – фикрлашни ҳаддан ташқари стандартлаштириб юборади. Янги нарсаларни синаб кўринг!

4️⃣ Танаффус қилинг – бир ишдан иккинчисига шошмасдан, танаффус олиб, мияга нафас бериш керак.

Кэшни вақт-вақти билан тозаламасангиз, компьютер секинлашгани каби, мия ҳам “бузилиши” мумкин. 🧠

Сиз қандай усуллардан фойдаланасиз?


Ақлли дангаса бўлинг!

Ҳамма дангаса бўлишни истамайди, лекин “ақлли дангаса” бўлиш – ҳақиқий самарадорлик белгиси!

Фарқ нимада?
🧐 Оддий дангаса – ишни орқага суриб, охиригача кечиктиради.
🚀 Ақлли дангаса – бир марта яхшилаб ўйлаб, жараённи автоматлаштиради ёки соддалаштиради.

Қандай ишлайди?
Муаммоларни стандартлаштиради – бир хил масалага қайта ва қайта вақт сарфламайди.
Жараённи оптималлаштиради – кутилмаган ўзгаришларга тайёр бўлади.
Йечимларни тизимлаштиради – фақат ўз вақтига эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтиради.

Мисол:
Бир хил саволни қайта-қайта беришадими? – FAQ ёки видео қўлланма тайёрлаб қўйинг.
Ҳар доим бир хил хато қайта-қайта такрорланяптими? – Уни олдини оладиган тизим яратинг.

Ақлли дангасалар борми?


2008-2024

16 йил ичида тўйлар картежида трендлар ўзгариши:

Лимузин -> Range Rover -> Гелик -> V-class -> Rolls Royce

Қисқа муддат ичида хаттоки машиналарга бўлган талаб ва қизиқиш ўзгармоқда,

Нега бундай ўзгаришлар сизнинг ишингизда йўқ деб ўйлайсиз?


Репост из: Abdurazzoq Mahkam
‼️ Call-markaz operatori va B2B sotuvchi kerak ‼️

Toshkent Metall kompaniyasiga 2 ta vakansiya ochiq:

1️⃣ Call-markaz operatori
👩 Kim kerak? 17-25 yoshli, rus tilini biladigan, hushmuomala qiz.
📞 Vazifa – mijozlarga ma’lumot berish, qo‘ng‘iroqlarga javob berish.

2️⃣ B2B sotuvchi (D2D)
👨 Kim kerak? 18-30 yoshli, rus tilini biladigan, uchrashuvlar belgilab, muzokaralar olib bora oladigan yigit.
📊 Vazifa – yangi mijozlarni jalb qilish, uchrashuvlarga borish, mahsulot sotish.

📍 Biznesimiz B2B segmentida, metall mahsulotlarini sotamiz.

Ish vaqti: 10:00 – 19:00
📅 Yakshanba – dam olish kuni
📍 Joylashuv: Toshkent

💡 Tajribangiz bo‘lmasa ham, bilimingiz yetmasa ham – o‘rgatamiz! Muhimi, rivojlanishga tayyor bo‘lish va natija uchun ishlash.

Talablar:
✔️ Rus tilini bilish
✔️ Mijozlar bilan ishlash qobiliyati
✔️ Faollik va natijaga ishlash

Biz nima beramiz?
✅ Obed bizdan
✅ O‘qish va rivojlanish imkoniyati
✅ O‘sib boruvchi KPI tizimi
✅ Kuchli jamoa ichida ishlash

💰 Oylik suhbat asosida belgilanadi!

📞 Ishga joylashish uchun 👉 @Abdurazzoq_Mahkam
998247704


Ходим раҳбар ўрнида – бу Узбекистанда ҳам ишлайдиган тажриба!

Кўпчилик раҳбарлар ходимларнинг ўрнида ишлаб кўриши ҳақида эшитган, лекин ходимлар раҳбар ролини синаб кўриши ҳам жуда фойдали.

Буни амалга ошириш мумкинми? Албатта!

Ўзимизда бўлган case:

Масалан, сотув бўлимида:
1️⃣ Ҳар хафтада/ойда битта сотувчига тим лид ёки роп ассистент масъулиятини юклаш
2️⃣ Янги маҳсулот ёки мавсумда сотувчиларни навбат билан масъул қилиб кўриш

Натижа?
Ходимлар раҳбарликнинг масъулиятини ҳис қилади
Потенциал тим лидлар аниқланади
Тушуниш ва ҳамкорлик кучаяди

Сизда шундай тажриба бўлганми? Фикрингиз билан бўлишинг!


Рахбарнинг энг катта хатоси – кичик сигналларни кўра олмаслик

Кўпчилик раҳбарлар катта муаммолар пайдо бўлмагунча уларни кўрмайди. Лекин ҳар қандай жиддий муаммо кичик белгилардан бошланади

Раҳбар сифатида вазифангиз – катта муаммолар келгунча, кичик сигналларни кўриш ва олдини олиш.

🔍 Савол: Охирги марта қайси кичик сигнални пайқамагансиз ва бу нимага олиб келган?


Ҳаммадек бўлманг!

Ҳамма бир хил иш қилса, натижа ҳам ҳаммага ўхшаш бўлади.

🚀 Олдинга чиқиш учун out of box фикрлаш керак!

Таниш бизнес-моделларни такрорлаш, қолипга тушиб қолиш ва стандарт ёндашувлар билан чекланиш — бу оддий натижаларга олиб келади.

Классик мисоллар:
• Apple – Технология бозорини қайта шакллантирди.
• Tesla – Электромобиллар революциясини бошлади.
• Airbnb – Меҳмонхона саноатини бутунлай ўзгартирди.

Сиз қандай янги нарсани синаб кўрган бўлар эдингиз?


Назорат баланси қаерда?🤔

Кўпчилик раҳбарлар назоратни иккита чегарада қилади:

🔴 Ҳаддан ташқари назорат (Микроменежмент) – Ҳар бир қадамни текшириш, майда деталларга аралашиш, ходимга ишониш ўрнига унинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиш. Бу ходимни чарчатади, ташаббусни йўқотади ва ижодий фикрлашни сиқиб қўяди.

🔵 Назоратни бутунлай тарк этиш (Хаос) – Ҳаммага эркинлик бериш, лекин натижаларни кузатмаслик. Бунда ходимлар йўналишсиз қолади, масъулиятсизлик ортиб, бизнес кутилган натижаларга эриша олмайди.

Тўғри ёндашув:
1. Натижани назорат қилинг, жараённи эмас – Ходим қандай ишлашига эмас, қандай натижа қилаётганига эътибор беринг.
2. Ишонч ва жавобгарлик балансини топинг – Ходимни эркин қўйинг, лекин белгиланган масъулиятни унутманг.
3. Назорат тизими бўлсин – KPI, тасдиқлаш босқичлари ва мунтазам фикр алмашиш орқали ишлар қандай кетаётганини билиб боринг.

🔍 Сиз қайси томондасиз? Микроменежментга мойилмисиз ёки эркинлик берувчи раҳбармисиз?


Ишламайдиган Идеялар

Кўпчиликда “Зўр ғоя бор!” деган фикр бўлади. Лекин ишга тушганида, ҳамма нарса кутилгандек бўлмайди. Нима учун?

🚫 Реал муаммони ҳал қилмайди – Фақат ўзингизга қизиқ бўлган, лекин бозорга керак бўлмаган ғоялар.
🚫 Жуда мураккаб – Одамлар тушуниш ва фойдаланиш учун оддий ечим кутяпти.
🚫 Фикр эмас, факт керак – Ғоя ишлайдими-йўқми, буни аниқлаш учун тест қилиш зарур.

Идея ишлаши учун:
— Одамлар ҳақиқий эҳтиёж сезиши керак.
— Илк версиясини тайёрлаб тест қилиш шарт.
— Тезкор равишда ўзгаришларга мослашиш муҳим.

Ҳеч қандай ғоя 100% мукаммал эмас – ишлайдиган ғоялар эса доим ўзгариб боради!

Сизда шундай тажриба бўлганми? Қайси ғоянгиз ишламаган, нега? 💬


Planning VS Acting

Кўпчилик янги ғоя келганда катта режалар тузади, кунлар давомида совқонлаб қолади ва охир-оқибат ҳеч нарса амалга ошмайди.

Режалаштириш муҳим, лекин унинг меъёри бор.
Ишга киришиш ва тест қилиш – янада муҳим!

Муаммо қаерда?
— Режалар жуда мукаммал қилиб тузилади, лекин уларни бажариш бошланмайди.
— Катта режа ўрнига майда қадамлар қўйилса, натижа тезроқ келади.
— Ҳақиқатда ишлайдиган ғоялар амалий синов орқали шаклланади.

👉 Қоида: “Камроқ ўйла, кўпроқ ҳаракат қил!”

Сиз қандай фикрдасиз? Режалаштириш ва ҳаракат ўртасида қандай баланс сақлайсиз? 💬


1/12 ✅ Январь ойи секин ўттими ёки тез?

Бир ой аввал янги мақсадлар, режалар ва ваъдалар билан Янги йилни бошлаган эдик. Энди эса 12 ойдан 1 таси ортда қолди. Тез ўтдими ёки секин?

Бу саволга жавоб беришдан аввал самарадорлик масаласини кўриб чиқиш керак. Ойнинг қандай ўтганини баҳолаш учун шунчаки вақт тез ўтдими ёки секинлигини эмас, қанчалик унумли ўтганини таҳлил қилиш муҳим.

Январь ойи самарали ўтдими?

Режалар бажарилдими? – Ўз олдингизга қўйган мақсадларингиздан нечтасини амалга оширдингиз?
Оддий кунлар самарали бўлдими? – Ҳар бир кунингиз қандай ўтганини баҳоланг.
Мухит таъсири – Агар самарадор одамлар орасида бўлган бўлсангиз, сиз ҳам кўпроқ иш қилган бўлишингиз мумкин.

Сиз учун Январь тез ўтдими ёки секин? Унумли ўтганини қандай баҳолайсиз? 💬


“Менинг ўрнимда сен бўлсанг…”

Кўпчилик раҳбарлар ходимлардан кўпроқ самарадорликни кутади, лекин уларнинг ишлаш шароити, кунлик вазифалари ва муаммолари ҳақида чуқур тасаввурга эга эмас. Шунингдек, ходимлар ҳам раҳбарнинг қарорига таъсир этувчи омилларни ва нима учун айрим қарорлар шундай қабул қилинишини тушунавермайди.

Буни қандай ҳал қилиш мумкин? “Роль алмашиш тажрибаси” – бу ходимлар ва раҳбарлар бир кунга вазифаларини алмаштириб, бир-бирларини яхшироқ тушунишлари учун ажойиб йўл.

Бундай тажрибанинг фойдаси:

Раҳбарлар ходимларнинг иш жараёнини яқиндан ҳис қилади – улар юзланадиган муаммоларни ўз кўзлари билан кўради.
Ходимлар раҳбарликнинг асл масъулиятини англайди – қарор қабул қилиш қанчалик мураккаблигини тушунади.
Жамоада ҳамдардлик ва ўзаро тушуниш ортади – бу корпоратив маданиятни кучайтиради.
Янги ғоялар пайдо бўлади – ходимлар компанияни яхшилаш бўйича фикрларини бемалол билдириши мумкин.

Бази тадбиркорларни интервьюларида эшитган бўлсангиз керак катта фойдали ўзшаришлар айнан ходим ўрнида ўтириб ишлаб кўрганида бўлади.


Сиз иштирок этган бўлармидингиз?


Нима қилса яхши ходим келади?

Келинг CJM’ни Employee Journey Map деб кўрамиз, яни ходимни йул харитаси,
EMJ CJM каби канчалар кийин ва узун булса шунча сифатли (талабларга мос келадиган) ходим келиш эхтимоли ошади.

Қандай қилиб буни қилиш мумкин? Нима фикрдасиз?

Пост 20+ реакция йеғса тажрибадан ўтган EJM билан бўлишаман


CJM (Customer Journey Map)

CJM – бу мижозингиз брендингизни қандай ҳис қилаётганини тушуниш ва тажрибасини яхшилаш учун ишлатиладиган восита. У мижознинг биринчи маротаба сиз ҳақингизда эшитишидан тортиб, харид қилиши ва ҳатто қайта харид қилишгача бўлган барча нуқталарни ўз ичига олади.

CJM – бу шунчаки харита эмас, балки мижозингиз тажрибасини яхшилаш учун кучли инструмент!

Insight❗️
CJM қанчалик узун бўлса шунча сифатли мижоз қолади.

Сиз мижоз сифатида қайси босқичда энг кўп қийинчиликка дуч келасиз?


Малумотлар қабристони (2 қисм)

Шу фикрдан кейин хаёлимга бир “ролларни ўзбек сомсасидек” арзон қила олган кафелар тармоғи хақида эслаб ўттим. Уларга хар борганимда “карта лояльности”дан фойдаланаман. Агар уларни оғриғи, ақли, очлиги бўлганда эди, қанчалар тез тез бориб туришим, борсам неччи кишилик сет айтишимдан мен хақимда кўп нарсалар билиб мослаштирилган хабар юбориб ўзига яна ва яна чақириши мумкин эди. Лек бахтли бўлиш ихтиёрийку, нима кераги бор бош қотириб, мижоз ўзи келадику, тўғрими?)

Шунинг учун соғлом рақобат доим ривожланишга олиб келади деб айта оламан.

Айтингчи, сизлар мижозларингиз хақида маълумот йеғишни бошлаганмисиз?


Малумотлар қабристони

Бази бизнесларда кўрамиз автоматизация жараёнлари йўлга қўйилган бўлади, мижоз хақида маълумот йеғилаётган бўлади, лек афсуски ундан фойдаланилмайди.

Бу фикрга бугун менга бир ресторандан чиқишганидан кейин ўйланиб қолдим. Бир ой олдин бир ресторандан стол бронь қилгани қўнғироқ қилган эдим. Улар базасига киритиб бугун эса февраль ойига махсус чегирма борлиги хақида айтгани қўнғироқ қилишибди.

Айтингчи олдин сиз хам шундай вазиятга тушганмисиз?

P.s бу ресторан олдин энг топлардан эди. Хозир эса номи хам одамлар эсидан чиққан, устига зўр локациясидан чопилиб (ўрнига уй қурилиш бошланди) энди бир чеккадан очди. Лек конкуренция хозир уларни кўзини очиб, керак бўлса мижозга қонғироқ қилишга мажбурламоқда.

Гап қайси ресторан хақида кетаётганини топдингизми?


Сигнал 🚨

Рахбар доим сигнал куриб била олиши жуда мухим.

Айнан ходимга нисбаттан булган холатни оладиган булсак,
Рахбар уларок уларга этиборли булиш ва уларни эшитиш оркали куп нарсани олдиндан куриб билса булади. Ходимда выгорание булдими, уйида муаммоси йукми, янги иш кидиряпдими, барчасини оддий сухбат давомида бемалол курса булади.

Сигналларни эрта аниқлаш орқали, нафақат муаммонинг олдини олиш, балки жамоадаги ижобий муҳитни сақлаш ва самарадорликни ошириш мумкин.

Сиз сўнгги марта қачон ходимларингиздан бу каби сигналларни сезгансиз?

Показано 20 последних публикаций.