Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар 19 ноябрь куни аттестациядан ўтказилади
✅ Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 октябридан 18 ноябрь кунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациядан ўтказилди.
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572 сонли қарори билан тасдиқланган Низомда педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабаб (вақтинча меҳнатга қобилияцизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар)га кўра иштирок эта олмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.
❗️ Шу муносабат билан, узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар учун жорий йилнинг 19 ноябрь куни аттестация синовлари ўтказилишини маълум қиламиз.
✔️ Ушбу педагоглар малака (тест) синовларида иштирок этишлари учун вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга юқорида келтирилган сабаблардан бирини асос қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
😎 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot