Pedkadr.tdi.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali
⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing!
🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot
📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot
☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Тез орада август-декабрь ойлари аттестацияси натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг Сертификатлари Шахсий кабинетларга юбориш бошланиши кутилмоқда

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

27k 5 336 3 266

Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақида

Аттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

❕Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,
ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 9 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 3401 нафар ўқитувчидан 3196 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 94.3 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида платформада индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:

📚Математика

📚Кимё

📚География

📚Тарих

📚Бошланғич таълим

📚Биология

📚Инглиз тили

📚Рус тили

📚Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, тўлиқ дарсларни ўқиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

❗️Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

📝РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot


📢ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

📆 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан чет тилларидан жорий йил 28–29-декабрь кунлари ўтказилиши белгиланган миллий сертификат имтиҳонлари 26–27 декабрь кунлари ташкил этилади.

Талабгорлардан тест синови учун рухсатномалар эълон қилинганидан сўнг рухсатномада кўрсатилган санада имтиҳонда иштирок этишлари сўралади.

❌28–29 декабрь кунлари чет тилларидан имтиҳонлар ўтказилмайди.

✔️ Taʼlim nazorati rasmiy kanali


Охириги кунларда ижтимоий тармоқлар (айниқса, телеграм гуруҳлари)да 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг барчасига икки (тўрт, олти ва ҳ.к.з.) балдан қўшиб берилганлиги тўғрисида асоссиз, нотўғри хабарлар тарқатилмоқда.

Аслида эса, Аттестация жараёнида фойдаланилган тест топшириқлари бўйича келиб тушган эътирозлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилганлигини ҳамда фан экспертларининг хулосаси ҳамда Апелляция комиссиясининг қарорига асосан фақатгина, эътирозлари ўринли бўлган иштирокчиларга (шунингдек, ушбу саволлар тушган бошқа иштирокчиларга ҳам, улар мурожаат қилган ё қилмаганликлардан қатъи назар)
шу саволлар учун тегишли баллар қўшиб берилганлигини маълум қиламиз.

P.S. Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар ваколатли вазирликларнинг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) расмий манбаларида эълон қилинишини эслатиб ўтмоқчимиз!

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

36.5k 3 127 1 117

⚡️⚡️⚡️#ПКА_2024_Педагогларга_ёрдам!

❇️ Август-декабрь ойлари аттестациясида иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетларига аттестация якунлари бўйича тайёрлаган қарор лойиҳаси юборилди.

❇️ Педагоглар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, қарор лойиҳаси бўйича саволлар пайдо бўлганда, ҳудудлардаги (вилоятлардаги)
'https://t.me/pka_tdi_uz/8133?comment=118151' rel='nofollow'>ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин!

‼️2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича малака тоифлари берилган педагогларнинг Сертификатлари 31 декабрга қадар педагогларнинг Шахсий кабинетларига юборилади!

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot

35.6k 1 137 1 124

--Mutaxassislik fanidan zo'r yechdim ammo pedagogik mahorat pand berdi🎅


⛔️Endi sizda bunday muammo bo'lmaydi

Nasiba Abdullayeva kanalidan

😂ONA TILI VA ADABIYOT
😂Matematika
😂Rus tili
😂Ingliz tili
😂Fizika
😂Kimyo
😂Biologiya
😂Tarix va huquq
😂Geografiya
😂Tasviriy san'at va chizmachilik
😂Psixologlar
😂Defektologlar va boshqa barcha fan ustozlari uchun Pedagogik mahorat va kasb standarti darsi

😏Boshlang'ich ta'lim ustozlari mutaxassislik+Pedagogik mahorat bor

DARSLAR 2⃣5⃣-dekabrdan 🩷 dan boshlanadi

💥Oylik to'lov 40.000

UNUTMANG ❗️

Siz o'ylanib turgan vaqtda boshqa hamkasbingiz bizning guruhda o'qiyotgan bo'ladi📝

Murojaat uchun
@Nasibabdullayeva ga yozing

🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
@attestatsiya2024Nasiba
@attestatsiya2024Nasiba
@attestatsiya2024Nasiba




2025 йил 1 январдан бошлаб Она тили ва адабиёт ҳамда Тарих фанлари Сертификатлари учун устама ҳақ тўлаш тартиби ўзгарадими?

Савол: 2025 йилдан бошлаб миллий сертификатга 50 фоиз устама В+ олган она тили ва адабиёт ўқитувчисига аниқ бериладими? Завуч шунга асос сўрамоқда. Бунга қайси ҳужжат асос бўлади ёки энди тасдиқланадими? (Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 75 мактаб ўқитувчиси)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

12. Қуйидагилар:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
....

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилсин. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилсин.

б) 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгилансин;


P.S.
Тегишли даражадаги сертификатлар: В+, А, А+

P.S.-1 ... Ҳурматли "завуч"лар ҳар бир нарса учун ўқитувчилардан асос талаб қилмасдан - амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб туринглар.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot

49.3k 7 944 2 360

#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Савол: Умрбод тоифага (ХХХ-чексиз муддатли сертификатга) эга бўлган устозлар ҳам 70%лик аттестацияга қатнаша оладими? (Х.Г.Р. Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани)

❗️Жавоб: Ўз ихтиёрларига кўра, аттестациянинг навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишлари мумкин, албатта.

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Савол: Мен 2025 йил баҳорда бўлиб ўтадиган аттестацияда 70 фоизлик устама учун топширмоқчиман. "Агар 86 баллдан паст бўлса, тоифаси пасайтирилади" - дейишди. Шу тўғрими? (Х.Д.Э. Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 22 мактаб ўқитувчиси)

❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта. 70 фоизлик устама - бу тоифа тестларида 86 ва ундан кўп балл тўплаган педагогларни қўшимча рағбатлантириш учун жорий этилмоқда. 86 балл тўплай олмаган педагогларга нисбатбан салбий қарорлар қабул қилинмайди.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Савол: Мен ҳозирда 1-тоифага эга ўқитувчиман. 2025 йилда бўладиган баҳорги аттестацияга навбатдан ташқари қатнашмоқчиман. Саволим шуки, 86 балл ва ундан юқори балл тўплаганларга тўланадиган устама фақатгина навбатдаги мажбурий иштирок этганларга тўланадими ёки навбатдан ташқари иштирок этганларга ҳам тўланадими? (Ҳ.З.Ҳ. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани)

❗️Жавоб: 70% устама тўланишида аттестация тури ва амалдаги тоифанинг аҳамияти йўқ. Тоифа тестларида иштирок этиш ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаш керак бўлади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади?

✅ Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади.

📆 Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.


😎 Pensiya jamg‘armasi

38.6k 3 339 1 136

Attestatsiya imtihonida pedagogika testlari to‘liq yangilanadi.

📝 Bahorgi attestatsiya imtihoni savollari qiyin tushar emish.(emish so‘zi ortiqcha. Shundoq ham qiyin tushadi)

📎 Pedagogikadan ba‘za butkul yangilanadi(axir 86 ballni olish oson bo‘lmasligi kerak)

📌 Sizga bugundan boshlab 3 kun
@dilfayz_Oliytoifa
@dilfayz_Oliytoifa
@dilfayz_Oliytoifa kanalida 86 ballik pedagogik bilim BEPULga o‘rgatiladi.

1⃣5⃣ - 1⃣6⃣ - 1⃣7⃣- dekabr kuni soat 2️⃣0️⃣ : 0️⃣0️⃣
da @DILFAYZ_OLIYTOIFA kanalida PEDAGOGIK_VEBINAR bo‘lib o‘tadi.

❔ Darslarni: Pedagogika bo‘yicha mutaxassis-ekspert, @habelonatili jamoasi a‘zosi, Dilafro‘z Fayzullayevna shogirdi, Milliy sertifikat, Vazir jamg'armasi sohibasi, Oliy toifali Fotimaxon Ulug'bekovna o‘tadilar.

Darslarda ishtirok etish uchun:
🔤 Bu postni 5ta hamkasbingizga jo‘nating
🔤 Skreen suratini @habelonatili_chatbot ga yuboring.

Kanalga obuna bo‘lish
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa


Миллий Сертификатлар учун ҳам тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) тоифа бериладими?

Савол: Мен Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумунидаги 1 мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчисман. Яқинда она тили ва адабиёт фанидан А даражадаги миллий сертификат олдим. Мен ҳам энди тўғридан-тўғри тоифа олиш учун имтиёз деган жойига миллий Сертификатимни жойлаб мурожаат юборсам бўладими?

Жавоб: Йўқ бўлмайди, албатта. Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.

Низомнинг 36-банди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд)* тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

*-С1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро Сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади


Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot

39k 0 159 2 110

Савол:Тўғридан-тўғри тоифа олиш учун ариза юбориш учун аниқ муддатлари ёки ойи белгиланганми? Ёки pedkadr.uzedu.uz - сайти орқалига исталган вақтимизда мурожаат юборишимиз мумкинми ва бу мурожаатлар учун тўлов қилинадими? (Б.М.Т. Чилонзор туманидаги 13 мактаб ўқитувчиси)


❗️Жавоб: Низомнинг 32-банди Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрларга тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ваколатли вазирликлар томонидан мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрнинг тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш бўйича сўровномаси 20 кун муддатда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда уларга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


🟥🟥🟥🟥🟥

🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥

🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥

1️⃣5️⃣ — 1️⃣6️⃣ — 1️⃣7️⃣— DEKABR kunlari soat
2️⃣0️⃣ : 0️⃣0️⃣da

http://t.me/dilfayz_oliytoifa
http://t.me/dilfayz_oliytoifa
http://t.me/dilfayz_oliytoifa
kanalida

Ona tili va adabiyot

Boshlang‘ich ta‘lim

O‘zbek tili

Tarix

Fizika

Kimyo

Biologiya

Jismoniy tarbiya

Ingliz, rus, nemis, fransuz tillari

Texnologiya

Musiqa va qolgan barcha fan ustozlari uchun

  PEDAGOGIK_VEBINAR bo‘lib o‘tadi.

Vebinarda:
➡️ Kuzgi attestatsiyada tushgan testlar;

➡️  Ustozlarning og‘riqli nuqtasini hal qiluvchi kasb standarti savollari;

➡️  Bahorgi attestatsiyada pedagogika va kasb standartidan qanday darajadagi savollar tushadi? aynan shular haqida bilib olishingiz mumkin.

⛔️ Darslarni: Pedagogika bo‘yicha mutaxassis-ekspert, @habelonatili jamoasi a‘zosi, Dilafro‘z Fayzullayevna shogirdi, Milliy sertifikat, Vazir jamg'armasi sohibasi, Oliy toifali Fotimaxon Ulug'bekovna o‘tadilar.

Darslarda ishtirok etish uchun:
➖ Bu postni maktab guruhlaringizga  jo‘nating
➖ Skreen suratini @habelonatili_chatbot ga yuboring.

Kanalga obuna bo‘lish
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa


INGLIZ TILI USTOZLARI UCHUN KUZGI ATTESTATSIYA TESTLARINI SHU KANALGA JOYLAB QO'YDIK👇

(INGLIZ) KUZGI ATTESTATSIYA SAVOLLARI
(INGLIZ) KUZGI ATTESTATSIYA SAVOLLARI


BAHORGI ATTESTATSIYA SAVOLLARINI OLISH UCHUN SHU KANALGA ULANING👇

(INGLIZ) BAHORGI ATTESTATSIYA SAVOLLARI
(INGLIZ) BAHORGI ATTESTATSIYA SAVOLLARI



▶️ YETMAGANIGA KANALDA DEYARLI HARKUNI TKT BO'YICHA BEPUL DARSLAR O'TILMOQDA👇

BEPUL TKT DARSLARI
BEPUL TKT DARSLARI


AGARDA SIZ 70% FOIZLIK USTAMAGA TAYYORLANMOQCHI BO'LSANGIZ YUQORIDAGI KANALLARGA TEZDA ULANING👆


⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи ишдан бўшатиладими?


❓Савол:
Мен 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этдим. Яқинда шахсий кабинетимга "аттестациядан ўтмаган, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас"-деган қарор лойиҳаси келибди. Шу мазмундаги қарор лойиҳаси мен билан бирга ишлайдиган бир нечта ҳамкасбларимга ҳам келибди. Энди Биз барчамиз ишдан бўшатиламизми?

❗️Жавоб
: Амалдаги тартибга кўра, Низомнинг 44 банди:

📌Амалдаги малака тоифаси Олий, биринчи ёки иккинчи бўлиб, навбатдаги-мажбурий аттестацияда тегишли балларни тўплай олмаган педагогларнинг амалдаги малака тоифаси бир поғонага туширилади ва улар кейинги беш йил ичида навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдилар. Уларга нисбатан ҳеч қандай салбий ҳаракатлар амалга оширилмайди. Улар, фақат ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари аттестацияларда иштирок этишлари мумкин (ҳеч қандай чекловларсиз).

📌Амалдаги мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда (55 балдан паст тўпласа ёки узрсиз қатнашмаган бўлса), иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга (ишдан бўшатишга мажбур эмас).

📌 44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.

📌Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot

47.5k 4 408 2 149

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқа мактабга ўтказиш бўйича давлат хизмати кенгайтирилмоқда


✅ 2025 йил 1 январдан бошлаб бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 45 та туман ва шаҳарларда жорий этилади.

👩🏻‍💻 Фуқаролар мактабга бормаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки вазирликнинг электрон платформаси (my.maktab.uz) орқали онлайн ариза юборишлари мумкин. Давлат хизмати бепул амалга оширилади.

❗️ Электрон қабул тизими ота-оналарга қулайлик яратиш билан бирга бюрократик тўсиқлар, овворагарчилик, инсон омилини камайтиришга қаратилган.

👉 Бошқа мактабга ўтказиш бўйича давлат хизмати жорий этилган ҳудудлар рўйхати билан quyidagi havola orqali tanishish мумкин.

©️ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камбағал оилалар фарзандларининг таълим олиши ва касб ўрганиши учун имкониятлар янада кенгайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 20 последних публикаций.