Ўлим фариштаси.
Шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гуноҳ қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя.
Руҳ танадан қўзғалди...
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди.
Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан кейин уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади...
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? фариштадан сўради руҳ.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан кейин 40-кун шундай йиғлайди...
Руҳ Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди.
Руҳ жаннат гўзалликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ...
- Бу сенинг онанг...
У ўлимингдан кейин умрини сўнгигача шундай йиғлайди...
Руҳ бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни ҳоҳламасамчи?
Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Руҳ ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга қайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади.
Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман! Руҳ ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Руҳ танага қайтиб кирди...
Юрак ура бошлади...
Она бош қўйган болишга фаришталар сажда қиларкан...
Она қадам қўйган эшикда авлиёлар чироқ ёқаркан...
Она айтган алласидан пайғамбарлар оят ўқиркан...
ОНА Фарзанди неча ёшга кирсада ёш боладек қарайдиган ғамхўр, мехрибон, гўзал бир хилқат,
кучдан қолган бўлсада, юзларига ажин тушиб, жуссаси кичиккина бўлиб қолгандаям Болам... дейдиган тенгсиз зот экан...
ОНА Ердаги фаришта...
Оналар ҳақида ёзмоқ истаганда ҳаттоки қаламлар ҳам таърифлашга сўз тополмай қоларкан...
Ожиз қалам ОНАни таърифламоқ учун енг шимариб ишга киришдию, ожизлик қилди...
Ёзди ўчирди, яна ёзди ўчирди...
Нима деб таърифлашни билмай оқ қоғоз олдида бош эгишга мажбур бўлди...
ОНАЖОНИМ...
Сизни таърифлашга бисотимдаги ЭНГ яхши таърифларим, таҳсинга лойиқ жумлаларим ҳам камлик қилмоқда...
Чунки сизни бисотимдаги билган барча яхши сўзларим билан таърифлаб бўлганман, лекин қалбим бу таърифлар камлигини ҳис қилиб турибди
ЭНГ азиз,мўътабар, гўзал хилқатим, Дуогўйим, пойи жаннатлигим, юзлари иболи нурим, суюклигим, гулим, райхоним, дилдошим, сирдошим, қадри осмон
@piskenthayoti