"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


МОНОЛОГ

Усмон Носир

Севги!
Сенинг ширин тилингдан
Ким ўпмаган, ким тишламаган?
Дардинг ёйдай тилиб кўксудан,
Ким қалбида қонлар тўкмаган?

Сени яхши биламан, гўзал
Петраркани ўқиганим бор,
Буюк Римнинг Самфоси азал
Хаёлимни ошиқдай тортар.

Биламанки,
Тассо бечора
Роҳат кўрмай ўтган бир умр.
Эй,маккора қиз, Леонора,
Номи қора билан ёзилгур!..

Балки, гулдан яралган пари,
Тош кўнгилли Биатричи —
«Гадосан!» деб қочмаса нари
Данте бахтли бўларди пичи?!

Балки Ҳамлет ойдин тунларда
Офелияни эркалатарди,
Балки узун сочини силаб
Азонгача эртак айтарди.

Агар хиёнатни билмаса,
Ёзмаса фожиа юрагин!
Йўқ, йўқ, шоир! Гар шундай бўлса
Шекспирнинг йўқдир кераги!

Дездемона, гуноҳсиз дилбар,
Жигар қонларингни ичган ким?
Биламан — Отелло, биламан…
Отелло ҳақлими?..
Шоир жим!..

Жим!.. Уфқдан ботар қуёшни
Шарт кесилган бошга ўхшатдим.
Парча-парча куйган шафақлар
Тирқираган қонни эслатди!

Қандай қўрқинч!
Қандай қабоҳат!
Мумкин эмас ҳеч қийналмасдан!
Ақлидан озганми муҳаббат?
Мумкин эмас, қарши турмасдан!

Мумкин эмас, эй олий жаноб,
Неча юракни айлаб хароб,
Шоҳона тож кийган муҳаббат,
Мумкин эмас!
Қандай қабоҳат,

Ки, одамнинг ўзингинамас,
Ҳиссини ҳам хароб қилса давр!
Қийналаман!..
Юрагимда ҳавр —
Бу қаршилик!
Ён! Гина эмас.

Бу қаршилик!
Кўринг тарихни —
Парвонадек қаноти куйган.
Бу қаршилик! Кўринг тарихни —
Умр тепасида мушт туйган…

Қийналаман виждон билан ман —
Мумкин эмас қарши турмасдан
Ўз зиммамга катта иш олдим;
Эҳтимолки, тамом қилмасдан —

Умрим тугар. Аммо бўлмайди
(Кўнглим ўрнига ҳеч тушмайди!)
Сенга қарши бош кўтармасдан,
Асрларни йиғлатган севги!

@piskenthayoti




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:

Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.

Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.

Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.

Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.

Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?

Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!

@piskenthayoti


#якшанба мутолааси.

ХАММА ҲАМ КИРА ОЛМАЙДИГАН ОЛАМ

Биз кўпинча одамларни енгил - елпи ўйлашда, ўйин- кулгуга ўчликда, тафаккури саёзликда, фақат қўшиқ эшитишни, кулгули воқеаларга муккасидан кетишда айблаймиз.
Лекин шундай воқеалар бўладики, ўшандагина биз одамларга нотўғри баҳо бераётганимизни тушуниб қоламиз.
Одамларимиз хақиқий ижодкорларни, хақиқий илмлиларни, кучли инсонларни хамиша тан олишларини , қадрлашларини кўриб, бахо беришда янглишганимизни тушунамиз.
Яқинда телевидение орқали намойиш этиладиган "Эслаб- Эслаб-" номли кўрсатувда шоира
Зулфия Мўминова ҳақидаги қизиқарли воқеалар хотирланди .
Шунда машхур актёрлардан бири ижодкорлар- санъаткорлар,қўшиқчилар ва шоирлар билан Жиззахга борганларидаги воқеани ёдга олишди.
Ўшанда сафимизда ўша пайтдаги ЭНГ машхур қўшиқчилар,раққосалар, кино ва театр актёрлари қаторида шоира Зулфия Мўминова ҳам бор эди.
Бизни кўплаб одамлар йиғилиб турган жойга олиб боришди .
Улар бизни кўришлари билан бирданига қарсак чалиб Зулфия Мўминова, "Аёлга бахт беринг,саодат беринг келибти'- дея шундай қичқиришар эдики, хамиша шундай тадбирларнинг эркатойи бўлган қўшиқчи ва актёрлар кутилмаган бу холатдан гангиб ,жуда ноқулай холатга тушиб қолишди. Шоирани олқишлаб чалинаётган қарсаклар гўёки қўшиқчи ва актёрларга " сенлар керакмассан"- дегандек бўлиб туйилган эди, Ҳар доим қўшиқ билан бошланадиган тадбир ,ўша куни хақиқий мушоирага айланиб кетган эди"- дея эслашди .
Биз бундай воқеани шоира Халима Худойбердиева ва шоира ,олима, сўз устаси Турсуной Содиқова билан бўлган учрашувлар чоғида ҳам гувоҳи бўлганмиз.
Музайяна Алавиянинг таваллуд
куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга шоира Халима Худойбердиева ҳам ташриф буюрган бўлиб, шоира аввал Музайяна Алавия билан боғлиқ хотираларни эслаб, сўнгра шеър ўқий бошлади Шоира шеърини тугатиши билан гулдурос қарсаклар чалиниб,одамлар ўринларидан турганларича ундан яна шеър ўқишини сўрашар, шоира шеър ўқишни бошласа ҳам ҳеч ким ўтирай демас эди.
Ўша куни эхсон дастурхони ёзилиб, ош берилаётгани учун тадбир бошловчисининг қулоғига тинмай шивирлаб,кечани тугатишини сўрашар, лекин одамлар Халима Худойбердиевани қўйиб юборишмас, меҳмонхона ресторанидаги ошга бориш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмас эди.
Нихоят шоира эхсон дастурхони Музайяна Алавиянинг хотираси учун тайёрланаётгани , опани савобдан бенасиб қилмасликларини сўраганидан сўнгггина одамлар тинчишган эди.
Мана шундай воқеалардан бири туманимизда вилоят маънавият ва маърифат кунлари ўтказилаётганда Турсуной Содиқова билан бўлган учрашувда ҳам содир бўлган эди.
Ўшанда Турсуной Содиқова билан аҳолининг учрашуви ўтказиладиган жойда ҳамма иштирокчилар учун бир пиёла чой ташкил қилинган бўлиб, дастурхон хаддан зиёд тўкин,жой хаммага етарли , дастурхонга иссиқ овқатлар тортилаётган бўлишига қарамай ҳамма опани ўраб олган, ҳамма у билан сўрашишга, бирга суратга тушишга ошиқар , кўпчилик ҳеч бир гап сўз демасдан, гўёки илоҳий бир одамни кўраётгандек фақат опага тикилиб тўйишмас эди.
Бундан хижолат бўлган Турсуной Содиқова " Онажонлар, укажонлар, қани ,сизлар аввал ўтириб бир пиёла чой ичиб олинглар, мен ҳам сизлар баҳона бир пиёла чой ичиб,нафасимни ростлаб олай "_дер, аслида опа шунча одамни дастурхонга ўтирмасдан туриб қолганидан хижолат чекар эди.
Шу куни опа билан бир неча жойда учрашув тадбирлари ўтказилди.Бизни хайрон қолдиргани, одамлар опа билан қанча учрашув ўтган бўлса, ҳаммасига боришгани бўлди.
Демак, одамларни айблашга асло хаққимиз йўқ экан. Аксинча, уларни тан олдирадиган даражада бўлишга эришишимиз керак экан холос.
Биз яна шунга амин бўлдикки, одамлар санъатдан кўра хақиқий адабиётни, шеъриятни афзал кўришар экан .
Демак ,уларнинг қалбида биз билмайдиган ОЛАМ бор бўлиб, бу оламга кириш ва уни забт этиш ҳаммага ҳам насиб қилмас экан.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti




Ҳаётда сизга асқотадиган, асабингизни асрайдиган, хотиржамлик берадиган маҳорат бу эътиборга арзимайдиганларга парво қилмаслик, турли иғволарга қўл силтаб қўйишдир.

Шунчаки парво қилманг, сиқилманг, нима деса деяверишсин. Уни муҳокама қилиш, вақт энергия ва асаб кетказиш увол.

Дунёда жоҳиллар сон-саноқсиз, ҳар биттасига бир калимадан жавоб бераман десангиз ҳам умрингиз етмайди.

Катта ишларга улгурганларда айнан мана шу хислат бўлади. Улар шахсий ҳужумларга, бўҳтонларга, ғийбат ва иғволарга жавоб қайтармайди.

Игнор қилишни ўрганиш керак.

Ҳаётда баъзилар мендан сўрайди — салбий изоҳларга қандай чидайсиз, сиқилмайсизми? — деб ҳайрон бўлади. Менга ота -онам, рафиқам, болаларим ва ҳаётда мени танийдиган дўст- биродарларим берадиган баҳо муҳим, уларнинг гапи таъсир қилади, бошқаларникига парво қилмайман. Чунки аҳамияти йўқ.

Мен ҳурмат қиладиган одамнинг ёмонлигига қандайдир аудио , видео ёки матн кўрсам биринчи реакциям ишонмаслик бўлади. Унинг ҳақиқийлигини исботламагунча ишонмайман. Ҳозир бировни обрўсизлантириш осон бўлиб қолди, ҳамма нарсани сохталаштириш мумкин. Шунинг учун онлайндаги иғволарга скептик қараш лозим.

@piskenthayoti




​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@piskenthayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti


#шеърият

КЕЧИКДИ КЎНГИЛ...

Башорат Отажонова

Тиллоси таланди юрак - саройнинг,
Рангин туйғуларга ичикди кўнгил.
Осмонга суврати чизилди ойнинг,
Кечикди, кечикди, кечикди кўнгил.

Тун бўйи ичимни ҳавотир эзди,
Тун бўйи кўксимда йиғлади бир гул.
Тун бўйи ўзимдан оғриндим, бездим,
Кечикди, кечикди, кечикди кўнгил.

Келмади...
Изидан бормоқчи эдим,
Ногоҳ уч тарафга айрилди бу йўл.
Дилимни ўзига ёрмоқчи эдим,
Кечикди, кечикди, кечикди кўнгил.

Орзулар қанотсиз қушга айланди,
Олис-олисларда бўзлади булбул.
Энди тонг...
Ҳаммаси тушга айланди,
Кечикди, кечикди, кечикди кўнгил..

@piskenthayoti


Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.
@piskenthayoti




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Творогли булочкаларни ёқтирмайдиган одам бўлмаса керак.
Уни тайёрлаш ҳам қийин Бўлмай, бир оз хафсала қилсангиз бас,
якшанба нонуштаси учун ёқимли пишириқ тайёр бўлади.

@piskenthayoti




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМ АЛАЙКУМ.
ХАЙРЛИ ТОНГ

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!

Жалолиддин Румий

Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин.
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг...Бахт улашувчи,қувонч улашувчи,шодлик улашувчи бўлинг.Эзгу ва савоб ишларнинг бошида туринг.Мухтожлардан мурувватингизни дариғ тутманг.Берувчи қўл бўлинг.Парвардигор сизни Қодир қилиб қўйгани учун шукур қилинг.

@piskenthayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТУН

​​Эркакни бахтли қиладиган беш сабаб:

1.Хамфикр хотин.

2.Эслий фарзандлар.

3 Содиқ дўстлар.

4. Яхши қўшнилар.

5 Ризқни ўз юртида топиш экан.

@piskenthayoti


Ўлим фариштаси.

Шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гуноҳ қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя.
Руҳ танадан қўзғалди...
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди.
Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан кейин уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади...
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? фариштадан сўради руҳ.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан кейин 40-кун шундай йиғлайди...
Руҳ Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди.
Руҳ жаннат гўзалликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ...
- Бу сенинг онанг...
У ўлимингдан кейин умрини сўнгигача шундай йиғлайди...
Руҳ бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни ҳоҳламасамчи?
Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Руҳ ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга қайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади.
Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман! Руҳ ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Руҳ танага қайтиб кирди...
Юрак ура бошлади...
Она бош қўйган болишга фаришталар сажда қиларкан...
Она қадам қўйган эшикда авлиёлар чироқ ёқаркан...
Она айтган алласидан пайғамбарлар оят ўқиркан...
ОНА Фарзанди неча ёшга кирсада ёш боладек қарайдиган ғамхўр, мехрибон, гўзал бир хилқат,
кучдан қолган бўлсада, юзларига ажин тушиб, жуссаси кичиккина бўлиб қолгандаям Болам... дейдиган тенгсиз зот экан...
ОНА Ердаги фаришта...
Оналар ҳақида ёзмоқ истаганда ҳаттоки қаламлар ҳам таърифлашга сўз тополмай қоларкан...
Ожиз қалам ОНАни таърифламоқ учун енг шимариб ишга киришдию, ожизлик қилди...
Ёзди ўчирди, яна ёзди ўчирди...
Нима деб таърифлашни билмай оқ қоғоз олдида бош эгишга мажбур бўлди...
ОНАЖОНИМ...
Сизни таърифлашга бисотимдаги ЭНГ яхши таърифларим, таҳсинга лойиқ жумлаларим ҳам камлик қилмоқда...
Чунки сизни бисотимдаги билган барча яхши сўзларим билан таърифлаб бўлганман, лекин қалбим бу таърифлар камлигини ҳис қилиб турибди
ЭНГ азиз,мўътабар, гўзал хилқатим, Дуогўйим, пойи жаннатлигим, юзлари иболи нурим, суюклигим, гулим, райхоним, дилдошим, сирдошим, қадри осмон

@piskenthayoti




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сиз қайси санада туғилгансиз ?🤔


🌹1 6 11 16 22 27🌹

🌹2 7 12 18 23 28🌹

🌹3 8 13 19 24 29🌹

🌹4 9 14 20 25 30🌹

🌹5 10 15 21 26 31🌹


Туғилган кунингизни танлаб қандай инсон эканлигингизни кўринг👇

@piskenthayoti


МАЪНО

   Ҳаётнинг маъноси йўқ деб ким айтди?!
   Бу қандай англамаслик?!
   Ҳар вақт ҳаётда маъно бўлган. Ибодатда, бир финжон қаҳвада...
   Қайсидир мактубда...
   Телефондаги овозда...

   Китобларда, мусиқада, саҳарда...
   Стол атрофидаги суҳбатларда...
   СМСларда, саломларда...
   Уйда нимадир керак бўлганида...

   Ота-онангизла эрталаб нонушта қилишда...
   Фарзанд, набираларни эркалашда...
   Турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олишда...
   Қўшниларла лутф ила муомала қилишда...

   Кимнингдир қалбида эканлигингизни ҳис қилишингизда...
   Кимгадир саодат улашганингизни ҳис қилганингизда...
   Кимнингдир дардига малҳам бўлганингизда...
  
   Яқинларнинг шукрона кунида...
   Уларни табассумида...
   Уларнинг сўзларида...
   Кимдир сиздан нимадир излаганида...
   Қўллаб-қувватлашда...
   Илиқликда...

   Кузда сарғайган баргларда...
   Илк қорда, юлдузли тунда...
   Баҳорни кутишда...
   Ҳаётда аниқ маъно бор...
   Буни мен сизга айтаяпман.     
   Бу маъно суратини аслида биз чизамиз!

@piskenthayoti

Показано 20 последних публикаций.