Қадр ҳақида...
Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди.
Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.
Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди.
Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради.
Бизларга шундай ўргатишганди.
Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...
Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди.
Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...
Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...
@piskenthayoti