Мисрлик Муҳаммад Машалий ёхуд "Фақирлар табиби"
У 1967 йили тиббиёт факултетини 99.3% балл билан битирган.
Муҳаммад Машалий 50 йилдан буён фақир ва камбағалларни бепул даволаб келади. Умри давомида бирор касални текшириш учун 10 жунайҳдан (сал кам 1$) кўп ҳақ олмаган экан. Буни ҳам пули борлардан олган.
Қабулига кунига юзлаб касаллар навбатда туради. У эрталаб 9 дан кечки 7 гача кунига 10 соат ишлаб, жуда кўплаб касалларни даволайди.
Унинг машинаси ва телефони йўқ. Ёши 80 дан ошган бўлса-да, ишхонасига пиёда қатнайди.
Бир саховатпеша киши бу доктор ҳақида эшитиб, унга 20 минг $ ва 1 та машина ҳадия қилади. Ўша киши орадан 1 йил ўтиб, Мисрга қайтиб, доктор олдига келиб кўрса, у ўша пулларнинг ҳаммасига касаллар учун дори-дармон олган, машинани ҳам сотиб, пулига инсонлар ташхис учун бепул фойдаланишсин, деб зарур тиббий жиҳозлар сотиб олган экан.
Муҳаммад Машалий ёшлигида ўқишни битиргач, Аллоҳга "Фақир ва бечоралардан 1 қуруш (тийин) ҳам ҳақ олмайман" деб аҳд қилган.
®internet