Алишер Файзуллаев ҳикояларига тушунмадим. "Аждар сайёраси" китобига киритилган 15 та ҳикоядан "Уроборос", "Восита", "Ёбондаги бола", "Балиқ йили"ни айтмаса, қолганларига тишим ўтмади.
Балки, тимсоллар орқали нимадир демоқчи бўлгандир. Аммо ўша тимсол ҳам оқибатда маъно ташиши керак-ку. Тўғри, "Аждар сайёраси-2", "Кечирасиз, мумкинми?!" каби ҳикоялардан астойдил бош қотирсангиз маъно чиқади. Шундаям, ғира-шира.
Муаллиф ҳикоя ёзиш техникасини яхши ўзлаштиргани кўриниб турибди. Лекин нимани ёзаётганини ўзидан бошқалар тушунармикан? Шакл ортидан қувиб, маъно-мантиқни унутиб қўймаганми?
Бизда ҳозир фалончининг ёзганини тушунмадим ёки мураккаб ёзар экан дейиш уятдай қабул қилинади. Худди сиз ҳеч балога тушунмайдиган, кечагина "Алифбе"ни тугатиб бугун бадиий китоб ўқишни бошлагандай... Жуда бўлмаса, жаҳон адабиётини ўқимаганликда, адабиёт назариясини ўрганмаганликда айблашади.
Нега ўзбек ижодкорини тушуниш учун жаҳон адабиётини ўқишим керак?
Агар бугунги ўқувчи бир бадиий асарни тушуниш учун бошқа илмий китобларни, луғатларни ўрганадиган ўқувчи бўлганида Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий китоблари энг талабгир бўлар эди ва турли рейтингларда биринчиликни бермасди...
Тенгдошларимиздан аксари тушунмаган нарсасини тан олишдан қўрқади. Чунки бир тоифа шаклланганки, уларнинг фикри осмонни ушлаб тургандай. Ўшалардан ортда қолмаслик учун ҳам баъзи китобларни тушунгандай тутади ўзларини, суҳбатларда англамаган асари ҳақида мужмал фикрлар ҳам билдириб қўяди.
Агар тушунарсиз ёзиш адабиёт, санъат, буюклик ва олимликни билдирса, бундай адабиёт меъёрлари бўйича оми бўла қолай.
Отабек БАКИРОВ