"Борингни йўқотгач эркка эришасан"
Культ фильм "Жанг клуби" даги шу гапни Дёрден кафтининг устига ишқор тўкишидан қўрқиб қалтираётганда дўстига айтади: ҳамма нарсангни йўқотсанггина эркин бўла оласан. Чак Паланик асарни шу ғоя асосига қурган: ўрта синфнинг оддийгина бир аъзоси имкони борича кўп нарсасини йўқотишга куч беради. Аввалига уйини йўқ қилади ва кўчада ўзининг алтер эгоси билан ёлғиз қолади.
Тайлер Дёрден онгнинг сўнгги қутқарув механизми. Ўзаро рақобат, тинимсиз босим, реклама ва харидлар, кредит – буларнинг бари ғилдирак ичидаги оқ каламушни олға интилишга мажбурловчи мотивациялар. Йўқ қилиш, йўқотиш, юкдан халос бўлиш эса Нитшенинг аъло одамига ҳавола. У қуйи одам ўз елкасига жуда кўп кераксиз юк ортиб олган дейди, аммо аъло одам эса ўз устига қуйи одамдан кўра кўпроқ юк ола билади. Фақат аввалига маиший юклар машаққатидан халос бўлиш керак. Эркин бўлиш учун.
Шунда эрк нима? Истаган пайтингда хаёлингга келган нарсани қилишми? Миянгнинг қайсидир қаватида гуриллаб ёнган истакни амалга оширишми? Биринчи нима хаёлга келади?
Ингмар Бергман ҳаётининг охирида берган интервюсида гап аёллар ва болалари ҳақда кетганда мен уларни яхши кўрганман дейди. Журналист болаларингизни қаровсиз қолдириб ўзингизни айбдор ҳис қиласизми дейди. Бергман эса йўқ, дунёда болани ташлаб кетишдан ҳам каттароқ гуноҳ бор дейди. Буковски эса потенциал ҳеч нарса эмас, потенциал ҳаммада бор. Муҳими қила олиш, кўрсата билиш. Бешикда ётган боланинг мендан кўра кўпроқ имкони борлиги мени даҳшатга солади дейди.
Қўрқувлар ичида энг катта қўрқув: потенциални чиқара олмаслик. Болаликдаги йўқ нарсадан юракнинг увишиши ва эшикка қараб ётгандаги даҳшат бунинг олдида ҳеч нима эмас. Бу чоҳ олдидаги қўрқувдир эҳтимол, нариги томонга ўтиш зарур, ва шу ерда қолиш ҳам.
Кафканинг кичик ривоятчаси бор эди. Дарвоза. Унинг олдида қўриқчи. Бир бечора дарвозадан ўтиш учун келади. Қўриқчи уни тўхтатади: мумкинмас. Ҳар сафар шу айтилади: мумкинмас, мумкинмас. Бояги бечора ўша дарвоза олдида қарийди, охири ўлар даражага келиб қолади. Охири сўрайди, бу дарвоза одам ўтиши учун, аммо нега қўриқчи уни шунча пайт тўхтатди. Қўриқчи дейдики, дарвоза аслида унинг учун яратилган, йўловчи ўларкан, қўриқчининг бунда қиладиган бошқа иши қолмади, мумкинмас дейиш эса унинг вазифаси.